TG Telegram Group Link
Channel: Rost24 | Расмий канал
Back to Bottom
✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳар сабрнинг охири зафар,
ҳар аччиқнинг кетидан шакар.

✍️ Жалолиддин Румий


🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Шафқатсиз монополистларимиз халқдан тортиб олаётган пуллардан халқнинг ўзига “садақа” қилди

Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш нархлари расман эълон қилинди.

Жорий йил 31 март куни тўсатдан эълон қилинган хабарга кўра, 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш 68,4 бараварга оширилган эди.

Бундай кескин нарх оширилиш жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, орадан бир ой ўтиб, автотранспорт воситаларини фақат қайта рўйхатдан ўтказиш БҲМнинг 10 фоизи миқдорида қолдирилгани хушхабар сифатида эълон қилинмоқда.

Янги эълон қилинган нархларга қараладиган бўлса, автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш БҲМнинг 6,84 бараварида кўрсатилган. Бу олдинги нархга нисбатан 68,4 баравар ҳисобланади. Яъни 34 000 сўм – 2 325 600 сўмга кескин кўтарилган.

Янги хабар эса халққа олдин 68,4 баравар мажбурий ўлпон солиниб, кейин шундан 10 фоизи халқнинг ўзига садақа сифатида қайтарилишини англатмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

✍️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Green Card натижалари эълон қилинди

Кеча, 4 май санаси, Тошкент вақти билан соат 21:00 дан Green Card (Diversity Visa – 2025) натижалари эълон қилинди.

Жавобларни dvprogram.state.gov сайти орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритишингиз керак.

Маълумотларга кўра, ҳар йили 55 мингта Green Card визасини ютиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Ҳарбий соҳаларга сарфланган пул дунёдаги очлик муаммосининг тамоман ҳал қилиниши учун лозим бўлган пулдан юз баравар кўп.

✍️ Азиз Несин

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мутахассис 200 киловаттлик ижтимоий норманинг камлигини исботламоқда

Энергетика вазирлиги битта хонадон учун 200 киловаттлик ижтимоий норма қайси мезонлар асосида белгиланганини тушунтирмаса, мутахассисларнинг ўзлари шу йўсинда исботлаб қўяверишади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Яна навбатдаги ўринбосар қўлга олинган

Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ховос тумани ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари 20 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда.

Мазкур пора олиш ҳолати бўйича ҳозирча батафсил маълумотлар мавжуд эмас.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ипотека кредити олишда мажбурий суғурта бекор қилинди

30 апрель куни имзоланган Президент фармони билан 1 майдан бошлаб бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Давлат гранти ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади

Бу ҳақда Президент ҳузурида бўлган олий таълим тизими бўйича тақдимотда айтиб ўтилди.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди. 

Яна бир янгилик: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланиши ҳам айтилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅️#Рост_ҳикматлар

Индамас итдан, тинч оқар сувдан қўрқ.

✍️ Рим мақоли

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Кремлдаги “Ғалаба паради”да Ўзбекистон Президенти ҳам қатнашади

Бу ҳақида Россия президентининг Матбуот хизмати хабар қилди. Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати эса ҳамон сукут сақламоқда.

Анъанага мувофиқ 9 май куни Россияда Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган ғалабанинг 79 йиллигини нишонлаш учун Қизил майдонда Ғалаба паради бўлиб ўтади.

Путин матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур йирик тадбирга 8 та давлат раҳбарлари фахрий меҳмон сифатида жалб қилинган. Расмий эълон қилинган рўйхатда барча Марказий Осиё давлатларининг президентлари бор. Жумладан, Ўзбекистон Президенти ҳам фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши айтилмоқда.

Ўзбекистон томони бу ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот бермади. Ҳар ҳафта бошида Шавкат Мирзиёевнинг бўлажак сафар ва ташрифлари ҳақида маълумот бераб борадиган Президент Матбуот хизматининг расмий саҳифаларида ҳам маълумот йўқ. Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳам Президентнинг Россияга ташрифи бўйича маълумот улашмаган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўм мукофот берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин президентликка қасамёд қилди

Владимир Путин навбатдаги мудатга Россия президенти вазифасини бажариш учун киришди.


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Агар сенга ҳасад қилувчини тополмасанг, билки, сен муваффақиятсиз инсон экансан.

✍️ Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

🌸Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Монополистларимиз машиналарни ўз вақтида чиқариб беришга мажбур бўлмоқда

UzAuto Motors пули тўланган транспортни ўз вақтида олиб кетишни халқ учун катта бир имконият сифатида эълон қилган.

Бугун 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун контрактация очилиши маълум қилинди.

UzAuto Motors берган эълонда барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузилиши билдирилган.

"Damas ва Labo автомобиллари учун ҳам шартнома тузиш мумкин бўлади. Мазкур автомобиллар учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади. Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади", – дейилади хабарда.

Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, мазкур машиналар экспортдан қайтган бўлиши ва Ўзбекистонда оммабоп бўлган оқ ва қора ранглари мавжуд бўлмаслик эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин дейилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилади

Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, мазкур юриш Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда экан.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади. Сценарий бўйича “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
10:15 ҳолатига кўра, 4400 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун шартнома тузилибди


ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Боёвутдан келган отахонга битта уй берасан» — президент ҳокимга телефонда топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, уруш қатнашчилари билан суҳбатлашди.

Суҳбат чоғида Сирдарё вилояти ҳокимига қўнғироқ қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.

«Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин», — дейди давлат раҳбари.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Маблағи болалар саломатлиги учун сарфланадиган сурат 45 млн сўмга сотилди

Ўзининг савобли ишлари билан танилган Аброр Зоҳидовнинг маълум қилишича, “Сен кучлисан” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган навбатдаги онлайн аукционда бошланғич нархи 100 минг сўмга баҳоланган сурат 45 миллион сўмга сотилган.

Ушбу суратдан тушган маблағ болалар онкологияси учун электрокоагулятор сотиб олиш учун сарфланиши айтилган эди. Бу тиббий аппарат 40-45 млн сўм атрофида бўлганлиги боис, сурат нархи ҳам шу нархгача кўтарилишидан умид қилинган экан.

Савоб илинжида ташкил этилган аукционда тадбиркор Бекзод Маматқулов томонидан кутилган 45 млн сўм нарх таклиф этилгач, савдо жараёни муддатидан олдин тўхтатилган.

Электрокоагулятор харид қилиниб, Бекзод Маматқуловнинг ўзи ёки ташкилоти томонидан вакиллар иштирокида болалар онкологиясига тақдим қилинади”, – деди А.Зоҳидов ўзининг телеграм каналига жойлаштирган хабарда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/06/01 00:21:26
Back to Top