TG Telegram Group Link
Channel: Yuksalish ǀ Jizzax
Back to Bottom
Ўрганишлар натижасида Жиззахнинг 13 та туманида иқтисодий туртки берадиган янги имконият ва захиралар аниқлангани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ушбу имкониятларни Зарбдор тумани мисолида тушунтириб, уларни ишга солиш учун 130 миллиард сўм ажратишга топшириқ берди.

Масалан, туманда тадбиркорлар кўтарган муаммоларни ҳал қилиш орқали 5 мингта иш ўрни яратиш мумкин. “Зарбдор парранда” корхонасининг 12 та маҳалладаги 1 мингта хонадонга 1 миллион бош жўжа тарқатиб, аҳолини банд қилиш лойиҳаси шулар жумласидан.
Зарбдор туманидаги “ДМ-1” каналидан сув ичадиган Истиқбол, Нурафшон, Намуна, Ғалаба маҳаллаларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинса, деҳқонларнинг 1 минг гектар ерида, шунингдек, туман ёшларига бўлиб берилган 3 минг гектарда қовун етиштириш ва уни қайта ишлаш орқали 28 миллион доллар экспорт қилиш мумкин.

Зарбдорни 12 минг гектар ерлари “ДМ-3” каналидан энг самарали бўлган ўзи оқар ёпиқ қувур усулида сув олишга мўлжалланган. Лекин унинг 160 километри яроқсиз ҳолга келган.

Мутасаддиларга канални таъмирлаш лойиҳасини келгуси йил инвестиция дастурига киритиш топширилди.

Шундай суғориш тармоғини Зомин туманига ҳам тортиб бориш муҳимлиги қайд этилди.
Зарбдордаги “Зарбдор текстиль” корхонасида 800 киши ишлайди. Туркиялик инвестор бу ерда яна 1 минг ўринли қувватларни ишга тушириш ва экспортни 50 миллион доллардан оширишни мўлжаллаган.

Давлатимиз раҳбари бундай минглаб иш ўринлари яратадиган, экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

Мутасаддиларга экспорт ҳажми 50 миллион доллардан ошган корхоналарга айланма учун 10 миллион долларгача ресурс ажратишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент вилоят бўйича асосий вазифаларни белгилаб берди.

Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди.

Лидер тадбиркор – экспортчи учун ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб томорқада 50 миллион сўм даромад қиладиган молиявий хизмат пакети ишлаб чиқилади.

Бу борада банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради, хонадонларга Оилавий тадбиркорлик дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратади.
Кам ҳосил бераётган ерлар 50-100 гектардан йирик лот шаклида, қолгани 1-5 гектардан лотларга бўлиниб, мева-сабзавот экадиганларга таклиф қилинади.

Йирик майдонда маҳсулот экадиганлар қолган кичик майдон эгаларини ҳам шу йўналишга тортади.

Шулар ҳисобига вилоятда мева-сабзавот етиштириш ҳажми икки йилда 3 миллион тоннага, кейинчалик 5 миллион тоннага олиб чиқилиши режа қилинган. Бу мос равишда қайта ишлаш ва экспортни ҳам 2-3 баробар оширишга замин бўлади.
Ирригация тизимларини яхшилаш мақсадида Жанубий Мирзачўл ва Туятортар каналларини бетонлаш бўйича уч йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди.

Вилоятга инвестиция жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хитойлик инвесторлар Жиззахда қурилиш материаллари, кимё, энергетика, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва фармацевтикада 4 миллиард долларлик 22 та лойиҳани бошлашга тайёр.

Бунинг учун Зомин туманида саноат технопарки, Зарбдордаги Шодлик маҳалласида Жиззах саноат зонаси филиали, Зафарободдаги Чимқурғон маҳалласида ва Шароф Рашидов туманидаги Тоқчилик маҳалласида саноат зоналари ташкил қилинади.
Йиғилишда иқтисодиёт тармоқларида ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.

Масалан, ўзимизда чиқадиган базальт маҳсулотлари ҳам ички эҳтиёжни, ҳам ташқи талабни тўлиқ қоплашга етарли.

Маҳаллий базальт маҳсулотларини халқаро сертификациядан ўтказишга кўмаклашиш, қурилиш, ирригация ва коммунал хўжалигидаги қурилиш нормаларида базальт маҳсулотидан фойдаланишни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Европа ва бошқа ривожланган давлатлардан олим ва мутахассисларни олиб келиб, бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга кўрсатма берилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда таъкидланганидек, автомобилсозликда йирик узелли йиғиш усулидан тўлиқ технологик циклга ўтилгани яхши натижа бўлди.

Эндиликда тармоқ раҳбарияти олдида келгуси уч йилда соҳага 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 100 мингтага ошириш, 10 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси турибди.

Кооперация асосида 365 турдаги бутловчи қисмларни ўзимизда чиқаришни йўлга қўйиб, маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш муҳимлиги қайд этилди.
Жиззах вилоятида туризм ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

10 та маданий мерос объектида “Туризм ҳалқаси” яратилиши, уларга туризм маҳалласи мақоми берилиши белгиланди. “Туризм ҳалқаси” объектларига борадиган йўлларни таъмирлаш топширилди.

Халқаро “М-39” йўлининг вилоят ҳудудидан ўтган 98 километр қисмидан кунига 40 минг автомобиль қатнайди. Бу йўлни четида бўш турган 4 гектар ерлар тадбиркорларга таклиф қилинса, 20 минг аҳолини доимий банд қилиш мумкин

Айдар-Арнасой кўллари тизимида туризм учун етарли салоҳият бор. Уни рўёбга чиқариш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилади.
Уй-жой ва маҳалла инфратузилмасини яхшилаш – доимо диққат марказида. Бу йил вилоятда 4,5 минг хонадонли 118 та уй-жой қуриш режа қилинган.

Давлатимиз раҳбари бу етарли эмаслигини қайд этиб, уй-жой қурилишини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади. Дўстлик туманидаги “барак” уйлар ўрнида янги уй-жой қуриш тажрибаси асосида қолган туманлардаги 2 мингга яқин эски уйлар ўрнида 50 минг хонадонли замонавий уйлар қуриш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Зомин, Бахмал ва Форишда ҳам уй-жой қуриш дастурлари бошланади.
Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Натижада ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади.

Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди, вилоят фаоллари билан мулоқот бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Лалмикор маҳалласида бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Лалмикор в Зарбдорском районе Джизакской области.
HTML Embed Code:
2024/06/01 07:53:58
Back to Top