TG Telegram Group Link
Channel: Fitrat.uz
Back to Bottom
Zakot
Fitrat.uz
#Руҳий_тарбия

Закот (15-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
МУРОЖААТЧИЛАРГА КЎМАКЛАШИЛДИ

Ҳеч ким давлат ёки жамоат ташкилоти, диний идора эшигини шунчаки қоқиб бормайди. Ҳар бир мурожаатчининг ўз илинжи, эҳтиёжи бўлади, албатта. Бундай кишиларга кўмаклашиш ҳам давлатимизнинг, ҳам динимизнинг талабидир.

Ислом дини таълимотида бу борада зарур йўл-йўриқлар бор. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Ва аммо сўровчини жеркиманг», деб марҳамат қилган (Зуҳо сураси, 10-оят).

Бугун Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманлар/шаҳарлар имом-хатиблари турли масалалар юзасидан мурожаат қилиб келган фуқароларни қабул қилиб, уларга зарур йўл-йўриқ ва тавсиялар бердилар.

Юртдошларимиз илиқ кутиб олиниб, зарур кўмаклар берилганидан мамнун бўлишди.

Аллоҳ таоло ҳар кимни ҳар хил ҳолатда яратиб, имкониятлатрини ҳам турли қилди. Эҳтиёжи тушган инсонга кўмаклашган кишига Раббимиз ҳам кўмаклашади.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2 МАЙ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     03:50
ҚУЁШ -    05:19
ПЕШИН - 12:25
АСР -        17:17
ШОМ -      19:24
ХУФТОН -20:49

Улашинг
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@fitratuz
#Ҳадис

Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен билан юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган ёмғирга ўхшайди. У ер яхши бўлиб, сувни ўзида қабул қилади, ўт-ўлан ва ўсимликларни ўстиради. Унинг баъзи жойлари қаттиқ бўлиб, ўзида сувни тўплайди. Бу сув билан Аллоҳ инсонларни нафлантиради. У сувдан ичиб, бошқа нарсаларини суғориб, экинларига ҳам қуядилар. Яна бошқа жойлари текис бўлиб, ўзида сув тўпламайди ҳамда ўт-ўлан ўстирмайди. (Аввалги) мисол худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мен билан юборган нарса унга манфаат бериб, ўзи ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатади. (Иккинчисининг) мисоли бепарво бўлиб, бошини ҳам кўтариб қўймаган кишига ўхшайди. (Учинчиси) менга юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кишига ўхшайди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
HTML Embed Code:
2024/05/02 04:44:32
Back to Top