TG Telegram Group Link
Channel: Тўртликлар ва рубоийлар
Back to Bottom
Бандаман, Оллоҳдан иймон сўраган,
Гуноҳим бўйнимга осилган маржон..
Руҳимни покликка, нурга ўраган,
Умидим йўлчиси Моҳи Рамазон!

@turtliklar
Феъл-атворинг меваси мудом ўзингга тушар,
Андишасиз боқма ҳеч, кўзлар кўзингга тушар.
Қилма зинҳор ёмонлик туҳматдан яратиб тоғ,
Бил, осмонга туфласанг, қайтиб юзингга тушар.

✍️ Моҳира Қуддус қизи | @turtliklar
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️

Нопок ҳикмат айтиб, ҳарчанд урсин дам,
Бу ишидан унга етмас манфаат.
Пок инсон бир ерда жим ўлтирса ҳам,
Унинг гўзал хулқи ўзи насиҳат.

* * *
Агар беобрўйлик қиларкан жоҳил,
Бировнинг обрўйи у учун бир пул.
Эллик йиллик эзгу номингни дарҳол,
Бир ёмон сўз билан этади поймол.

© Саъдий Шерозий | @turtliklar
Маҳорат гўзални кўра билмоқдир,
Севгининг сиррига ета билмоқдир.
Жаҳон, олам барча билсинки шуни,
Энг буюк ибодат сева билмоқдир!

✍️ Юнус Эмро
©️ @turtliklar
Бекатда турарди бир мункайган чол,
Забун аҳволига боқар бир қиз лол.
Чол ўктам ёшлигин ўйларди шу дам,
Қиз кампир бўлишин қиларди хаёл.

✍️ Шафоат Раҳматуллаев
© @turtliklar
Ўтди неча йиллар — очилмас қалби.
Кўнгил қалб сўзларин айтиши ёлғон.
Ҳар туннинг бир тонгги бўлгани каби,
Кетган баҳорларнинг қайтиши ёлғон.

✍️ Муҳаммад Жасурбек ўғли
👉 #мухлис_ижодидан
© @turtliklar
“Рўза тутмайман” деди менга бир эркак,
Дедим: Мусофир ё беморсиз демак?!
“Йўқ” деди. Шунда мен топқирлик қилдим:
“Унда ҳомиладор бўлсангиз керак”.

© @turtliklar
Қалб – турмуш қуруми қорайтган қозон,
Остин кул, ичини тўлдирган хазон.
Қулай фурсат келди: ювгил тозалаб –
Рамазон ғанимат, эй дўст, Рамазон!

✍️ Н. Жонузоқ
©@turtliklar
МАШРАБ

Энагаси алла айтар Машрабга боз-боз,
– Катта бўлсанг Хон бўласан, аллаё алла.
Ўша заҳот эшитилар бешикдан овоз:
– Алдаё алда!

✍️ А. Орипов
👉 @turtliklar
@Kungil_kundaligi kanali kutubxonasi
Navro'z kelibon
🎤 🎼 Наврўз келибон
Жуманиёз Жабборов
____
💐 Наврўзи айём муборак бўлсин. Йил давомида хонадонингиздан қувонч, файз-у барака, тўкин сочинлик аримасин. Барча эзгу ниятларингизни Аллоҳ ижобат айласин. Кейинги янги йил, янгиланиш байрами — Наврўзи айёмига ҳам барчамизни хурсанчиликда етказсин.
Наврўзи айём муборак!
____
© @turtliklar
21-март — Абдулла Орипов(1941 — 2016) таваллуд топган кун

Ўтиб кетар экан барибир дунё,
Ёмоннинг умри ҳам ўчган нафасдир.
Мен унинг исмини билмайман, аммо
Яхши одам бўлган, десалар басдир


© Абдулла Орипов
💬 @turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!

✍️ Аъзам Ўктам
© @turtliklar
Чексиз қувонч билан гўдак кулади,
Бахт қуши қўнди унинг бошига.
Омад етаклайди, даврон суради,
Қандай ярашибди унинг ёшига.

☆ ☆ ☆
Дунё ташвишлари энг олий неъмат,
Фарзандинг соғлиги -- бошингнинг тожи.
Ҳаётда борлигинг -- бахту саодат,
Онангнинг дуоси -- умрингнинг божи.

✍️ Олия Равшанова
® #muxlis_ijodidan
© @turtliklar
Яхши ният билан ёруғдир диллар,
Талпинсанг, манзилга элтади йўллар.
Умид бу – Аллоҳнинг азиз неъмати,
Англай бил, дарахт ҳам умид-ла гуллар.

✍️ Қурбон Қарлиқий
©️ @turtliklar
Биласанми тилинг недур оғизда,
Ақл хонасига калит доимо!
Эшик ёпиқ бўлса билиб бўлмайди,
Хона ичра девми, фариштами ё!

© Ибн Камолпошшо | 💬@turtliklar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЮЛҒУЧНИНГ ЎҒИЛЧАСИ

Сочишим керак Ҳотамдек,
Яшашим керак одамдек.
Бунинг учун одамларни
Шилишим керак отамдек.

✍️ Анвар Обиджон
©️ @turtliklar
Ташна қултум сувни орзу этгайдир,
Олтин пиёлани ахир нетгайдир?!
Беморга мол-дунё ваъда айлама,
Бир оғиз ширин сўз унга, етгайдир.

✍️ А. Орипов
© @turtliklar
Сени ёндирдилар, айт-чи, шам, нечун,
Ёндириб, унутиб кетдилар бутун?
Ўзинг айт, найласин, инсон ўзи ҳам,
Яралган бўлса гар ёнмоқлик учун?

✍️ Маҳсатий Ганжавий (А. Орипов таржимаси)
©️ @turtliklar
Шундоқ эди бу дунё, шундоқ бўлур ҳамиша,
Кўҳна бир ҳақиқатнинг дўкони ёпилмайди:
Доно одам жуда кам, гарчи кўп илм пеша,
Бисёрдир таниш-билиш лекин дўст топилмайди.

✍️ А.С.Пушкин (А.Орипов таржимаси)
HTML Embed Code:
2024/06/01 06:09:54
Back to Top