TG Telegram Group Link
Channel: Rost24 | Расмий канал
Back to Bottom
#Фотохабар

Пойтахтда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилмоқда

Мазкур тадбир Мудофаа вазирлиги томонидан Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Энди яхши ўқимаган талабалар грантдан маҳрум этилиб, яхши ўқиганларга берилади

Давлат гранти талабалар учун 2 хил тарзда – таълим гранти ва ижтимоий-рағбатлантирувчи грант шаклида ажратилади.

ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади;

таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади, 2-курсдан бошлаб эса рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга қайта тақсимланади;

Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар.

✍️ Ҳадис, Имом Термизий ривоят қилган

🌌9 май - Хотира ва қадрлаш куни

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик бўлади

Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 21:00 да 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида мушакбозлик ташкил этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Ўз миллатининг тилини, урф-одатларини, турмуш тарзини билмайдиганларнинг бахти нуқсонлидир.

✍️ Азимжон Қосимов

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғидан сўнг боёвутлик отахонга уй совға қилинди

Сирдарё вилояти ҳокими президент топшириғидан сўнг отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди.

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилган.

Вилоят ҳокимнинг айтишича, кўп қаватли уй қурувчи тадбиркор ўзи ташаббус кўрсатиб, ўз ҳисобидан совға қилган экан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент баъзи ҳокимлар фаолиятини танқид қилди

Чарм ва ипакчилик саноати соҳаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани айтилди.

"Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас",— деди Президент.

Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилинганини қайд этди.

Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Пилла харид нархи 25 фоизга оширилди

Президент фармони билан пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланади.

Шунингдек, мутасадди ва ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилса бўладиган 105 минг гектар ер ажратиш топширилган. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукционда берилиши ҳам айтилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин.

✍️ Ғайбуллоҳ ас-Салом


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
#МУЛОҲАЗА

Миллий сериалларимиз миллий контентга қарши ишланмаяптими?

Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили 12 миллиард сўм субсидия ажратилар экан.

Шунча маблағ ажратилса-да, нега сериаллар ўзини, кетган харажатини оқламаяпти? Бу каби катта маблағларга шу маиший мавзудаги сериаллар ишланиши қанчалик адолатли?

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1857

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.

✍️ Анвар Обиджон


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Шифокор ногирондан ногиронлиги ҳақидаги маълумотнома учун пора олди

Бухоро вилояти, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи ногиронлиги бор шахсдан танишлари орқали унинг ногиронлик нафақасига чиқишида керакли ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 200 доллар талаб қилган.

Фуқаро бунча маблағи йўқлиги ва иқтисодий шароитга эга эмаслигини тушунтирган. Шундай бўлсада, шифокор “талаби” бажарилмагани учун беморнинг ишини пайсалга солиб келаверган.

Натижада ногиронлиги бор шахс ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда шифокор ногиронлиги бор шахсдан Тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникада талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ушланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Халқ ўз ҳукуматидан қўрқса бу – золимлик, ҳукумат ўз халқидан қўрқса бу – эркинликдир.

✍️ Томас Жефферсон


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Россия хавфсизлик ва ҳарбий тизимида катта ўзгариш бўлди

Россия президенти 2008 йилдан буён Хавфсизлик кенгаши котиби бўлиб ишлаб келаётган Николай Патрушевни лавозимидан озод қилди.

Унинг ўрнига мудофаа вазири Сергей Шойгу тайинланган.

Сергей Шойгу ўрнига эса, Андрей Белоусов мудофаа вазири этиб тайинланиши мумкин. Андрей Белоусов 2020 йилдан буён Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “ҳали бераман” дегандан афзалдир.

✍️ Ҳиндулар мақоли


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечаларини ўтказиш тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар билан бирга тақиқ ва чекловларни ҳам эълон қилди.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

- турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш;

- битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга маънавий зарарни қоплаб бериш таклифи билан чиқди

Jurabek Laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди. Бунинг эвазига Фармацевтика тармоқларини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўрамоқда.

«Дарё» нашрининг маълум қилишича, корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган.

Эслатиб ўтамиз, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова «Док-1 Макс» билан боғлиқ можаролар бошланган пайтда болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлса, харажатлар вазирлик томонидан тўланишини ваъда берган эди.

Болаларнинг доридан заҳарлангани рост бўлиб чиқди. Аммо ваъдалар унутилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Журналистика соҳасидаги бош мукофот — “Tracker” автомобили Uzreport TV нодавлат информацион телеканалига берилди


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Эркинликсиз тараққиётга эришиш сигирсиз сут олиш дегандай гап.

✍️ Дмитрий Муратов


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
«Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти халқаро танлов ғолиб ва совриндорлари тўлиқ рўйхати

Кеча, 14 май куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда жами 22 та рағбатлантирувчи ўрин соҳиблари ва 4 та йўналиш бўйича 12 нафар ижодкор мукофотланди.

Шунингдек “UzReport TV” телеканали жамоаси Бош миллий мукофотни қўлга киритди.

Жами 34 нафар ижодкор ва битта жамоа тақдирланди.

Мукофотланганлар рўйхати: 👇👇👇
rost24.uz/uz/news/1858

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/05/16 02:19:33
Back to Top