TG Telegram Group Link
Channel: imon.uz
Back to Bottom
Forwarded from Muslim.uz
ОЛДИНГИ ВА КЕЙИНГИ ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР (2)

“Кимки ҳаж амалларини адо қилса, (зиёрат асносида) мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлишса, унинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилади” (“ал-Матолиб ал-олия”, 1/1162).Тўққизинчи амалАллоҳ таоло берган неъматларга чин дилдан шукрона келтириш ўша неъматларнинг янада зиёда бўлиши ва кўпроқ берилиши бор гап. Шукронанинг савоби фақатгина ўша неъматнинг зиёдаси бўлиб қолавермасдан, олдинги ва кейинги гуноҳларнинг авф этилиши ва мағфират қилинишига сабаб ҳам бўлади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
10 ОЛТИН ЎГИТ

- Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиёмат куни Аллоҳга суюкли банда бўлади;
- Ғазабни тарк этган Аллоҳнинг ҳифзу - ҳимоясида бўлади;
- Дунёда яшаш савдоси (дардини)ни тарк этган Аллоҳнинг азобидан омонда бўлади. Дунёда роҳат - фароғатни тарк этган қиёмат куни хурсанд бўлади;
- Ҳасадни ташлаган қиёматда мақтовга лойиқ киши бўлади;
- Бош (раҳбар) бўлиш савдосини тарк этган қиёмат куни Малик ва Жаббор (Аллоҳ) наздида азиз (шарафли), этиборли бўлади;
- Дунёда беҳуда нарсаларни тарк этган яхшилар орасида неъматга эришади;
- Дунёда хусуматни (душманлик, одобсизликни) тарк этган қиёмат куни фойда кўрганлардан бўлади;
- Дунёда бойликни (мол - дунё муҳаббатини) тарк этиб, фақирликни (қамбаҳалликни) танлаганни қиёмат куни Аллоҳ таоло валийлар ва Пайғамбарлар ила бирга тирилтиради;
- Дунёда инсонларнинг эҳтиёжини кеткизганни (уларга ёрдам берганни) Аллоҳ таоло дунё ва охиратдаги эҳтиёжларидан беҳожат қилади.
- Дунёда хасисликни тарк этган инсонлар орасида энг олдинги қаторда зикр этувчилар сафидан жой олади.

"Олтин ўгитлар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
#Тунги_зикрлар
ПАЙҒАМБАРЛАР ҚИЛГАН ДУОЛАР

Одам алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ

«Эй, Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Айюб алайҳиссаломнинг дуолари:

أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنْتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ

«(Эй, Раббим!) Менга мусибат етди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан» (Анбиё, 83).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Эй, Раббим! Мени, ота-онамни, уйимга мўмин ҳолда кирган кишиларни ва барча мўмину мўминаларни мағфират этгин! Золимларга эса фақат ҳалокатни зиёда қилгин!»
(Нуҳ, 28).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ

«Эй, Раббим! Мени ва зурриётимдан (кўп фарзандларимни) намозни баркамол адо этувчи қилгин! Эй, Раббимиз! Дуоимни қабул эт!» (Иброҳим, 40).

Юнус алайҳиссаломнинг дуолари:

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим» (Анбиё, 87).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари:

فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَنْتَ وَلِيِّي فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ تَوَفَّنِي مُسْلِمًا وَأَلْحِقْنِي بِالصَّالِحِينَ

«Эй, осмонлар ва Ерни ижод этган зот! Дунёю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда вафот эттир ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин!» (Юсуф, 101).

Шуайб алайҳиссаломнинг дуолари:

عَلَى اللَّهِ تَوَكَّلْنَا رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنْتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ

«Таваккулни Аллоҳга қилдик. Эй, Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан» (Аъроф, 83).

Мусо алайҳиссаломнинг дуолари:

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي

«Эй, Раббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин» (Тоҳа, 25-27).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари:

رَبَّنَا آَتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآَخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», (Бақара, 201).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Azondagi tarassul nima?

“Tarassul” — (lug’atda) “Shoshmaslik”, “Cho’zish” degan ma’nolarni anglatadi. Faqih ulamolar istilohida, “Tarassul”- azon kalimalarining oralarini azonga javob qaytarsa bo’ladigan darajada ajratib, shoshilmasdan dona-dona qilib aytish hisoblanadi. (“Fathu Bobil Inoya”) Azonda tarassul qilish hanafiy (“Fathul Qodir”, “Tabyinul Haqoiq”) va boshqa uchala mazhab ittfoqiga ko’ra sunnatdir.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
ЖАННАТИЙ АЁЛ

Аёл эрини рози қилиш билан ўзига жаннатни нақд қилиб олади. Умуман аёлнинг икки дунё саодатига ноил бўлиши учун эрининг розилиги муҳим ўрин эгаллайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:ايما إمرأة ماتت و زوجها عنها راض دخلت الجنةҚайси аёлки оламдан ўтаркан, унинг эри рози бўлса, у албатта жаннатга киради!Бошқа бир ҳадисда эса қуйидагича келади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларига шундай савол қилдилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми?” Саҳобалар: “Ҳа, айтиб беринг Эй Расулуллоҳ!”—дедилар.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАЙРЛИ АМАЛ

Меҳмонхон домла ЖАББОРОВ

Жиззах вилояти бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://hottg.com/+vJGwYpQGrmwzNWMy
Сотиб олаётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса

Савол: Эркак ёки аёл бирор нарса сотиб олиш учун дўконга кириб, маълум бир нарсани кўраётган ёки очаётганида бузилиб қолса, «Кечирасиз», дейиш кифоя қиладими ёки тўлаши керак бўладими?Жавоб: 1. Харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан аввал кўраётиб, бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, у нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
ОДАМЛАРНИНГ АМАЛИДАН СЎРАЛМАЙСАН
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир кишининг жанозасига бордилар. Жаноза ҳозир бўлган эди, Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Аллоҳнинг Расули! Бунинг намозини ўқиманг, у одам фожир киши, – деди.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) одамларга ўгирилиб қарадилар ва:
– Бирортангиз бу кишининг Ислом амалини қилганини кўрганмисиз?
– Ҳа, – деди бир киши, – Эй Аллоҳнинг Расули! Бир кеча Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилганини кўрганман.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг жанозасини ўқидилар, қабрига тупроқ тортиб дедилар:
– Танишларинг сени дўзах аҳлидан деб ўйлашяпти. Мен эса сенинг жаннат аҳлидан эканингга гувоҳлик бераман.
Сўнг Умар (розияллоҳу анҳу)га:
– Эй Умар, сен одамларнинг амалидан сўралмайсан, балки феъл­-атворингдан сўраласан, – дедилар.

"Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётидан лавҳалар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Одамлар 4 хил бўлади

Одамлар 4 хил бўлади:
1. Ўзгалар билан аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилувчи.
2. Узлатда бўлиб, сабр қилувчи.
3. Одамларга аралашмай, сабр қилувчи.
4. Одамларга аралашмайдиган ва сабр қилмайдиган.

Одамларга аралашишда банда ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ислоҳ қилиш, уларга манфаат етказиш, савобларни қўлга киритишни мақсад қилиши лозим.
Пайғамбарлар алайхимуссалом-барчалари одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилганлар. Ҳеч бир пайғамбар узлат қилиб, инсонлардан ажраб олмаган. Балки, қавмини Аллоҳ таолога даъват қилиб, уларга яхшиликни таълим берган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ОСМОНЛАР ВА ЕРНИНГ АЖРАЛИШИ

Осмонларнинг яратилиши тўғрисида бир оятда қуйидагича хабар берилади:
Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?! («Анбиё» сураси, 30-оят)
«Яхлит» деб таржима қилинган «ратқ» сўзи арабларнинг она тилида «бир-бирига аралашган, қоришган» деган маънони англатади. У умумий бир бутунни ташкил этувчи икки турли моддага нисбатан қўлланилади. «Биз ёриб юборганмиз» жумласи эса арабчадаги «фатақа» феълидир ва у ажралиш ёки бир-бирига богловчи нарсалар тузилмасини бузиш орқали бирор нарсанинг вужудга келишини назарда тутади. Тупроқдан уругнинг униб чиқиши ҳам бу феълнинг маъно доирасидаги ҳаракатлардан биридир.
Келинг, яна бир бор юқоридаги оятга назар ташлаймиз. Оятда осмон ва ер аввало «ратқ» ҳолатида турибди. Уларнинг бири бошқасидан чиқиб, улар ажратилади (фатақа). Қизиги шундаки, агар биз Катта портлашнинг дастлабки ҳолатини кўз олдимизга келтирсак, биз коинотнинг жамики материяси битта нуқтага жамланганини кўрамиз. Бошқача сўзлар билан айтганда, ҳамма нарса, шунингдек, ҳали яратилмаган «осмонлар ва ер» ҳам бир-бирига ўралиб кетган ва ажралмас ҳолатда эди. Сўнгра бу нуқта жуда қаттиқ портлади ва ўз материясининг қисмларга ажралиб кетишига сабаб бўлди.

Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари. Ҳорун Яҳё

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
HTML Embed Code:
2024/06/06 20:11:46
Back to Top