TG Telegram Group Link
Channel: Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Back to Bottom
Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашида Қирғиз Республикаси Судьялар кенгаши аъзоларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

БАТАФСИЛ 👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз Республикаси Судьялар кенгаши делегацияси: ташриф, тадбир ва эътирофлар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Қирғиз делегацияси ташрифи: иккинчи кун

Кун тартиби зиқроқ эди кеча. Тушгача Ўзбекистон Судьялар олий кенгашида учрашув, сўнг Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабига ташриф...

Ҳар икки тадбир белгиланган вақтдан узоқроқ давом этдики, бу йўл чарчоқлари ҳали чиқмаган бўлса-да, ўзаро суҳбатлар яхшигина қўр еб, мулоқот-у танишув-учрашувлар ишчан ва самарали ўтганини англатади.

Бугун - ташрифнинг иккинчи куни ҳам шу тарзда ўтди.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Халқаро ҳамкорлик бўлими бош мутахассиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

 Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

 Танловда олий юридик маълумотли, халқаро муносабатлар соҳасида иш тажрибасига ва юридик ихтисослиги бўйича қоида тариқасида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал биладиган малакали мутахассислар иштирок этиши мумкин.

 Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

 Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг [email protected] электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
 ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка).
 
 Аризалар 2024 йил 5 май соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

 Мурожаат учун тел.: 55-501-01-67

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ушбу ташриф мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларининг ҳақли эътирофи ҳам ҳисобланади" - Қирғиз Республикаси Судьялар кенгаши делегацияси пойтахт судлари фаолияти билан танишди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, тизимдаги муваффақиятли тажрибалар, дарҳақиқат, ўрганишга лойиқ" - меҳмонларнинг эътибори, эътирофи ва изҳорлари

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
#Маънавият_тафаккур_хулоса

Румий ҳазратлари айтадики:

Тўғрисўз инсонннинг қасам ичишига ҳожат йўқ.

Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо нуқсон излама.

Итларнинг дўстлиги улар орасига суяк ташлангунча бўлади.

Агар тўғри йўлни билмасанг, нафснинг истагига қарши ҳаракат қилавер. Чунга тўғри йўл нафсга қарама-қарши йўлдир.

Инжу денгизнинг тубида бўлади, хас-хашаклар эса соҳилда.

Сизни ранжитган одамларга ҳали ҳам салом бера олаётган бўлсангиз, бу виждонингиз садақасидир.

Агар алал-оқибат кимлар билан қолишингни билмоқчи бўлсанг, атрофингга боқ!

Сиз шаҳват номини ишқ деб атабсиз, агар шундай бўлганида эди эшак инсонларнинг шоҳи саналган бўларди.


Чўнтаги бой, аммо руҳи фақир инсоннинг ҳоли нақадар ачинарли! Чунки у ҳар нарсанинг нархини билади, қадрини эмас!

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
HTML Embed Code:
2024/04/28 00:01:06
Back to Top