TG Telegram Group Link
Channel: Zafarbek Solijonov
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий зўравонликда ким айбдор?

Оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига 1 йил тўлди. Нима ўзгарди, нима ўзгармади? Энди нима қилиш керак?

Акцент сайти ижодкорлари шу мавзуда ҳуқуқшунослар билан суҳбат қурибди. Подкастда бошқа мавзулар ҳам гапирилган. Масалан аёлларга нисбатан hate қилишда кўпроқ аёллар сабабчи эканлиги, зўравонлик ҳолатларида учинчи шахс мурожаати нега кўриб чиқилмаслиги ва бошқа мавзуларда теша тегмаган фикрлар бор.

Кўриш керак, фикр ёзиш керак!

https://youtu.be/b_UFvBFONb8

👉 @Zafarbek_Solijonov
Technovation Girls Uzbekistan 2024 танловининг асосий босқичи якунланди ва сезяпманки, яқинда ажойиб маҳаллий лойиҳаларнинг ишга туширилишига гувоҳ бўламиз 💥

Бу йил мамлакат бўйлаб 1330 иштирокчи томонидан 83 лойиҳа баҳолаш учун тақдим этилган. Жамоалар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган. Шунинг учун улар онлайн-ўқув ёрдамчиси ва уй вазифасини текшириш ёки ўсмирлар ўртасида буллингга қарши дастур ишлаб чиқди.👩‍💻

Давлат ва технологик компаниялар каби Yandex томонидан бундай ташаббусларнинг қўллаб-қувватланиши қувончлидир. Компания томонидан шаҳар муҳити ва транспорт хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берадиган лойиҳалар учун бир нечта номинациялар ажратилган ва Yandexнинг топ-мутахассислари жамоаларга ментор сифатида бутун танлов давомида ёрдам беришди.👩‍💼

Ўйлайманки, Yandex учун Ўзбекистондаги ижтимоий лойиҳаларга ҳисса қўшиш устувор вазифа. Чунки бу стратегик сармоя ҳисобланади. Улар технологиялар ва таълимнинг ривожланиши иқтисодиётнинг ўсиши учун асосий омил эканини тушунишади. Уларнинг бу каби ташаббуслардаги иштироки нафақат маҳаллий IT-секторнинг ривожланишига ёрдам беради, балки истеъдодли ёшларни дунёга танилиш йўлида интилишларини қўллаб-қувватлайди.🔥

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сал аввал Осиё ва Океания кубоги ҳақида айтгандим. Ўзи хос турнир. Бизникилар чемпион бўлди! Аввалига 0:1 га ютқазаётган ёшларимиз Тайландни 2:1 ҳисобида енгиб кетди. Ўзи спортда кичик ҳисобда, тенг рақибни енгиш кўпроқ роҳат берса керак. Иккала жамоа ҳам финалгача қолган жамоаларни ер тишлатиб келганди. Бизникилар кучлироқ экан😎

👉 @Zafarbek_Solijonov
Охирги вақтлар яширин иқтисодиётга барҳам бериш "ниқоби" остида давлатга пул келиши мумкин бўлган исталган йўлдан боришяпти. Солиқ ташаббускорлариниям тушунса бўлади, уларгаям буйруқ бўлган тепадан, "пул топ" деган. Бироқ ҳеч ким тепага кераксиз давлат харажатларимиз ортиб кетди, шуларни қисқартиришимиз керак, монополия, олигархларни боқишни тўхтатайлик демаяпти шекилли, ўзгариш йўқ.

Оддий мисол, "Маънавият ва маърифат" маркази (Отабек Хасанов раҳбар) 603 миллионга "BYD HAN" олмоқда. У ёлғиз эмас, бошқа тарафдан "Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси" (Қаҳрамон Қуронбоев бошлиқ) ҳам 630 миллион сўмга ҳудди шу электромобилдан сотиб оляпти. Саволларим жуда кўп. Нега бунча қиммат машиналар харид қилиняпти? Оддийроғида юрса нима бўлади? Маънавият ва маърифат марказининг эски раҳбари минган машинага нима бўлди? Бу ташкилот шундай қиммат машинада юриши учун қандай натижага эришди?

Унданам қизиғи, Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишдан асосий мақсад темир, аёллар ва ёшлар дафтарига кирган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш бўлган. Булар эса ярим миллиарддан ортиқ суммага машина минади. Минган машинаси давлат харажати ҳисобланади. Давлат харажати кейинги йилга ҳаммамизга солиқ юки бўлиб қайтади, дафтардагиларгаям.

Бу ташкилотлар аҳоли, қийналган одамлар билан кўпроқ ишлайдиган бўлса, эртага 600 миллионлик машинада уларнинг олдига борадими? Бу ташкилотга "Волга" ярашмайдими кўпроқ? Ҳукумат нималар қиляпти? Кўпайтириб юборган харажатларини қисқартириш, айбини ювиш, ортиқча юкдан қутулиш ўрнига тадбиркорлар ва бошқа солиқ тўловчиларга юк ташламоқчими? Умуман тушунмай қоляпман охирги вақтлар.

👉 @Zafarbek_Solijonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Xon Saroy компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди!

⚡️"Business class" тоифасидаги «Parlament» лойиҳаси очилиш маросими унутилмас равишда ўтди.

Очилиш маросими давомида Янги йил акцияси ғолиблари аниқланиб, уларга совғалар тақдим этилди.

1️⃣-ўрин электромобил
2️⃣-ўрин чет элга 2 кишилик йўлланма
3️⃣-ўрин қимматбаҳо маиший техникалар

Батафсил маълумот учун:

☎️ 712007400
☎️ 555017400

🌐 xonsaroy.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вой-вўўўў шунга шунчаликми? Бор йўғи бир марта кўзбўямачиликка шунча реакциями? Мана бизнинг амалдорлар нега демократияни ёқтирмайди😂

👉 @Zafarbek_Solijonov
Бизникилар зўрда. Қисқартиришни ўзлариданмас, бир пайтлари ўзини ўқитган, шифохоналарда даволаган, эмлаганлардан бошлашибди...

👉 @Zafarbek_Solijonov
Биздаги энг катта муаммо нимада? Харажатлар ошиши натижасида солиқ ёки бошқа турдаги мажбурий йиғимлар юки бизни бошқарадиганлар ва уларнинг оиласига таъсир қилмаслигида. Улар буни ҳис қилишмайди. Ривожланган юртда акси.

Турмуш ўртоғидан "дадаси, фалончи қариндошимиз икки ойдан бери гўшт емаяптикан" деган гапни эшитишмаса керак. Улардаям, қариндошларидаям, қариндошларининг қариндошларидаям ҳаммаси жойида. Пулдан муаммоси йўқ. Бошқа орзулар билан банд.

👉 @Zafarbek_Solijonov
My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олинг.

Видео: https://youtu.be/V4HIzDAWmKY
Зойир Тоирович Эмомали Раҳмоннинг Сўғд вилоятидаги копияси, ҳоким Ражаббой Аҳмадзода билан учрашди. Инвестицион форум доирасидаги учрашув. Одамам шунчалик ўхшаш бўладими?)

👉 @Zafarbek_Solijonov
«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders, RSF) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан эълон қилинган матбуот эркинлиги бўйича 2024 йилги янги рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллади. Мамлакат 2023 йилги рейтингдаги ўрнидан бирданига 11 поғона пастлади.

«Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг ОАВ учун шароитлар бирозгина яхшиланди, ҳокимиятдагиларни танқид қилиш жуда мураккаблигича қолмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Унда айтилишича, расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўз-ўзини цензуралаш кенг тарқалган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov
2023 йилдаги ҳисоботи эди. Янгиси билан бир хилми? Copy-paste. У ердаям эринчоқлар кўп шекилли😂

👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкентда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Уни 55 ёшли энагаси болалар аравачида олиб кетаётган бўлган. Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ишқилиб бу кейс дарахтлар қирғинига олиб келмасин, болажоннинг яқинларига сабр тилаймиз...

👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди

Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Италия ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида яхши бир лойиҳани бошлабди. Энди Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларига олиб борувчи туристик поезд қатнови йўлга қўйиларкан.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, туристик поездлардаги саёҳатлар бутун дунёдан энг мартабали меҳмонларни ҳам ўзига жалб қила олади. У орқали мамлакатнинг бой маданияти, турмуш тарзи ва анъаналарини жонли тарзда намойиш қилиш мумкин бўлади.

Янги йўлга қўйилаётган “The Samarkand express” поезди ҳам Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшса ажаб эмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov
HTML Embed Code:
2024/05/04 10:34:56
Back to Top