TG Telegram Group Link
Channel: YO'LOVCHI
Back to Bottom
Дарвешхоналарда кечалари икки савол берилар экан:
— Бугун бир кўнгилга озор бердингми?
— Намозларингни адо этдингми?
Биринчи саволга "ҳа" деб жавоб берганга иккинчи савол берилмас экан.

Бир бор дилозорлик қилган бўлсанг, ўқиган намозинг намоз эмас.

Аввалгилар: "Дилшикасти ҳасмуллоҳ", яъни "Дилозор — Аллоҳнинг душмани" деган эканлар...

Бугун тилимиздан, қўлимиздан, назаримиздан, ўйимиздан биров оғринмадимикан?..

✍️@umidaaziz
YO'LOVCHI pinned a photo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Семизўтли ёз шўрваси. Шифо хазинаси. 😋
Ҳаёт зарбалари, кетма-кет синовларни ошиб ўтаётган кишилар атрофидагиларнинг ўзига бўлган муносабатини аввалгидан аниқроқ ва теранроқ кўра бошлайди.

✍️@umidaaziz
Маҳалламизнинг сўлим хиёбонидан кадрлар ❤️

@umidaaziz
#дуо

Аллоҳим!

Насибамизга ёзилмаган нарсаларга қалбимизни муштоқ этма...

✍️@umidaaziz
Баъзан кишининг қалби ўзига яқинлашаётган ҳодисаларни сеза бошлайди.
Бу бир илоҳий лутф ёхуд кишининг ўша ҳодисага ўзини руҳан тайёрлашига ишора.
Шайх Адаболи "Вақт тўлгани кўнгилга аён бўлади. Кўнгил билганида тилдан дуолар ёға бошлайди" дейдилар.

Иншааллоҳ шундайдир, дея умид қиламиз...

✍️@umidaaziz
#ўзимга_насиҳат

Буларни англаш учун умримнинг катта қисмини сарфладим. Сенга беминнат илинаман.

*Ҳеч ким сени ўзингдек ўйлаймайди. Ҳамма ўзининг ҳаётини, ўз ҳаётида яшаяпти. Шунинг учун ўзинг учун энг тўғри қарорни ўзинг қабул қилишинг керак.
*Ҳамма нарса ўткинчи, яхшисиям, ёмониям. Машаққат абадий эмас. Қайғули кунлар боқий эмас. Шунингдек, муваффақият ва қувончли кунлар ҳам абадий бўлмайди. Бас, мувозанатни сақлаб яша. Ҳис-туйғуларни вазият ва кайфиятга кўра ҳис қилиш, кейин эса ортда қолдирган маъқул.
*Пул саодат кафолати эмас, лекин эркинлик калити. Молиявий мустақиллик танлаш имконини беради. Сарф-харажатларни бошқариш ва инвестиция жамғаришни ёшликданоқ ўрганиш катта муваффақиятларга бошлайди.
*Соғлиқ —ҳамма нарсадан муҳим. Ёшликда бепарво қаралган бу ҳақиқат, ёш улғайганида жиддий муаммолар туғдиради. Жисмоний машғулотлар, соғлом овқатланиш ва уйқу ҳаётинг янада сифатли ва самарали кечишини таъминлайди. *Оз ва соз кишилар билан ҳамсуҳбат бўл. Ҳаётингдаги инсонлар тўғридан тўғри умринг самарадорлигига таъсир кўрсатади. Саноқли, лекин ҳақиқий, ҳар доим сени қўллаб-қувватлайдиган дўстларинг, кўп сонли, юзаки ўртоқчиликлардан афзал.
*"Йўқ!" дея олиш ҳам бир хусусият. Чегара қўйиш, "йўқ" дейишни билиш — мустаҳкам муносабатлар пойдевори. Ўзингни ҳолдан тойдириш ўрнига, чиройли масофа қўйишни ўрган.
*Ўзинга вақт ажратиш люкс эмас, зарурат. Ёлғиз қолишдан қўрқма.
*Ҳолатинг ва туриш-турмушингни бошқалар билан таққослаш ўзингни кемтик ва бахтсиз ҳис эттиради. Ижтимоий тармоқларда кўрганларинг шунчаки, витрина.
*Одамлар ўзгаради. Сен ҳам. Қўйиб юбориш керак бўлганларни қўйиб юбор.
*Сабр вақт билан бирлашганида улкан зафарлар ва чиройли саодатларга дарвоза бўлади. Шошилма ва қарорингда қатъий бўл.
*Хатолар кимлигингни билдирмайди, сени ривожлантириб, кучли қилади. Ўзинга ачинма, сабоқ чиқар. Ўзингни севмасдан бошқани қадрлай олмайсан.
*Ўзингни ҳурмат қил.
Ким билан вақт ўтказишинг ҳаётингнинг сифатини белгилайди. Энергиянгни сўрадиган кимсалардан узоқ бўл.
*Ўзинга инвестиция киритмагунча, бошқаларнинг ҳаётида яшаб юрасан. Таълим, маҳорат, жисмоний ва руҳий ўзгариш... Бу кабиларга вақт ва меҳнат сарфламасанг бир муддатдан кейин бошқаларнинг қарори, муваффақиятлари ёки инқирозларига маҳкум бўласан. Ўз оёқларингда туриб, қаддингни тик тутиш учун аввало руҳингни улғайтиришинг керак.
*"Бўлгани неъмат, бўлмагани ҳикмат" дейиш баъзан малҳамдир.
Ҳаётда ҳамма нарсани бошқаролмайсан. Кўп тиришиб, ҳаракат қилганинг билан бўлмайдиган нарсалар ҳам бор ҳаётда. Оёқ тираб олмаганингда, вақт ихтиёрига қўйиб қўйганингда баъзида кутганингдан ҳам яхши натижалар келади. Таслимият — ожизлик эмас, ўзинг билан ички сулҳдир.
*Ҳаёт оний лаҳзаларда пинҳон.
Бир табассум, тонги қаҳва, деразанга урилган ёмғир, дўст билан чин кўнгилдан қурилган суҳбат... Буларни фарқлай оладиган кишилар ҳақиқатдан ҳам бу ҳаётни яшайди. Давомли "бахтли кун" келишини кутиб яшайдиган кишилар "бугун"ни зое қилади.
*Шошқалоқлик қилма, астойдил бўл. Ҳамма нарса тез тугайди, маълумотлар, муносабатлар, онлар... Лекин ҳақиқий ришталар, теран фикр ва ички ҳузур вақт талаб қилади. Нимагаки қўл урсанг оҳиста, аммо астойдил бажар. Ана шунда ҳамма нарса сени парвариш қилади.
*Ўзингни таниб, билиш ҳаёт йўловчилигининг энг муҳим жиҳати. Ҳар қанча ташқарига қарасанг ҳам, жавоб ҳар доим ичкарида.
Ва шуни унутма: Ҳамма нималарнидир бошидан ўтказяпти ва сенинг ҳикоянг биттагина! Шунинг учун ўзингга олийжаноб муносабатда бўл. Хатоларинг ҳам, муваффақиятларинг ҳам ўзингники. Ўз қадрингни бил.


✍️@umidaaziz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
...олиб қочгум сени барибир, қўл узамас дардлар бўйнидан.
Биз зерикдик, биз чарчадикку ахир, бахтлар кутиб тақдир қўйнида...


💐🌞 Қуёши кулган, зангориси умидбахш, онлари умрга татигулик шанба бўлсин бугун...

@umidaaziz
Кўнгил шундай жойларда дам олиш истайдур...

Ҳавас қилганларга насиб этсин..

@umidaaziz
HTML Embed Code:
2025/06/28 18:00:26
Back to Top