Channel: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE
😎 Фракция йиғилишида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросида партия фракцияси олдидаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
🔍 Таъкидланганидек, ташриф доирасида Президентимиз “Alp texno servis” экспортчи корхонаси, Шаҳрисабздаги кардиология маркази, барпо этилган янги боғлар ва туризм мажмуаси, Яккабоғ туманидаги Янги Ўзбекистон массиви ҳамда Кўкдала тумани маъмурий марказидаги улкан бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, ислоҳотларнинг амалий натижалари ва уларни янада самарали давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.
🔍 Шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳудудни комплекс ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда вилоят саноатини диверсификация қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
🔍 Фракция йиғилишида Қашқадарё вилоятида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларнинг масъулиятини ошириш, маҳаллий Кенгашларда назорат ва ташаббусларни кучайтириш, ислоҳотларни жойларда тарғиб қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди. ЎзЛиДеП фракцияси бу каби ислоҳотларни амалга оширишда “Инсон қадри учун” тамойилини бош мезон сифатида қабул қилган ҳолда, жойларда фаол иштирокини давом эттириши таъкидланди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашиш таъминланади
🔍 Фракция аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласини тартибга солиш бўйича ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишди.
🔍 Йиғилишда таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси суд-тергов амалиётида учраётган ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, валюта ва қимматбаҳо металлар, тошларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли курашни таъминлаш, жавобгарликни аниқ белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекска киритилаётган ўзгартишлар орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмлари кучайтирилмоқда.
🔍 Фракция аъзолари томонидан қонун нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилиши, махсус “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонун билан мутаносибликда бўлиши, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча юклама юкламаслиги ижобий баҳоланди. Айниқса, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаш учун белгиланган жавобгарликнинг бекор қилиниши мамлакатдаги эркин иқтисодий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
🔍 Йиғилишда ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасининг муҳимлигини инобатга олган ҳолда биринчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE
😎 Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
🔍 Фракция йиғилишида “Ижтимоий иш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий хизматлар сифатини ошириш ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.
🔍 Фракция аъзолари қонун лойиҳасида назарда тутилган ижтимоий хизматлар турлари, ижтимоий ходимнинг мақоми ва ваколатлари, шунингдек, давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ушбу соҳадаги иштирокига доир қоидаларни қўллаб-қувватладилар. Айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушган шахслар (оила)лар учун мослашувчан ва манзилли ёрдам кўрсатишнинг аниқ механизмларини белгилаб бериши қонун лойиҳасининг долзарблигини намоён этади.
🔍 Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий ходимларнинг касбий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, малака талабларини белгилаш, супервизия тизимини жорий этиш, ижтимоий хизматларни стандартлаштириш орқали сифат ва самарадорликни оширишга доир нормалар ижобий баҳоланди. Қонун ижроси орқали аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига замонавий ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш учун ҳуқуқий замин яратилиши таъкидланди.
🔍 Фракция аъзолари мазкур ҳужжат ижтимоий адолат, инсон қадрини юксалтириш ва “Инсонга эътибор – жамиятга эътибор” тамойилини ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлишини алоҳида қайд этдилар.
#uzlidep #fraksiya
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #fraksiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #tadbirkorlik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputat_soʻrovi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputat_soʻrovi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #tadbirkorlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Мўғулистонга ташрифи барқарор ривожланиш, тенг ҳуқуқли мулоқот ва ўзаро манфаатлар асосидаги икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги моделини бошлаб берди. Имзоланган Кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларация, аслида, ўнлаб йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар харитасидир.
______
На фоне беспрецедентных глобальных рисков и кризисов, Узбекистан и Монголия продемонстрировали, что готовы выстроить чёткую дорожную карту коллективных действий на десятилетия вперёд, что выразилось в их стремлении быть не просто географическим мостом между регионами, но и мощным континентом для устойчивых решений в деле модернизации.
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Ҳурматли журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоатчилик ўртасида ёритиш ҳамда кенг тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётгани эътиборга лойиқдир.
Оммавий ахборот воситалари ҳам янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек ғоят масъулиятли ва шарафли вазифани уддалашда муносиб ҳисса қўшаётганини ҳамиша эътироф этамиз.
Шу билан бирга партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Шарафли вазифаларни бажаришда барчангизга омад, улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!
@a_xaitov
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамоатчилик ўртасида ёритиш ҳамда кенг тарғиб этишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораётгани эътиборга лойиқдир.
Оммавий ахборот воситалари ҳам янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек ғоят масъулиятли ва шарафли вазифани уддалашда муносиб ҳисса қўшаётганини ҳамиша эътироф этамиз.
Шу билан бирга партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз.
Шарафли вазифаларни бажаришда барчангизга омад, улкан ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!
@a_xaitov
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputatlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #Xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #muhokama
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code: