Warning: mkdir(): No space left on device in /var/www/hottg/post.php on line 59

Warning: file_put_contents(aCache/aDaily/2025-07-22/post/shahnozxon/-4479-4480-4481-4482-4483-4484-4485-): Failed to open stream: No such file or directory in /var/www/hottg/post.php on line 72
Тошкентда катта ҳуқуқшунослар виртуал оламда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида бош қотиришмоқда @Shahnoza Soatova blogi
TG Telegram Group & Channel
Shahnoza Soatova blogi | United States America (US)
Create: Update:

Тошкентда катта ҳуқуқшунослар виртуал оламда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида бош қотиришмоқда

Тошкентда анъанавий “Тошкент ҳуқуқ баҳори – 2025” халқаро форуми бошланди.

Форум бу сафар жуда катта масштабда ўтяпти. Бутун дунёдан ва Ўзбекистондан 1200 дан ортиқ одам иштирок этяпти: турли давлатлар адлия вазирлари, адвокатлар, прокурорлар, ҳуқуқшунос олимлар, таниқли юристлар. 40 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлардан қатнашмоқда. Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Россия, Озарбайжон, Қирғизистон каби давлатлар адлия органлари раҳбарлари, Сингапур Бош прокурори, шунингдек, “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” ижрочи директори иштирок этишмоқда.

Халқаро миқёсдаги катта ҳуқуқ тадбирига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик нутқи ўқиб эшиттирилди.

Юксак технологик тараққиёт жараёнида инсон манфаатлари ва адолат тамойилларига амал қилиш, самарали ҳуқуқий механизмларни яратиш, рақамли суверенитетни таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни ҳар томонлама кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда" - дейилади нутқда.

Яъни бугунги сунъий интеллекту ижтимоий тармоқлар даврида ҳуқуқларни таъминлаш юристларга янги чақириқ бўлди.

Форумда нутқ сўзлаган адлия вазири Акбар Тошқуловнинг қуйидаги гаплари тадбирнинг асосий мақсадини очиб беради:

Агар фундаментал ҳуқуқларимиз виртуал муҳитда ҳам самарали таъминланмаса, инсон эркинлиги ҳақидаги ғоялар фақат назарий тушунча сифатида қолиб кетиши мумкин. Чунки ҳуқуқ – бу фақат қоғоздаги қоидалар эмас, балки ҳар бир шахс учун реал имконият яратадиган таъсирчан механизмдир.

Яъни бутун дунёда долзарб бўлиб турган виртуал муҳитда ҳуқуқларнинг таъминланиши ҳақида катта миялар биргалашиб ўйлашмоқда.

Бугун ялпи мажлисдан сўнг куннинг иккинчи ярмида шўъба йиғилишлари режалаштирилган.

Эртага форум доирасида Халқаро ёшлар ҳуқуқий форуми ҳам ўтказилади.

@shahnozxon

👏5

>>Click here to continue<<

Shahnoza Soatova blogi

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)

Warning: Undefined array key 3 in /var/www/hottg/function.php on line 115

Fatal error: Uncaught mysqli_sql_exception: Too many connections in /var/www/db.php:16 Stack trace: #0 /var/www/db.php(16): mysqli_connect() #1 /var/www/hottg/function.php(212): db() #2 /var/www/hottg/function.php(115): select() #3 /var/www/hottg/post.php(351): daCache() #4 /var/www/hottg/route.php(63): include_once('...') #5 {main} thrown in /var/www/db.php on line 16