Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
ЯХШИ ОДАММАН ДЕБ ЎЗИНГИЗДАН ЯШИРИБ ЮРГАН ЁМОНЛИГИНГИЗ
Вазни тўлароқ бўлган қизларга агар учрашувга чиқмоқчи бўлсанг ўзингдан ҳам тўлароқ, семизроқ бўлган дугонанг билан бирга бор. Ана шунда унинг олдида сен озғин кўринасан деб маслаҳат берилади.
Кўпчиликнинг оилавий муносабатлари устида ишлаш давомида ёмон муносабатларнинг илдизи бўлган, юқоридаги мисолимиз билан тушунтирса бўладиган бир жиҳатни англадик.
Эри ичадиган, оилада доимо жанжал бўлиб турадиган бир аёлга "Агар эрингиз жуда яхши инсонга айланса, фарзандларингиз ҳам кўпроқ у кишини ҳурмат қилса, яхши кўрса, у кишига дардларини айтса, маслаҳатини олишга ҳаракат қилса, ўз эришган ютуқларида у кишининг ҳиссаси кўпроқ эканлигини эътироф этишса, ўз оталари билан фахрланишса" бу сизга ёққан бўлармиди деб сўрадик.
У аёл ҳам мард бўлиб тан олди ва дангалини айтди - "Йўқ, бу менга ёқмаган бўларди. Ахир у ҳолда мен керак бўлмай қоламан-ку. Мен ҳеч ким бўлмай қоламан".
Бу ҳолат шуни кўрсатадик аёл ақли билан эри яхши инсон бўлишини хоҳлагани билан онг остида бундай бўлишини хоҳламайди, бундай бўлиб қолишидан қўрқади. Тушуняпсизми!?
Буни тушунарли тилга таржима қиладиган бўлсак, аёл гўёки "Эй Худоим, эрим ёмон одам бўлиб турсин, мен эса унинг олдида яхши одам бўлиб кўриниб турай" деяётган бўлади.
Бунинг бош сабаби эса ўша аёлнинг онг остида мен етарлича яхши одам эмасман деган қараши борлигида. Бу қараш унда ёшлигида унга бўлган муносабат ёки бирор бир оғриқли ҳолат натижасида шаклланган бўлади.
Бунинг оқибатида у доимо яхши одам бўлишга интилиб яшайди. Яхши одам бўлишнинг энг осон йўли эса олдингизда ёмон одамнинг бўлишидир. Чунки бунда сиз ҳеч нарса қилишингиз керак эмас. Ахир ёмон одамга таққосланганда сиз доимо яхши бўлиб кўринаверасиз. Шунинг учун ҳам олдимиздаги ёмон одамнинг яхши бўлиб қолишини асло хоҳламаймиз. Тушуняпсизми!?
Аммо бундай яшаш оғриқли, машаққатли. Буни ўзингиз ҳам ҳис қилаётган бўлсангиз керак.
Агар сизда шу каби ҳолат бор бўлса, атрофингиздагиларни тўғрилаш, тарбиялаш иш бермаётган бўлса, у ҳолда энди уларни ёмонлашдан, уларни айблашдан бир оз дам олиб диққатни ўзингиздаги сабабларни англашга, тушунишга ва тўғрилашга қаратинг. Ахир атрофингиздаги "ёмонлар" адашаётган бўлса ҳам сизга бу ҳолатларни юбораётган Аллоҳ адашмайди.
Демак,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай эрингиз шунчалик ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай аёлингиз шунчалик ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай фарзандларингиз дангаса, ишёқмас, хулқи ёмон бўлса,
агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай яқинларингиз шунчалик ёмон бўлса, демак билингки гап уларнинг ёмонлигида эмас, балки бошқа ёқда.
Барча яқинларингиз худди келишиб олгандек ёмон бўлиши ва битта сизгина яхши бўлишингиз, сиз доимо ҳақ бўлишингиз ва уларнинг бари ноҳақ бўлиши, сиз доимо тўғри йўл тутишингиз ва улар доимо нотўғри йўл тутиши - бу ҳеч бир мантиқ кўтармайдиган ҳолат.
Ҳеч ким сизнинг қадрингизга етмаслиги, қилаётган меҳнатларингизни, яхшиликларингизни кўрмаслиги, сиздан миннатдор бўлмаслиги - бу сигнал.
Аллоҳ сизга бу ҳолатлар орқали бир хабар юборяпти. Аммо сиз қайсарлик ила бу муҳим хабарни кўришдан, англашдан қочиб юрибсиз.
Бир нарсани яхшилаб тушуниб ва англаб олинг агар сиз асл сабабларни топиб улардан халос бўлмасангиз сизнинг яхши инсон бўлиб кўринишга бўлган эҳтиёжингиз ҳеч ҳам қонмайди. Яқинларингиз сизни яхши эканлигингизни доимо, эрталабдан кечгача эътироф этиб, мақтаб туришса ҳам сизга барибир камлик қилаверади.
"Бу дунёда ё ҳақ бўласан ёки бахтли бўлсан".
Аллоҳ ўзингизни ислоҳ қилишга бўлган ҳаракатларингизни осон қилсин.
@trening_kitob
>>Click here to continue<<