TG Telegram Group Link
Channel: Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
Back to Bottom
🇺🇿🇮🇹Самарқандда расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Италия Бош вазири Жоржа Мелонини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди.

👉@suhrob_buranov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Италия” саммитидаги нутқи

👉@suhrob_buranov
Ўзбекистон Президенти «Марказий Осиё – Италия» форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Остона шаҳрида «Марказий Осиё – Италия» саммитида иштирок этди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтказилган тадбирда Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашдилар.

Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари ва Италия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хусусан, инвестиция ва технологиялар, «яшил» иқтисодиёт соҳаларида шерикликни ривожлантириш, таълим ва маданий дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз ўз нутқининг аввалида ушбу тадбир жорий йил апрель ойида Самарқандда ўтган саммитда Марказий Осиё ва Европа ўртасида эришилган стратегик шериклик тўғрисидаги келишувларнинг узвий давоми эканини таъкидлади.

Ушбу форматда, аввало, мамлакатларимизнинг технологик, саноат ва интеллектуал салоҳиятини инобатга олган ҳолда самарали амалий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш борлиги қайд этилди.
Бугунги глобал ва минтақавий сиёсатдаги тенденцияларни, хавфсизлик ва тараққиётга нисбатан умумий таҳдидларнинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда Италия билан кўп томонлама мулоқотга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, минтақанинг Италия билан кўп асрлик савдо ва маданий алоқалари янги босқичдаги кенг қамровли шериклик учун мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда.

Кун тартибидаги масалаларга ўтар экан, Ўзбекистон раҳбари "Марказий Осиё - Италия" форматидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ўз қарашларини баён этди.
Аввало, қатор долзарб халқаро масалалар юзасидан ёндашувларни мувофиқлаштириш учун ташқи ишлар вазирликлари даражасида мунтазам мулоқотларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашда кўп томонлама шериклик ва махсус хизматларнинг ахборот алмашиш механизмларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Иқтисодий соҳада давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми уч баробар ошганини мамнуният билан қайд этди. Италиянинг етакчи компаниялари билан технологик ҳамкорлик лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Италия ишбилармон доираларининг инновацион ривожланиш борасида анъанавий кучли мавқеини ҳисобга олиб, мамлакатларимиз савдо-саноат палаталари шафелигида бизнес мулоқоти учун доимий майдон - "Марказий Осиё - Италия" ишбилармонлар клубини ташкил этиш таклиф қилинди. Тадбиркорлар иштирокидаги бундай учрашувлар ҳар йили минтақа мамлакатлари ва Италия пойтахтларида ўтказилади.

Ўзбекистон Президенти технологиялар трансфери, илғор билим ва тажрибаларни жорий этиш, юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришларини ташкил этиш учун қулай шароитларни яратишни назарда тутувчи кўп томонлама Саноат ва технологик ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Мавжуд муваффақиятли тажрибани ҳисобга олиб, минерал ресурслар ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш; электротехника, кимё, тўқимачилик, чарм, озиқ-овқат ва бошқа қайта ишлаш тармоқлари учун замонавий ускуналар ишлаб чиқариш; бутловчи қисмлар ва саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш; Италиянинг етакчи брендлари иштирокида дизайн марказларини ташкил этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкинлиги қайд этилди. Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун Европа оператори бошқарувида махсус индустриал парк ташкил этилаётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Италиянинг SАCЕ ва SIMEST давлат агентликлари ҳамда қўшма инвестиция фондларини ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

👉@suhrob_buranov
Toshkent va Vashington Afg'onistondagi vaziyatni tartibga solish bo'yicha muntazam muloqotni davom ettirishdan manfaatdor

O'zbekiston Prezidentining maxsus vakili TIVda AQSh Davlat departamenti delegatsiyasi bilan uchrashdi

Batafsil

👉@suhrob_buranov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президентининг Ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комиловнинг Ўзбекистон ташқи сиёсати, Марказий Осиё, Афғонистон ҳамда икки ва кўп томонлама алоқалар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари

👉@suhrob_buranov
Сергей Лавровнинг айтишига кўра, ШАШТ (NATO) Афғонистонга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда.

Лавров буни "Марказий Осиёни қайтадан таъсир доирасига олишга уриниш", деб изоҳлаган.

👉@suhrob_buranov
Тарих ва бугун...

👉@suhrob_buranov
"Толибон" ҳукумати Россиядаги Афғонистон элчихонасига ўз вакилини (элчи мақомида) тайинлади.

Россия медиасида чиққан хабарларга кўра, ушбу вазифага Мавлавий Гул Ҳасан раҳбарлик қилади.

👉@suhrob_buranov
4 июнь куни АҚШ Давлат департаментининг ёрдамчи котиби ўринбосари Мэри Бишопинг Қатар Ташқи ишлар вазирининг давлат ишлари бўйича ўринбосари Муҳаммад бин Абдулазиз Ал-Халифи ва бир қатор давлатлар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Суҳбатлар давомида Афғонистонга доир қатор муҳим масалалар — терроризмга қарши кураш, гиёҳванд моддалар савдосини чеклаш, ноқонуний миграция ва Америка фуқароларини озод қилиш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили Карен Деккер мазкур учрашувни “амалий натижага йўналтирилган мулоқот” деб баҳолади ва Қатарни “умумий устувор мақсадларга эришишда ишончли ҳамкор” сифатида эътироф этди.

Мулоқотнинг асосий йўналишлари: Америка фуқароларини хавфсиз равишда ватанга қайтариш, ноқонуний миграцияни чеклаш ва гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлди.

👉@suhrob_buranov
Ўзбекистон Афғонистонга 183 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан халқимизнинг бағрикенглик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида “Қурбон ҳайити“ (Eid al-Adha) муносабати билан Афғонистон аҳолисига 183 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ортилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари Балх вилоятига етказилди.

Батафсил: https://yuz.uz/a/oz/125326

👉@suhrob_buranov
Нуфузли нашрда...

👉@suhrob_buranov
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Сиз, азизларни муқаддас Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклаб, барчангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Қутлуғ айём барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

Суҳроб Бўронов!

👉@suhrob_buranov
​​Qurbon hayiti arafasida O‘zbekiston tomonining ko‘magi bilan bir guruh ukrainalik bolalar dam olish va reabilitatsiya uchun Toshkentga keldi. 12 kun davomida ular uchun maxsus dam olish va psixologik tiklanish dasturi ko‘zda tutilgan. Bolalar Ukrainaning jangovar harakatlardan aziyat chekayotgan turli viloyatlaridan, xususan, Xarkov, Xerson, Nikolayev, Zaporojye, Sumi, Xmelnitskiy, Lvov va Kiyev shaharlaridan tashrif buyurishgan.

Ukraina Elchixonasining murojaatiga javoban O‘zbekiston tomonining taklifi va to‘liq ko‘magi bilan tashkil etilgan ushbu gumanitar missiya bolalarga ruhiy muvozanatni tiklashga hamda har kungi havo hujumlari va raketa zarbalaridan chalg‘ib dam olishga yordam berishni maqsad qilgan.

Bolalar va ularning kuzatuvchilari Toshkent xalqaro aeroportida tantanali ravishda kutib olindi, shundan so‘ng ular Tyan-Shan tog‘lari etagidagi go‘zal vodiyga yo‘l olishdi. Oromgohdagi kechki qabul samimiy va iliq ruhda tashkil etildi.

Tashrif dasturi juda mazmunli bo‘lib, bu O‘zbekiston davlat organlarining misli ko‘rilmagan darajada jalb etilganidan dalolat beradi. Uni amalga oshirishda mamlakatning deyarli barcha tegishli vazirlik va idoralari ishtirok etmoqda. Har kuni bolalarni “Milliy qadriyatlar kuni”dan tortib, “Sport va salomatlik kuni”gacha bo‘lgan mavzuli tadbirlar, ijodiy tanlovlar va ekskursiyalar kutmoqda.

Bunday kompleks yondashuv O‘zbekiston tomonining ushbu murakkab davrda ukrainalik bolalarga har tomonlama yordam va ko‘mak ko‘rsatishdan chuqur manfaatdor ekanini yaqqol ko‘rsatadi.

👉@suhrob_buranov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Бош вазири Роберт Фицо 8-10 июнь кунлари, Болгария Республикаси Президенти Румен Радев 9-11 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Сўнгги вақтларда Шарқий Европа давлатлари раҳбарлари билан доимий учрашувларнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон ташқи сиёсати жўғрофиясининг янада кенгайиб бораётганидан далолат беради. Ўз навбатида, бу сингари мулоқотлар мамлакатимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва ташқи савдо жозибадорлигини самарали оширишга яқиндан хизмат қилади.

👉@suhrob_buranov
HTML Embed Code:
2025/07/01 19:03:25
Back to Top