TG Telegram Group Link
Channel: MA-News
Back to Bottom
Хўжандда Тожикистон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази очилди

Марказ Хўжанд шаҳрида Сўғд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси биносида очилди.

Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш маркази Сўғддаги фермер хўжаликлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ва биологик ўғитлар етказиб бериш билан шуғулланади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

Вакансиялар сони 340 мингдан ошди, бўш иш ўринлари бор корхоналар сони 130 мингга яқин.

24 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 340 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бор. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 6 миллиондан ортиқ меҳнат шартномаси ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган.

Таъкидланишича, бўш иш ўринлари сони 340 661 та, шундан давлат ташкилотларида – 86 543 та, хусусий субъектларда – 254 118 та бўш иш ўрни мавжуд.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
ЭЛДА БЎЛСИН

Кимдир хушнуд давлатининг донғи билан,
Кимлар сархуш ибодатли тонги билан,
Одам азиз бу дунёда онги билан,
Хуш ният қил, дилда бўлсин, тилда бўлсин,
Тилаганинг энг аввало элда бўлсин.

Ўз ерингни ёмон десанг, яхшинг қани?
Қадрлагин пойингдаги гул, чаманни,
Шу Ватан-ку, азиз қилган сану мани,
Тупроғин ўп дала, дашту чўлда бўлсин,
Қут-барака энг аввало элда бўлсин.

Бегоналар боғларингда боғбон бўлмас,
Нолиш билан мушкулларинг осон бўлмас,
Юз йил тилан, тер тўкмасанг, тўрванг тўлмас,
Аллоҳ берсин, сенда бўлсин, менда бўлсин,
Дуо қилгин, энг аввало элда бўлсин.

Қадринг учун қўлни қўлга боғлаб яша,
Эркинг учун ўзни жангга чоғлаб яша,
Юз йил яша, душман кўнглин доғлаб яша,
Элим деган мард яроғи қўлда бўлсин,
Тинч-омонлик энг аввало элда бўлсин!


Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаронинг уйидан катта илон чиққани айтилмоқда

Бундай пайтда ўзбошимча ҳаракат қилиш ярамайди. Яхшиси, қуйидагиларга хабар бериш керак:

▪️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 1050,
▪️Табиат ресурслари вазирлиги – 1157
▪️Ички ишлар вазирлиги – 102
▪️Ветеринария пункти.

Мурожаатдан сўнг, ваколатли органлар ёввойи ҳайвонни табиатга қайтариш билан шуғулланади.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Юсуф: ундан меҳрибон йўқ

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Реал аҳволдан хабари йўқ вазирлар...

1991 йилдан бери неча киши халқ таълими вазири лавозимида ишлаганини ўрганиб чиқдим. Ҳозирги вазиримиз билан қўшганда уларнинг сони 10 нафар экан. Лекин раҳматли Жўра Йўлдошевдан ташқари бирортаси умумий ўрта таълим мактабида ишлаб кўрмаган. Бинобарин, улар шаҳар ёки асосан қишлоқлардаги оддий мактаблардаги реал аҳволдан хабари йўқ кишилар. Бугунги мактабларимиздаги асосий қусурларнинг илдизини мана шу омилдан изламоғимиз керак.

Мактаб ўқитувчисининг маоши ҳали-ҳамон мамлакат бўйича ўртача иш ҳақидан ҳам камлигича қолмоқда. Ҳозир солиқлар ҳам қўшилган ҳолда мактабдаги олий тоифали ўқитувчининг ойлик маоши 4 миллион 64 минг 867 сўм, биринчи тоифали ўқитувчиники 3 миллион 301 минг 57 сўм, бакалавр ўқитувчиники эса 2 миллион 948 минг 543 сўм.

Кейинги йилларда ҳукуматнинг махсус қарори билан олий таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилди, лекин мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи ўзгармади. Тўғри, муаллимларнинг маоши вақти-вақти билан муайян фоизларда ошириляпти, лекин бу ўсиш ҳам бюджетдан иш ҳақи олувчиларники қаторида бўляпти.

Энди Финляндия тажрибасини ўрганишга ва амалда қўллашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу қанчалик самара беради? Гап шундаки, фин ўқитувчисининг иш ҳақи миқдори мамлакатда 5-ўринда туради. У ўқитувчининг эҳтиёжларини тўла таъминлайди. Бизда-чи?

Усмон ЖЎРАЕВ,
Бўка туманидаги 8-мактаб ўқитувчиси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ
таълими ходими
.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
“Залатой нўмир” деб роса ҳавасга яшаймизда, кейин шароит талаб қиламиз.

Миндееей суриштирса, оддий одам бу пулга “залатой рақам” сотволмайди. Бир қусури чиқиб келади.

Бу пулга қанча йўл таъмирланардию… Қанча мактабдаги ишлар битардия!

Ақли, фаҳм-фаросати, тарбияю муомаласи билан ном чиқаролмаган кишилар ўз номини пул ёрдамида кўтаргиси, танилгиси келаркан шекилли? Ўзида ҳеч вақо йўқ, пул билан кимдир бўлгиси келади. “Фалон рақам эгаси!” дейишлари керакмикин энди?

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳрат Абдураҳмонов эрта тонгдан Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди

Бугун Ўзбекистон Халқ шоири таваллудининг 70 йиллиги қаршиланмоқда.

Андижон вилояти фаоллари ва ёшлар шоир хотирасини ёд этишга йиғилган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
MA-News
“Залатой нўмир” деб роса ҳавасга яшаймизда, кейин шароит талаб қиламиз. Миндееей суриштирса, оддий одам бу пулга “залатой рақам” сотволмайди. Бир қусури чиқиб келади. Бу пулга қанча йўл таъмирланардию… Қанча мактабдаги ишлар битардия! Ақли, фаҳм-фаросати…
Шундай одамлар кўрдим, пулдан бошқа ҳеч вақоси йўқ…

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 триллион сўмлик авторақамлар сотилибди, кулишингни ҳам йиғлашингни ҳам билмайсан. Бундай аҳмоқлик ҳеч қаерда йўқ, мамлакатда камбағалликни қисқартириш сиёсати юритилаётган бир пайтда бир ҳафтада курс бўйича 1,4 млрд долларлик номер сотилганини эшитган дунё ҳамжамияти кулаётган бўлса керак.

Ушбу рақам дори дармонми, оилага бахт олиб кирадиган калитми ёки жаннатга путевками, йўқ у бир парча туникага ёзилган рақам, бунинг учун шунча пул тўланиши ақилга сиғмайдиган ҳодиса, машинани номери 001 бўлса ҳам 684 бўлса ҳам битта йўлда, белгиланган тезликда юради, ўша манзилга олиб боради, катта маблағ сарфлаб рақам олганлар учун алоҳида йўл йўқ.

Иймоним комилки, ушбу рақамларни сотиб олганларнинг аксарияти, ўзларини халқпарвар, ватанпарвар эканликларини ижтимоий тармоқларда қайд этувчилар ҳисобланади ва уларни бир парча туника учун шунча маблағ сарфлаганлари учун ким деб аташ мумкин. Фикримча бу аҳмоқлик эмас, бу маънавий дунёқарашимизнинг ўта паст даражада эканлигидан далолат.

Агар мабодо давлат буни кўриб туриб, халқимиз бой бўлмоқда деган хулосага келган бўлса, адашади, аксинча шу номерларни сотиб олган шахслар, бугунгача бўлган маънавий қашшоқ тоифадагилар сонини кўпайтирди холос.

Ваҳоланки, ушбу бир парча туникага тўланган 1,4 млрд долларга, 700 минг км электр сими, 700 минг дона трансформатор сотиб олиб, бутун Ўзбекистоннинг электр тизимини тўлиқ янгилаш мумкин. Бундан ташқари, мамлакатдаги 10 мингда ортиқ мактаб ва 33 мингдан ортиқ боғчаларнинг аксарияти аҳволи хароблигини инобатга олиб, бир ҳафталик, яна қайтараман бир ҳафталик туника учун тўланган пул ҳисобига 3000 дан ортиқ янги замонавий мактаб ва боғча қуриш мумкин ёки 14 ҳафтада, яъни 3 ойлик туника учун тўланган пул ҳисобига бутун Ўзбекистон бўйича янги мактаб ва боғча қуриш мумкин.

Афсуски маънавий қашшоқлигимиз ҳали бизни кўп йиллар қийналиб яшашимизга олиб келади!

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar — kelajagimiz” jamg‘armasi boshchiligidagi O‘zbekiston tadbirkorlari delegatsiyasi ishtirok etayotgan Turkiyaning Istanbul shahrida tashkil qilingan “MUSIAD investitsiyalar forumi

Шогирдимиз Нозанинбегим қисқа лавҳа юборибдилар.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мингдан ортиқ тожикистонликлар Қозоғистон ва Россия чегарасидаги "Саргарчин" назорат-ўтказиш пунктида Россияга киритилмади.

Муҳожирлар россиялик чегарачилар ҳар бир тожикистонлик шахсни алоҳида сўроқ қилиб, телефонларини синчиклаб текшираётганидан шикоят қилмоқда.

“Биз Қозоғистон ва Россия ўртасида қолиб кетдик. Бошқа фуқароларга рухсат берилган, аммо тожикистонликларга рухсат берилмаган. Тахминан 180 та машина, аксарияти Тожикистон рақамларига эга. Ҳар бир машинада 5 дан 10 тагача йўловчи бўлади, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир”, — деди муҳожирлардан бири.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
МДҲ божхоначилари навигация пломбалари ҳақида келишиб олишди

25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари кенгашининг 78-мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ўзаро товар айланмаси сўнгги 7 йилда 2,5 бараварга ошган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Россия бизни ИШИДдан қутқарди»: Франциялик иқтисодчи Пиаcэнтини

Эксперт 2015 йилнинг 13 ноябрида Париждаги терактлардан сўнг президент Франсуа Олланд аксилтеррор коалиция тузиш учун Европа бўйлаб саёҳат қилганини, бироқ давлатлар раҳбарлари бунга рози бўлмаганини эслатди.

«Охир-оқибат, бизни ИШИДдан Путин қутқарган эди. Бугун ҳеч ким оммавий ахборот воситаларида бу ҳақда гапирмайди, чунки бу аччиқ ҳақиқат.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик қоровул бир неча кишини ёнғиндан қутқариб қолди

Воқеа кеча, 25 апрель куни Подолская кучасида содир бўлган. Ёнғин натижасида тўртта хонадон вайрон бўлган. Ўт ўчирувчилар етиб келишган ва зинапояни қўйишган, бироқ қизларнинг унга етиб бориши қийин бўлган. Шунда уларга коммунал хизмати ходими ёрдамга келган.

Қаҳрамоннинг исми – Олим. У Санкт-Петербургда етти йилдан буëн яшаб, дворник бўлиб ишлайди.

«Бунга қадар Ўзбекистон десант қўшинларида хизмат қилганман. Шу боис жисмонан тайёрлигим яхши ва тезда ёрдамга шошдим», – деган ўзбекистонлик «Фонтанка» билан суҳбатда.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Отажоновнинг “Качайте” қўшиғи муҳокамада.

Қўшиқ матнини мана бу усулда эшитиб кўринг, шунда Ж. Отажонов қўшиқ орқали нима демоқчилигини тушунишингиз осонлашади.

Ўзи одатда матнлар орқали қўшиққа баҳо бериларди… Менга ёқди матни. Сизгачи?

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
Украина Америка "Абрамс"ларини рус дронлари туфайли фронтдан тортиб олди - AP News

Украина ҳозирча АҚШ томонидан тақдим этилган "Абрамс М1А1" танкларини орқага қайтарди, чунки Россия дронлари уларнинг яширинча ишлашига халақит беради, дейди АҚШ расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, 31 та шундай танкдан камида 5 таси йўқ қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
НАТО ва Европа Иттифоқи Испанияни Патриот ракеталарини Киевга ўтказишга мажбур қилди - El Pais

▪️Испания ишга туширгичларни (пусковые установки) ўзлари жўнатмайди. Мамлакатда 2004 ва 2014 йилларда Германиядан сотиб олинган учта Патриот аккумулятори мавжуд.
▪️Аввалроқ Афина иттифоқчиларнинг илтимосига кўра Украинага С-300 ҳам, Patriot ҳам юбормаслигини маълум қилган эди.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрдўған Нетаняху бошчилигидаги сионистларнинг йўқ қилиниши учун дуо қилди:

“Ҳой Нетаняху, менинг дуойим шундай: “Эй Аллоҳим, Қудратли исмингни зоҳир эт ва Нетаняхудан бошлаб бу сионистларни йўқ қил”. Баъзи одамлар чекинса ҳам, биз (Фаластинни қўллаб-қувватлаш) йўлидан адашмаймиз, чунки биз Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонамиз”, – деган Туркия президенти 5-Қуддус конференсиясида.

Каналга уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/05/14 22:37:51
Back to Top