TG Telegram Group Link
Channel: Fitrat.uz
Back to Bottom
ҲАЖГА ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН

Байтуллоҳни зиёрат қилиш – ҳар бир мўмин-мусулмон орзуси. Яратганнинг буюк инъоми туфайли сўнгги йилларда ҳаж ибодатини бекаму кўст адо этиш учун юртимиз ҳожиларга давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Бу йил ҳажга борувчи юртдошларимиз Исломнинг бешинчи рукнини бекаму кўст адо этишлари учун малакали гуруҳ раҳбарлари таркиби шакллантирилди.

Бугун “Зангиота” масжидида шу йил ҳажга борувчи Тошкент вилоятилик бўлажак ҳожилар билан вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов учрашиб, уларга ҳажнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича тушунчалар берди.

Шунингдек, Жасурбек домла йиғилиш иштирокчиларига ҳаж қилишнинг тартиб-қоидалари, ҳажда бажариладиган турли амаллар, эҳромга кириш, тавоф, саъйни бажариш йўл-йўриқлари, ҳажда беихтиёр йўл қўйиладиган хатолар ва уларнинг каффоратини атрофлича баён қилиб берди. Мино, Арафот, Муздалифа, Жамарот каби маконларда қандай амаллар адо этилиши ҳам тартиби билан ёритилди.
Гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларга таништирилди.

Йиғилиш сўнгида бўлажак ҳожилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Аллоҳ таоло бўлажак ҳожиларнинг ибодатларини бекаму кўст қабул қилсин. Ҳар бир ҳожининг ҳажи мабрур бўлсин. Зеро, ҳадиси шарифда: “Мабрур ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир” дейилган (Имом Насоий ривояти).

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Закот (15-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/95PbE9mDnn4

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
HTML Embed Code:
2024/05/21 21:33:39
Back to Top