TG Telegram Group Link
Channel: O‘TKIRBEK MUHAMMAD SOBIR
Back to Bottom
Forwarded from Hilol Nashr
#янгилик

«Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати) китоби нашр қилинди

📚 Муҳаммад Амин Йилдирим қаламларига мансуб, Ўткирбек Муҳаммад Cобир томонларидан нашрга тайёрланган «Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббат» (Саҳобалар ибрати) китоб нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Китоб кириш қисмидан ташқари бешта бўлимдан иборат. Ана шу бўлимларда севги ахлоқини, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни нима учун ва қандай севишимиз кераклигини, саҳобалар У зот алайҳиссаломни қандай севганликларини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни қандай яхши кўрганликларини, Жанобимиз умматларини қандай яхши кўрганликларини ҳақида ўқиб, англашингиз мумкин.

😊 Асарда асосий эътиборни асл севгининг қаҳрамонлари бўлган саҳобаи киромларнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломни қай тарзда яхши кўрганларига кўрсатилган.

👉 Нархи: 51 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Jasurbekning tashabbusi bilan anchadan beri kitoblarni tahlil qilamiz. Bu safar suhbatimiz "Mukammal kun" haqida ekan. Foydali bo'lishidan umid qilib turibmiz.

Kitobdan iqtibos:

Oxirgi so‘zlar yuragining tub-tubida jarangladi: "Muhammadiylaringiz qani?.."


O‘tkirbek Muhammad Sobir
#taqdim

Қалбим қанот бўлди, учди, Султоним,
Кўнгил Мадинага кўчди, Султоним,
Руҳ хоки пойингиз қучди, Султоним,
Жисм борса нима, бормаса нима?

Сўзим адаб олди, адабиёт у,
Салоти мунжийдан бошқага ёт у,
Сизга салом айлаб тирик, ҳаёт у,
Кўз зор қолса нима, қолмаса нима?

Шафоат ярқ этган тафаккур — дуо,
Сизни яратганга ташаккур — дуо,
Бошқа хаёллардан тасаттур — дуо,
Билак толса нима, толмаса нима?

Зиёрат севинчи — зоди роҳилам,
Шайтон надомати пойимда гилам,
Султоним, соғиниб кетгандим бирам,
Нафсим тонса нима, тонмаса нима?

Мадина сийратим, Мадина расмим,
Васли умидимдир, хаёли хасмим,
Ўқрайган, ўшшайган бечора нафсим
Малол олса нима, олмаса нима?

Ўткирбек Муҳаммад Собир
03.05.2024 / 21:20 / Асака
#taqdim

Она, умрингизни олдим бемалол,
Олдим меҳр деган дунёларингиз.
Олсам эди энди такрор ва такрор
Каъбанинг пойида дуоларингиз.

Болам деб югурган Ҳожарим онам,
Кафтимни тўлдириб зам-замлар тутай.
Йўлимга интизор кутган ягонам,
Макка йўлларида кулгингиз кутай.

Каъбаранг сочингиз оқартган ўғил
Узримни Умрада сўйлагим келди.
Йиғингиз остида йиғлаганча бир,
Опичлаб тавофлар айлагим келди.

Онажон, умрингиз олдим бемалол,
Кўзингиз ёшларга тўлдирдим, она.
Омадим: кўнглингиз тўлдирсам бир бор,
Сизни Каъба этиб бўлсам парвона.

Пойига жаннатлар тўшалган онам,
Оёғин остига тўшай жонимни,
Қолмас юрагимда армону алам,
Ҳажга олиб борсам онажоними.

Каъбаранг сочингиз оқартган ўғил,
Узримни Ҳажларда сўйлагим келди.
Кулгингиз остида ҳузур олиб бир,
Опичлаб тавофлар айлагим келди.

Ўткирбек Муҳаммад Собир
Асака / 13.03.2024 / 09:19
#tarjima

Ёлғизликнинг қўлларида, Асри Саодат йўлларидаман. Юришдан тўхтамайман. Йўлимни йўлингиздан айро қилмайман. Бу йўллар битмайди. Киши толиқмайди бу йўлларда. Бу йўлнинг йўловчиси бўлмаган тўғри йўлни тополмайди. Бу йўлга тушмаган киши дунёда ҳам, охиратда ҳам йўлларда қолади.

Асрларни йўл айладим, Султоним!

Саҳобаи киромлар масжиддан, айниқса унинг ёнидаги уйингиз яқинидан айрилишни истамас эдилар. Сиздаги бирор ҳаракатни, бирор сўзни дарров илиб олишни, хотирага муҳрлашни, амалга жо қилишни, ҳолга ўтқазишни кутардилар.

Мен ҳам уларнинг ораларига қўшилдим. Деразангиздан бош суқишни, ичкаридаги пайғамбаримни кўришни истадим. Ким ахир кўришни хоҳламайди сизни! Асрлар деразангизга кўз тиккан, миллионлар остонангизга бош қўйган.

Ўткирбек Муҳаммад Собир
Маҳалламиз масжиди қурилишига озроқ кўмак керак экан. Яхшилар, ким тайёр?

Пластик карта рақами:
9860120120075714
#taqdim

Муҳаббатнинг бир исми Мадинадир, шоирим,
Мадина муҳаббатга хазинадир, шоирим,
Шундайин муҳаббатки, сакинадир, шоирим,
Ишқ изламай тош қотмоқ, ётмоқ надир, шоирим?

Мен ўшал Мадинага — муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.

Дунё эгиб бошини Буроқ каби от бўлгай,
Олам ичра борсам-да олам менга ёт бўлгай,
Соғиниб ҳам бормаслик қандайин ҳаёт бўлгай?
Руҳимга мен сўз бердим, бормасам, уят бўлгай.

Қалбим азалдан ошиқ муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.

Оёқмас, бош қўйганим йўлим тенгсиз саодат,
Қумлар ошсам ногаҳон, чўлим тенгсиз саодат,
Чўлми, бўстонми, ўнгу сўлим тенгсиз саодат,
Иссиқ жон дерлар магар ўлим тенгсиз саодат.

Ўлимни ширин қилган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.

Осмону ер талашиб ҳануз олишган манзил,
Кўкдан юлдуз ёғилиб нурга қоришган манзил,
Оламлар қуёшидан абад ёришган манзил,
Ёки жаннат, ё ундан ажралиб тушган манзил.

Жаннат макон айлаган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.

Бир мену бир ишқимдан фалак бағри бут бўлсин,
Юзта армоним бўлса, юзлари шувут бўлсин,
Армонларим дояси минг алам унут бўлсин,
Ҳар сониям саноғи беҳисоб умид бўлсин.

Умидларим яшрилган муҳаббатга боргайман,
Муҳаббатнинг меҳвари Муҳаммадга боргайман.

Cоллаллоҳу алайҳи васаллам

Ўткирбек Муҳаммад Собир
28.04.2024 / 23:51 / Асака
#taqdim

Айтмай кетсам юрак ёққан армонларим,
Дўзах ўти хижолатдан сўнса керак.
Куйга солсам бўғзимдаги афғонларим,
Муғаннийлар соз синдириб ўлса керак.

Ширин жон деб бир мартага ичсам қасам,
Дилнинг андак ороми-чун шивирласам,
Ўзимга ҳам эшиттирмай пичирласам,
Олам аҳлин қулоғи кар бўлса керак.

Муз қўрқувим эритай деб ўзни ёқсам,
Боғлар ичи сувлар билан бирга оқсам,
Нигоҳимдан ўқир дея гулга боқсам,
Новдасидан илдизгача сўлса керак...

Мени мендан қутқаргани мард топилмас,
Еру кўкда дардимга тенг дард топилмас,
Вузуга сув, таяммумга гард топилмас,
Паймоналар мана шундоқ тўлса керак.

Ўткирбек Муҳаммад Собир
Асака / 09.05.2024 / 17:06


Вузу — таҳорат
Жаннат десам, жаҳаннам
Мен ҳам ҳаётман дейди.
Ҳаёт десам, ўлим ҳам
Ўлимга ётман дейди.

Қуёш кундуз йўқласа,
Йўқолмайди кеча ой.
Кеча камон ўқласа,
Бугун тегар, ҳойнаҳой.

Оқни қоралай кетсам,
Қора оқлаб мот қилди.
Умрни шахмат этсам,
Шоҳга қулни ёт қилди.

Дўстимга қул узатсам,
Душман бўлди бир зумда.
Тазодни хўп кузатсам,
Ҳамма айб ўзимда.

Замин десам кўк йиғлар,
Дунё десам охират.
Икки найза жон тиғлар,
Нима бўлгай оқибат?..

Топдим ўнгу сўл боқиб,
Кетганимга келгайман.
Жуфтликларга ўт ёқиб,
Бир Худони севгайман.

Ўткирбек Муҳаммад Собир
Асака / 10.05.2024 / 11:38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истанбул дўстга айланганми, дилдоргами ёки баҳоргами — билмадим. Аммо соғинчи учаласиникидек. Юрак энтикиб-энтикиб талпинади. Севсанг севгинг, кўрсанг кўзинг сендан рози бўладиган манзиллари ўзига тортаверади.

Видеодаги Ускудар соҳили эса... тил ожиз. Ускудар эски дор бўлса-ю, икки билагингдан осиб тўйгунича, тўйгунингча ўзида ушлаб турса...

https://hottg.com/utkirbek_muhammadsobir
HTML Embed Code:
2024/05/19 08:05:41
Back to Top