TG Telegram Group Link
Channel: Солиқ кодекси
Back to Bottom
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 12-бобида ортиқча тўланган ва ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ва қайтариш тартиби белгиланган. СКнинг 104-моддасида солиқ тўловчи ортиқча тўловни қайтариш бўйича мурожаат қилганда солиқ органи 10 кун ичида ортиқча тўловни қайтариш ёки қайтаришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши ҳамда солиқ органи ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинган қарор ҳақида солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида хабар қилиши шартлиги келтирилган.

Шунингдек, Ўз.Рес "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қарор қабул қилинади, бу ҳақда мурожаат қилувчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиниши келтирилган.
Мурожаат, агар унда қўйилган барча масалалар ушбу Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда, кўриб чиқилган ҳисобланади.
Юқоридаги Қонуннинг 28-моддасида ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда(бу ҳақида мурожаат этувчига хабар қилинади) кўриб чиқилиши белгиланган.

Корхона томонидан 03.01.2024 йилда қилинган мурожаатга 19.03.2024 йилда, яъни 2,5 ойдан кейин жавоб хати тақдим қилинган. Солиқ кодексининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонунининг юқоридаги талаблари Бухоро вилоят Олот туман солиқ инспекцияси учун амал қилмайдими?
Корхонага қарор юборилмаган, солиқ тўловчининг ҳуқуқлари топталган, пул маблағлари ноқонуний равишда ушлуб турилган, солиқ тўловчининг мурожаати юқорида келтирилган Қонуниннинг 27-моддасига асосан умуман кўриб чиқилмаган(яъни мурожаатдаги масала ҳал қилинмаган), шунчаки қўл учуда масъулиятсизлик билан, ўз ишига совуққонлик билан қараган ҳолда жавоб хати тақдим қилинган холос. Қолаверса жавоб хатида ортиқча тўланган пул маблағлари корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши ёзилган бўлсада, бугунги кунга қадар қайтарилмаган. Солиқ тўловлари бўйича тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун пенялар ҳисобланади, амма юқоридаги каби солиқ органининг масъулиятсиз ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга пул маблағлари ўз муддатида қайтарилмайди. Ушбу мурожаатни ёзар эканман, солиқ органи мазкур ходимига нисбатан тегишли чора кўрилишига ҳам ишонмайман. Бундай ходимларнинг бугунги кунга қадар солиқ органларида мавжудлиги Солиқ қўмитасини ташвишга солмаслигига ишончим комил эмас албатта.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Таҳрирсиз эълон қилинди

@soliqkodeksi
Buxgalteriyani 3-oy davomida +120 dan oshiq video darslar va 24 ta online jonli darslar orqali o'rganing.

Buxgalteriya Shogirtlar kursi haqida ma'lumot @Online_buxgalteriya_bot

Kursga yozilish: @Afzal_Raximov
+998881227889

Kanal: @AfzalRaximov

YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Декларация суммалари нега қайтмаяпти?

Саволга Акобир Шамсиев жавоб берадилар.

Мақсадимиз: Солиқ тӯловчиларга профессионал хизмат кӯрсатиш!

Бизнинг манзил: @soliqkodeksi
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади. Унга кўра, 1 апрел ҳолатига, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,2 млрд долларни ташкил қилди.

Захиралар март ойига нисбатан деярли 2 млрд долларга кўпайган бўлса-да, йил бошидан бери 374 млн долларга камайган.
#Диққат

❗️ Шакар қимматлашади: Россия Ўзбекистонга шакар етказиб беришни тўхтатади

Россия Федерацияси шакар ва хом шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этишга қарор қилди. Ушбу чора кейинги беш иш куни ичида кучга кириши кутилмоқда ва 2024 йил 31 августгача амал қилади. Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Ўзбекистонга оқ шакар импорти бўйича етакчи ҳисобланади.
Forwarded from Uzb_Meteo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Павлония — минтақанинг келажак дарахти.

Бу сафар Қарши кўчаларига чирой бахш этаётган павлония дарахтлари намойиш қилинмоқда. Олдинроқ бу каби павлония гуллаш манзараси Андижон шаҳри кўчаларини безаб тургани билан боғлиқ фотолар ахборот маконига сиздирилган эди.

Павлония минтақа учун келажак дарахтидир.

Биринчидан, иқлим ўзгариш фонида бизнинг минтақанинг катта қисми павлония каби кенг баргли дарахтлар маконига айланади.

Иккинчидан, аллерген қўзғатувчилар чиқаришда ҳам унинг таъсири кишилар саломатлигига жуда кам. Яъни тавсиявий қаторда бу дарахт тури бор.

Учинчидан, павлония — келгусида йўқолиб кетиш хавфида турган асалариларни "чақириш"да асосий рол ўйнайдиган дарахтдир.

Тўртинчидан эса кишиларга эстетик завқ бериш, жазирамада офтоб тиғидан одамларни асраб қолувчи соя берувчи ва тез ўсувчи ўсимликдир.

Келгуси авлод учун хам жойларда игнабаргли дарахт турлари ўрнига Ўрмон хўжалиги агентлиги тавсияларига таяниб, шу каби кенг баргли дарахтларга эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
Forwarded from bakiroo
Қўшниларимизнинг валюталари мустаҳкамланмоқда

Охирги 7 йилдаги тенденцияларни ҳисобга олсак, айниқса, ташқи омиллар таъсири кучли бўлган 2020 (пандемия) ва 2022 йилда (уруш) ўзбек сўмининг қадрсизланиши қўшнилар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон валюталари билан синхрон тарзда юз берган эди.

Лекин 2024 йилнинг Наврўзидан кейинги кунларда ўзбек сўми бир тарафга, қозоқ тенгеси, қирғиз соми ва тожик сомонийси эса бошқа томонга қараб ҳаракатланмоқда.

Ўзингиз қаранг.

Қозоғистонда долларнинг расмий курси 451,27 тенгедан 446,78 тенгегача тушди.

Қирғизистонда долларнинг расмий курси 89,51 сомдан 89,33 сомгача пасайди.

Тожикистонда, ҳатто қардошларимизда мигрантлар билан боғлиқ нохуш воқеалар юз берганига қарамай, доллар курси 10,9575дан 10,9508гача арзонлашди.

Ўзбекистонда эса шу даврда доллар курси 12 561,87 сўмдан 12 685,08 сўмгача кўтарилди.

Яъни, эртага қандайдир ташқи омиллар, ноаниқликлар ҳақида нарративлар пайдо бўлса, бу ғирт ёлғон бўлади, сабабларни мутлақо ички омиллардан излашимиз керак.
Президент фармони билан:

2024 йил 1 июндан бошлаб "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача;

"Ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;

Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

2024 йил 1 сентябрга қадар хорижда вақтинча ишлаётган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ ташкил этилади. Чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имконияти яратилади.

2024-2025 йилларда Буюк Британияда (Лондон), Германияда (Берлин), Туркияда (Истанбул) ва Саудия Арабистонида (Ар-Риёд) Агентликнинг ваколатхонларини очиш режалаштирилмоқда. Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими киритилади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат берилади. Бунда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар тижорат банкларида очилган махсус ҳисобварақда сақланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг унинг ҳисобварағига ўтказилади.

2024 йил 1 июндан бошлаб хорижда ишлаб қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг Хивадаги учрашуви: мустаҳкам дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг яна бир ифодаси

Хивинская встреча Президентов Узбекистана и Казахстана: очередное воплощение крепкой дружбы, стратегического партнерства и союзничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 417,1 мингтани ташкил этди.

Батафсил — bugun.uz/229491

@bugunrasmiy
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ...

Бугун 8 апрель кунидан бошлаб Бухоро вилоятининг барча ҳудудларида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, аҳолини турли кўнгилсиз ҳодисалардан ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартибот органларининг фавқулотда вазиятларда ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида "Хавфсиз ҳудуд"  кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар ҳаракатга келтирилди.

Бунда, асосан одамлар гавжум бўладиган жойлар, бозорлар, савдо комплекслари, истироҳат боғлар ва бошқа шу каби жамоат жойларида хавфсизлик талаблари кучайтирилиб, айрим объектларда махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Шу ўринда фуқаролардан ортиқча ваҳимага берилмасликларини, ОАВ вакилларидан эса асосланмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

🇺🇿 Rasmiy sahifalarimizni kuzatib boring:
Sayt|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О праздновании священного Рамазан хайита"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#QQS #bilasizmi

2024-yil 1-apreldan quyidagilarni realizatsiya qilish bo‘yicha aylanmaga QQS bo‘yicha imtiyoz bekor qilingan:
▫️dori vositalari;
▫️veterinariya dori vositalari;
▫️tibbiyot va veterinariya uchun mo‘ljallangan buyumlar.

Bunda agar korxonaning 2024-yil 1-aprel holatiga QQS imtiyozi bekor qilingan qoldiq tovarlar mavjud bo‘lsa, ushbu tovarlar realizatsiya qilinganda EHF QQS bilan rasmiylashtiriladi

👉 VMQ-489-son 14.07.2020 yil
_______
#НДС #знаете_ли_вы

С 1 апреля 2024 года отменены льготы по НДС на оборот по реализации:
▫️лекарственных средств,
▫️ветеринарных лекарственных средств,
▫️изделий медицинского и ветеринарного назначения.


При этом, если по состоянию на 1 апреля 2024 года у организации имеются остатки товаров, по которым отменена льгота по НДС, при реализации этих товаров ЭСФ оформляются с НДС.

👉 ПКМ №489 от 14.07.2020

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from bakiroo
Биз эркин бозор тарафдоримиз

Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда.

"Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, утилизация ва бошқа тўловлар ҳисобига бюджетга 1 триллион 250 миллиард сўм тушум тушди".

"Аммо бугунги кунда товарларимиз Хитой ёки Қозоғистон чегарасида қолмоқда. Сабаби, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий тадбиркорларга электромобилларни олиб киришда бир қанча чекловлар қўйилди. Шу боис, тузилган шартномалар ёпилиши, мумкин бўлган дебиторлик қарзлари ва буюртмаларимиз асосида келаётган автомашиналарни ўз корхонамизга кирим қила олмаслигимиз, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатлари берилмаслиги каби бир қанча муаммоларга дуч келмоқдамиз".

"Ўзбекистонда автосалонлар ўртасида рақобат пайдо бўлди… Биз тизим яратдик, олиб киргандан кейин сервис кўрсатдик, машинага кафолат бердик. Хитойдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилдик. Аммо 1 апрелдан бизга зарб бўлди".

Бизнес вакиллари ўз мурожаатларида Давлат раҳбаридан 1 апрелдан киритилган чекловларни олиб ташлашни ва очиқ бозорни қўллаб-қувватлашни сўрашган.
#soliq_taqvimi

Hurmatli soliq to'lovchilar❗️

🗓 10-12-aprel dam olish (ishlanmaydigan) kuniga to‘g‘ri kelganligi sababli, soliq qonunchiligiga ko‘ra ushbu sanalarda taqdim etilishi, to‘lanishi belgilangan hisobotlarni taqdim etish va soliqlarni toʻlashning oxirgi muddati 13-aprelga ko‘chiriladi.

📌Agar soliq majburiyatini bajarish muddatining so‘nggi kuni dam olish (ishlanmaydigan) kuniga to‘g‘ri kelsa, shundan keyingi 1-ish kuni muddatning tugash kuni hisoblanadi.
👉Soliq kodeksi 5-modda
👉Soliq kodeksi 86-modda
______
#календарь_налогоплательщика

Уважаемые налогоплательщики❗️

🗓 В связи с тем, что 10-12 апреля - выходные (нерабочие) дни, крайний срок представления отчетности и уплаты налогов, установленный налоговым законодательством в эти дни, переносится на 13 апреля.

📌Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним 1 рабочий день.
👉ст.5 НК
👉ст.86 НК

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X|Threads
HTML Embed Code:
2024/05/20 02:29:52
Back to Top