TG Telegram Group Link
Channel: MA-News
Back to Bottom
Навбатдаги мурожаат Қашқадарёдан, Чироқчи туман, Барака МФЙда яшовчи фуқаро Бобомурод Кенжаевдан. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.

Мурожаат матнини ўзгартирмай ҳавола қиламан.

"2024 йил 5 февраль куни ҳамкасбим Дониёрова Навбаҳор сизларга ёқадиган зўр таклифим бор деб Раҳматов Соҳиб ва мени суҳбатга тортди: "Зўр иш бошладим «Перумимпро» деган канпанияга аъзо бўлдим бир ҳафтада 450АҚШ доллари ишладим" деди. "Шарти жуда осон экан ойига 228000 сўм тўлови бор яна ўзингизга чап қўл ўнг қўл қилиб иккита одамни аъзо қилишингиз керак улар ҳам иккитадан шундай чап қўл ўнг қўлдан одам аъзо қилаверса ҳар битта аъзо қилинган одамдан 30 АҚШ долларидан балансингизга пул тушаверади ундан ташқари атирлар ҳам совғага келади" деди "ёқмаса хоҳлаган вақтда чиқиб кетса бўлаверади" деди.

Алдов йўли билан ишончимизга кириб таниши Севара опанинг олдига олиб борди "сизлар ҳеч қандай иш қилмайсизлар чап қўлингизгаям ўнг қўлингизгаям ўзим одам топаман 60 АҚШ доллари ҳозироқ тушади, ҳаммасини ўзим қиламан деб ваъдалар бериб ТБC банк иловасидан 4000000 сўм номимга кредит олиб компаниясига ўтказиб юборди ва мени аъзо қилди.

Танишим Раҳматов Соҳибга ТБC банк иловаси кредит бермаганлиги сабабли аъзо қилолмади. Айтилган ваъдалар бажарилмади, ўнг ва чап қўлимга одамларни ҳам аъзо қилмади. Бу бизнес пирамида экан 228000 сўм кредитни бир ойлик фоиз экан кейин билсам.

Танишим Дониёрова Навбаҳорга мени алдаганини, берган ваъдаларини бажармаганини айтиб пулимни қайтариб беришини сўрадим у бўлса "хоҳлаган жойингизга боринг! Қонуний компания бу! Қайтариб бермайман!" деди.

Шунда 2024 йил 7 февраль куни Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБ бошлиғига ариза ёздим. Аризамдаги маълумотлар ўз исботини топган бўлсада аризамни ўрганган ходим Амиров Ҳаким "маъмурий ва жиноий аломатлар йўқ" деб аризамни ёпди. Кейин 102 ишонч телефонига мурожат қилдим. Чироқчи тумани прократурасига ҳам мурожат қилдим, афсус, фойдаси булмаяпти.

Ахир у мени алдадику ўз қўллари билан аъзо қолдику берган ваъдасини бажармадику гувоҳим ҳам борку сизлардан илтимос шу масалани кўтариб чиқсаларинг, деб Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Кенжаев Бобомурод"


Тўғриси бу йигитга нима деб жавоб беришни билмай қолдим ҳам. Молиявий пирамидага асосланган компанияларнинг бизда иш бермаслигини, бундай компаниялар биздек камбағаллари кўп давлатларда қўл келишини, ҳамма бирдан бой бўлиб қолишга интилишидан фойдаланишини йиллардир такрорлаб келяпмиз, бундай компанияларга алданиб қолманглар, осон пул топиш мумкин деган гапдан кейин дарров қочинглар деб келамиз. Афсуски, "Жаноб 168"ларнинг навбатдаги қурбонини кўриб турибмиз.

Ушбуни ёритишдан мақсад эса, ҳурматли мени кузатиб борувчилар, илтимос, тез бойийман деб кимларгадир алданиб қолманглар. Фикрларингизни қолдиришда ҳақорату камситишларни ишлатмасаларинг, хурсанд бўлардик. Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Навбатдаги мурожаат эса Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро Мирзажонов Шерзод Тўлкуновичдан экан, (1987 й.т.) оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси. Мурожаатни ўзгартирмай жойлайман:

"Қизим Марғилон шаҳридаги 30-мактабда 9-А синфида ўқийди. Шу йилнинг 18-апрел куни ўқитувчиси томонидан дарсга бегона синф болалари киришига йўл қўйилгани туфайли синфхонада муҳит ўзгарган ва натижада шовқин бўлган.
Ўқитувчи бунда қизимни айбдор деб билиб, икки маротаба тарсаки туширган. Қизим алам устида, ҳам қўркиб кетиб ўқитувчига "урманг мени!" деб баланд овозда гапирган.

Ўқитувчи қизимни ушлаб отиб юборган . Боши деворга урилиши натижасида қизим ҳушини йўқотган .
Ўзига келгунича ҳечким чиқмасликни ва бировга айтмасликни тайинлашган. Биринчи ёрдамни ўқувчи қизлар кўрсатишибди... Ўша вақтда мактаб шифокори ҳам бўлмаган экан. Бизга эса кечроқ, ўзига келганидан кейин хабар беришибди. Ҳатто тез ёрдамга мурожат қилишмабди.

Қизим интизомли, аълочи, барча фанлар ўзлаштирган. Инглиз тилини мукаммал ўрганган. Бироқ ўша кундан бери касалхонада даволаняпти. Шифокорлар сатрасеня (мия чайқалиши) ташхисини қўйишди.

Ҳозирги кунда бу воқеага мактабда гувоҳ бўлган ва ёрдам берган ўқувчиларига қаттиқ тайинланиб, ҳолатни мактаб томонидан яширишга уринишлар бўляпти.

Ушбу воқеа юзасидан Президент апаратига, Республика прокуратурасига, ИИВ га, Халқ таълими вазирлигига, Марғилон ХТБ раҳбарига мурожаат қилдим. Бироқ ҳали ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Ушбуни ёритишингизни сўрайман. Зора тегишли ташкилотлар назоратга олишса. Фарзандимни шу ҳолга келтиришадию, чора кўримайдими, деб мурожаатчи Мирзажонов Шерзод Тўлкунович."


Ҳурматли кузатиб борувчи, бу ҳолатга нима дейсиз? Балки расмийларда қандайдир муносабат бўлгандиру, ўқувчи қизимизнинг ота-онасига етиб бормагандир? Балки иккинчи томонда бошқача фикрлар бордир? Ҳар нима бўлганда ҳам иккинчи томон алоқага чиқсалар, уларнинг ҳам масалага қарашларини ёритишга тайёрмиз. Воқеа қизимизнинг отаси айтгандек бўлганми ёки бошқача бўлганми, шунда аниқлик киритиш мумкин. Умид қиламизки, Марғилондаги 30-мактаб раҳбарияти ушбу позициямизни тўғри тушунадилар.

Эринмай ўқиганингиз учун раҳмат!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
АҚШда кучли торнадолар содир бўлмоқда

Американинг бир қанча штатлари табиий офатдан жиддий зарар кўрди. Небраскада торнадо икки кичик шаҳарчани вайрон қилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Небраскадан ташқари, Айова ва Техасда ҳам торнадолар содир бўлмоқда.

Камида уч киши жабрлангани ҳақида хабар берилган, расмийлар хавф шанба куни энг юқори чўққисига чиқиши ҳақида огоҳлантирган.

Торнадо Линколн ва Омаха (Небраска) шаҳарлари томон ҳаракатланмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Данғара туманидаги собиқ Меҳрибонлик уйи тарбияланувчисига уй жой топширилди

Хабарингиз бор давлатимизда етим ва ота она қарамоғидан маҳрум бўлган шахсларга эътибор ҳар галгидан кучли бўлиб бормоқда.

Шу сабабли 30 ёшгача бўлган яшаш шароити оғир жойларда яшаб келаётган чин етим болалар аниқланиб уларга ҳам Меҳр дафтари маблағлари хисобидан уй-жой сотиб олинмоқда.

Куни кеча Данғара туманида яшовчи фуқарога ҳам барча шароитларга эга тўлиқ жиҳозланган уй топширилди.

Тантанали топшириш маросимида Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров, туман ҳокими ўринбосарлари Шахноха Ўринова, хамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

👉 Давомини ўқиш

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинада фашистлар устидан қозонилган ғалаба шарафига қўйилан ёдгорлик бузиб ташланди

Бу ҳаракат Ровно шаҳар ҳокимияти томонидан амалга оширилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик аскар зарба берувчи дронни елкасидаги сумка билан уриб туширди

Ижтимоий тармоқлардаги маълумотларга кўра, жангчи енгил жароҳат олган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб! Богдан Гусков UFC‘да рақибини ухлатиб қўйди

Ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингида 11-ўринни банд қилиб турган Райан Спэнн билан беллашди.

2-раундда Гусковнинг кетма-кет зарбаларидан кейин жанг тўхтатилди.

Богдан, шунингдек, кеча жангчиси бўлди ва бу учун қўшимча $50 минг билан мукофотланади.

Видео: Setanta

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испания бош вазири Педро Санчеснинг тарафдорлари унинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг уни қўллаб-қувватлаб намойишга чиқишди

Санчеснинг истеъфоси масаласи унинг рафиқасига қарши коррупция иши бошлангани билан боғлиқ.

Педро Санчес етакчилигидаги PSOE социалистик партияси ўз раҳбарининг режалари ҳақида маълумот бермаган, партия аъзолари эса федерал қўмитанинг олдиндан чақирилган йиғилишини бош вазирни қўллаб-қувватлаш митингига айлантиришга қарор қилишган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/04/28 04:43:29
Back to Top