TG Telegram Group Link
Channel: imon.uz
Back to Bottom
Forwarded from Muslim.uz
Дунёдаги энг тотли нарса

Тасаввуф олимларидан бири Бишр раҳматуллоҳи алайҳ қуйидаги шеърни такрорлаб юришни яхши кўрар экан:

“Сенинг қулинг эканим – азизликка кифоя,
Менинг Роббим эканинг – обрўларга ниҳоя”.

Олимлардан бири: “Дунёдаги энг тотли нарсани татиб кўрмасдан ўтиб кетган кишилар дунё аҳлининг энг бечораҳоллари ҳисобланади”, – дебди.
Шунда унга: “Энг тотли нарса нима”, – дейишибди. У: “Аллоҳ таолони таниш дунёдаги энг тотли нарсадир”, – дея жавоб берган экан.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар

Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар:

1. Тавба.
Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади.
“Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят).

2. Истиғфор.
Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган:
“Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
“Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”.
Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади:

Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”.

3. Яхши ишлар.
Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят).

4. Дунёвий мусибатлар.
Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади.
Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган.

5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари:
“Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар”
(Ҳашр сураси, 10-оят).

6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар:
Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир:
Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган.

7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати:
Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади.

8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши.

«Эътиқод дурдонлари» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
🌐 https://hottg.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://hottg.com/+vJGwYpQGrmwzNWMy
HTML Embed Code:
2024/05/13 04:09:14
Back to Top