TG Telegram Group & Channel
Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal | United States America (US)
Create: Update:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқидан:

- Биз Украина билан боғлиқ вазиятни фақат дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарур, деб ҳисоблаймиз ва Истанбулда бўлиб ўтаётган тўғридан-тўғри музокараларни олқишлаймиз;

- XXI асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу муаммонинг ягона ечими – низони халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва қабул қилинган резолюциялар асосида адолатли ҳал қилишдир. Фаластин халқи ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир;

- Глобал кун тартибидаги яна бир масала – бу қўшни Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига кўмаклашишдан иборат. Бу давлатнинг амалдаги ҳукумати билан халқаро майдонда конструктив мулоқот олиб бориш, унинг яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Зеро, мазкур мамлакатдаги осойишталик ва иқтисодий ривожланиш ён-атрофдаги барча минтақаларнинг узоқ муддатли тараққиёти учун зарур омилдир.

👉@suhrob_buranov

>>Click here to continue<<

Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)