2025 йил 1 июлдан пенсия ва нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Бунда:
🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;
🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
🔹 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
▪️ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;
🔹 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook
>>Click here to continue<<