TG Telegram Group Link
Channel: Руҳий баркамоллик
Back to Bottom
❗️Узоқ умр кўрмоқчи бўлсангиз..

● -Телефонда чап қулоқда гаплашинг
● -Бир кунда икки марта кофе ичманг
● -Таблеткани совуқ сув билан қабул қилманг
● -Соат 17:00 дан кейин тўйиб овқатланманг
● -Ёғли таомлардан бироз тийилинг
● -Эрталаб кўпроқ кечда камроқ сув ичинг
● -Қўл телефонлари қувватчиларидан (зарядник) узоқроқ юринг
● -Телефон орқали узоқ гаплашманг
● -Ухлаш учун энг яхши вақт кеч 22:00 дан эрталаб 06:00 гачадир
● -Тиббий муолажадан сўнг дарров ухлаш учун ётманг.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
ДИЛНОЗА КУБАЕВА ВА УШБУ АКТЁР УРТАСИДА АСЛИДА КАНДАЙ БОГЛИКЛИК БОР? 😳🧐

БУНИ БИЛИБ ХАЙРОН КОЛИШИНГИЗ АНИК! 🤦‍♀

БИЛИШ УЧУН ПАСТДАГИ
"Батафсил билиш" тугмасига босинг!👇👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўғил тарбиясида отанинг ўрни!

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
ОДАТ КУЧИ

Америкалик психолог Рик Хэнсон дейдики:
Онгимиз -мевазор боғ кабидир, унинг тупроқларида эса ҳар қандай уруғ унаверади.

Шундай экан, хаёлингизга фақат яхши фикрларни киритинг.

Агар ёмон ӯй-хаёллар миянгизга киришига рухсат берсангиз, худди чирмовуқ каби бутун боғни чирмаб олиши мумкин.

Тавсия: Ҳар куни ҳаётингизда содир бўлган учта яхши ишни ёзиб қўйишни одат қилинг!
Агар шу ишни дойимий одат қилсангиз, хаётингизда фақат яхши нарсаларга эътибор бера бошлайсиз. Бу эса бахтга олиб борувчи энг қисқа йўлдир.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
— Баъзилар 22 ёшда институт ёки университетни тамомлайди лекин, муносиб иш топиш учун 5 йил кутади.
— Баъзилар 25 ёшида копмания раҳбари бўлади ва 50 ёшида оламдан ўтади.
— Баъзилар 50 ёшида компания раҳбари бўлади ва 90 ёшгача умр кўради.
— Барак Обама 50 ёшида нафақага чиққан бўлса, унинг бир вақтлар вице президенти бўлган Жо Байден 78 ёшида АҚШ президенти бўлмоқда.
— Баъзилар турмуш қурган вақтда баъзилар ҳали ҳам бўйдоқ бўлади.

Бу дунёда ҳар ким ўз вақт ўлчови билан яшайди. Сизнинг аторфингиздаги одамлар гўёки сиздан анча одимлаб кетганга ўхшаб кўринади, баъзилар эса сиздан ортда қолаётгандек. Уларга хасад қилманг фақат хавас кўзи билан боқинг.

Шунинг учун ўзингизни хотиржам тутинг. Сиз кеч қолмадингиз. Сиз одимлаб ҳам кетмадингиз. Барчанинг ўз ҳаёт йўли ва умр ўлчови бор. Фақат мақсадингиздан четлаб, ҳаракатдан тўхтаманг.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
#Бу_қизиқ

Гулдасталар ҳам ўз маъносига эгалигини билармидингиз?

1.Тўқ қизил атиргул ва бинафша — Сизга мафтунман.
2.Мимоза (сариқ гулли акация) — Сизга бўлган ҳисларини беркитяпти.
3.Лола — Сизни яxши кўради.
4.Лилия ва камелия — Сиздан илҳомланади.
5.Картошкагул — Сизга бефарқ эмас.
6.Оқ ва қизил атиргулли гулдаста — Сиз иккинчи ярмисиз.
7.Пуштиранг ва қизил атиргулли гулдаста — Сизни севади.
8.Гортензия ва сариқ чиннигулли гулдаста — Сизни севмай қўйди ёки ишонмайди.
9. Чиннигул ва xризантемали гулдаста — Сизни ҳурмат қилади.
10. Орxидея ва xризантемали гулдаста — Сиз билан суҳбатлашишни ёқтиради.
11. Настарин — Сиз ягона муҳаббатисиз.

Гулдастадаги гуллар сони нимани англатади?
😁 дона – эътибор
😍 дона – ҳурмат
😉дона – изҳор
❤️ донадан кўп – севги

Гуллар ранги нимани англатади?
🌼Сариқ – илиқлик, қувонч
🌸Оқ – тоза ва самимй туйғулар
🌸Пуштиранг – ёшлик ва камтарлик
🌹Қизил – севги ва эҳтирос

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қоғоздаги ёзув:

"Азиз биродарим, агар пулинг бўлмаса, асло хижолат бўлма, оилангни егуликсиз қолдирма. Марҳамат, нарсаларимдан фарзандларинг учун қанча эҳтиёжинг бўлса, ўшанча олавер.
Зеро, менинг ризқим ҳам, сенинг ризқинг ҳам Аллоҳнинг зиммасида!"
***

Яхшиям сиз борсиз, яхши одамлар!


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Эмишки, бир ўрмонда болта пайдо бўлиб, дарахтларга қирғин келтирибди. 
Дарахтлар унга қарши чора тополмай, қари Эмандан маслаҳат сўрашибди. "Болта деганларинг
нима ўзи? У нимадан ишланган?" деб сўрабди Эман. "Болта — темирдан ясалган бир матоҳдир", деб жавоб берибдилар. "Ўзи-ку, темир экан, дастасичи? Дастаси ҳам темирданми?" деб сўрабди Эман. "Йўқ, — дебдилар, — дастаси оғочдан, ўзимиздан". 

"Дастаси ўзимиздан бўлса, унга чора йўқ", деган экан Эман.

© Тоҳир Малик, "Мурдалар гапирмайдилар" асаридан

Хулоса:
Ўзимиздан чиққан хоинларга даво йўқ!

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Ҳафтада қанча тухум ўлим хавфига олиб келади?

Тухумни ҳафталик ортиқча истеъмол қилиш одамларнинг эрта ўлимига олиб келиши мумкин.

Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳафтасига атиги 3 та тухум истеъмол қилиш ёшларда ўлим хавфини ошириши мумкин.
АДМ академияси ушбу тадқиқотда тухум сариғи холестерин ва ёғларга бой бўлиб, саратон, юрак хуружи ва инсулт хавфини ошириши мумкинлиги ҳақида маълумот беради.
Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, товуқни маҳсулотларни севувчилар бошқа касалликларга, жумладан, нафас олиш касалликлари, Альцгеймер ва диабетга жуда мойил.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Роббим менга куч бер...

Нафсим билан курашда ғолиб бўлай.
Дунёларга алданиб оҳиратимни сотмай.
Душманга хор бўлиб дўстга алданмай.
Сабримни тугал этма иймоним тошсин.
Қалбимни ўзингга асир этгинки сенинг йўлингдан ўзга йўлга чиқолмай.
Жаннатинга муносиб бўлмагунимча жонимни олма.
Зеро амалим оз бўлиб жаҳаннамда қолишдан қўрқаман.

Роббим азобингдан асра раҳматинг ила сийла...

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Popuri [www.Bisyor.net]
Bolalar
Хайрли оқшомларда Тохир Содиқов.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Уйланганлар кўп, аммо умр йўлдошига ҳамма ҳам эга эмас!

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
Туғилганингга пушаймон қиламан, сени! Шундай қиламанки... — отаси нафас олишга қийналиб кўкараётган Муниса яқинлашиб шундай деди
Оғриқлар, азоблар, зулмлар Мунисанинг жажжи қалбини эзиб юборди. Кечаси ўз хонасида ёлғиз ётганида тўйиб-тўйиб йиғлади. Қачон уйқуга кетди экан? Қанча ухлагани ҳам ноаён. Фақат... қоронғида устида турган қандайдир шарпа ва пишиллаган овоздан уйғонди. Кўзларини очиб, даҳшатга тушди. Тепасида отаси турарди...
Хитойда ҳокимлардан бири асосий йўл устига катта тош қўйиб йўлни тўсиб қўйди. Тош яқинидаги дарахт ортига бир пойлоқчи қўйиб одамларнинг гапларини етказишни буюрди. Биринчи ўтган киши шаҳарнинг энг катта савдогари бўлди. Тошни кўриб, қовоғини чимирди. Тошни ким қўйдирганини билмаган ҳолда овозини балaнд қилиб танқид қила кетди. Тошни айланиб ўтиб, бу ишни қилганни жазолаш керак, шикоят қиламан, деб йўлида давом этиб кетди.

Иккинчи одам ўтди. У муҳандис эди. Савдогар каби бақир-чақир қилди. Лекин унинг овози бироз пастроқ эди.

Сўнгра ўзлари ҳақида гаплашиб келаётган учта дўст тош олдида тўхтади. Йўл устига тош қўйган одамни тентак, аҳмоқ, эсипаст, деб ҳақорат қилишди… Сўнг уйларига қайтдилар. Орадан икки кун ўтди. Иттифоқо, шу йўлдан бир оддий деҳқон ўтиб қолди. Тошни кўрди-ю, бирор оғиз гап айтмади. Енгини шимариб, атрофдаги одамларни ёрдамга чақириб тошни бир чеккага суриб қўйишди. Қарасалар, тош тагида ковланган чуқурда сандиқ турибди. Сандиқ ичида бир бўлак олтин турарди. Унинг ёнида парча қоғозга ушбу сатрлар ёзиб қўйилганди: "Ҳокимдан ушбу тошни четга олган кишига! Бу мукофот мушкул ишни шикоят қилмай, ижобий ёндашган киши учундир".

P.S.: Таассуфлар бўлсинким, бугун аксариятимиз фақат нолишни ва масъулларни сўкишни биламиз, бироқ амалда ҳеч нима қилмаймиз!!!

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
​Севманг демайман, севинг. Гўё у сизни ҳеч қачон тарк этмайдигандек эмас, бир кун кетишига тайёр бўлиб, севинг.

©️Мирач Чағри Оқтош "Ўзингга хуш келдинг" китобидан

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
#Ҳаёт_дарси

​​Бенжамин Франклиндан ўзини ривожлантириш усуллари:

1. Нафсни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.

2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.

3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.

4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.

5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат  ўзингга эмас, балки  бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.

6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.

7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.

8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.

9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.

10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.

11. Хотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.

12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом этишини таъминлайди!


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизга ёмонлик қилганларнинг ёмонлигини кечиринг. Сиздан алоқани узган қариндошлар билан боғланинг, сизни бирор нарсадан маҳрум қилганларга улашинг, сизга ёмон муомила қилганларга ҳам мулойим бўлинг. Шунда сурур ва ҳаловат топасиз.

Яхши кунлар келишига ишонинг! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК САРИ
HTML Embed Code:
2024/05/14 23:41:25
Back to Top