TG Telegram Group Link
Channel: Rost24 | Расмий канал
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

Кеча Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлди.

Мазкур олий мукофот Туркия Президентининг қарорига мувофиқ Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тинчликка эришиш учун озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт – Шавкат Мирзиёев Исроил-Фаластин можаросига муносабат билдирди

Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарадаги музокаралар якунида ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев Ғазода кечаётган фожиаларга алоҳида тўхталди.

Мирзиёев Ғазо секторидаги урушда 40 мингга яқин аҳоли, хусусан аёллар ва болалар ҳалок бўлаётганини қайд этиб, яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди.

Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳанузгача ҳал қилинмаган Исроил–Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун, албатта, мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир”, – деди Шавкат Мирзиёев.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 20 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Яна бошқа кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича 19 та ҳужжат имзоланди:

- Илмий алмашинув;
- Ҳудудий ривожланиш;
- Стандартлаштириш бўйича битим;

- Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш;
- Космик фанлар;
- Қишлоқ хўжалиги;
- Энергетика;
- Маданият соҳасида;
- Ахборот;
- Кадастр масалалари;
- Туризм;
- Оила институти ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;
- Бошқарув кадрларини тайёрлаш;
- Ҳуқуқий соҳада малака ошириш бўйича баённомалар имзоланди.

Шунингдек, имтиёзли савдо, энергетика бозорини тартибга солишга оид икки томонлама ҳужжатлар ҳамда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси қабул қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ бу сафар солиқчиларни қўлга олди

Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида солиқ ходимлари ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Барча ҳолатда солиқ инспекторлари текширув ўтказмаслик эвазига "хизмат ҳаққи" талаб қилишган.

Ҳозирда қўлга олинган солиқчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Кинематография агентлиги раҳбарлигига Шуҳрат Ризаев тайинланди

Агентлик ахборот хизматининг маълум қилишича, 2017 йилдан буён агентлик директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Ризаев Кинематографияга раҳбар этиб тайинланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Бир шам бошқа шамни ёқса ўз нуридан ҳеч нарсани йўқотмайди. Аксинча, зулматни ёритишга ёрдам беради.


✍️ Мавлоно Румий

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
#Мулоҳаза

МАКТАБ ЁКИ РЕПЕТИТОР...

Мактабда билим қай тарзда олиняпти? Ўзи умуман билим олиняптими? Хўп, агар билим яхши берилаётган бўлса, нимага керак яна қанчадир пул сарфлаб репетиторларга бориш?

Финляндия таълим тизимида ўқитувчи ўқувчининг ота-онаси қаерда ишлашини сўрамас экан. У ерда болалар орасида тенглик тамойили ҳукмрон!

Бизда эса...

Давомини ўқиш: rost24.uz/uz/news/1871

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
АҚШ элчихонаси виза суҳбатини белгилаш жараёнига ўзгартириш киритди

Ўзбекистондаги АҚШ Элчихонасининг хабарига кўра, 10 июндан ишга тушадиган янги хизматда виза бўйича маълумотга эга бўлиш, талаб этилган виза учун маъмурий тўловни амалга ошириш, виза бўйича суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлар экан.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1872

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Бирортангиз қизингизни хунук одамга мажбурлаб узатманг. Чунки улар ҳам сиз севган нарсани севади.


✍️ Умар ибн Хаттоб

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имкон бўлганида ўқир эдим – курьер қиз

“Укам ва синглимга қарашим керак. Ҳозир улар ўқиб, катта одам бўлишлари учун мен ҳаракат қилишим зарур. Шу сабабли, “доставка” хизматида ҳам ишлаган эдим" – Курьерликдан ўзи ёқтирган ишини топган қиз билан суҳбат.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1873

ЮТУБДА: youtube.com/watch?v=M4nrTGuYnYQ

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ биноси ёнидаги ёнғин оқибатлари бўйича маълумот берилди

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотларига кўра, ёнғин аслида Тошкент метросининг “Космонавтлар” бекати яқинида чиққан.

Ёнғинга ерости туннелидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.

Адлия вазирлигининг хабар беришича, ушбу ёнғин сабабли Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлмоқда.

Вазирликнинг қўшимча берган маълумотига кўра, нотариуслар томонидан кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда ҳам узилишлар кузатилиши мумкин. 

Шунингдек, ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш манзиллари ҳам электр энергиясидан узилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Электромобилларни қувватлаш учун тунги тариф жорий қилинади

Бу ҳақида энергия самарадорлиги бўйича Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Йиғилишда айтилган янги таклифга кўра, электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.

Яъни қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган аҳолига тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅️#Рост_ҳикматлар

Ёмон хотима кишининг қалбида одамлар билмас яширин ёмонлиги сабабидан бўлади.


✍️ Ибн Ражаб

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳисорак” сув омборидан сув сизиб чиқиши бартараф этилди – мутасаддилар

Кеча, 10-июн куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонидан сув отилиб чиққани айтилган эди.

Расмий маълумотларга кўра, сув отилиб чиқиш ҳолати тўғоннинг чап тарафидан қўшимча туннел очиш мақсадида олиб борилаган муҳандислик техник тадбирлари вақтида содир бўлган экан.

Ҳозирда сув сизиб чиқиш ҳолати бартараф этилибди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев “Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича сув омбори ёнидан маълумот берди.

Мутасаддилар ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини таъкидлашмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Афғонистондан Россияга меҳнат муҳожирлари жалб қилиниши мумкин – “Толибон” расмийси

Афғон халқи ҳам Россия Федерациясида ишлаши ҳақида Толибон муваққат ҳукуматининг меҳнат ва ижтимоий муносабатлар вазири Абдул Умарий маълум қилди.

"Чеченистон ва Татаристон, шунингдек, Россиянинг бошқа ҳудудлари Афғонистондан борган муҳожирларни иш билан таъминлашини билдиришди”, – Абдул Умарий.

Толибон меҳнат вазирининг айтишича, бу масала Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия меҳнат вазири Антон Котяков ва Доғистон раҳбарияти билан бўлган расмий учрашувда кўтарилган экан.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси имзоланди

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Қамбарота ГЭС-1 қурилишига тайёргарлик кўришни бошлаш бўйича келишув имзолади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Уч мамлакатнинг энергетика бўйича масъуллари 10 июнь куни Вена шаҳрида бўлиб ўтган форумда яшил энергия соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган келишувни имзолади.

Қамбарота ГЭС-1 лойиҳаси Қирғизистон ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон лойиҳага ўтган йили қўшилган эди .

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✅️#Рост_ҳикматлар

Одамлар устига шундай бир замон келадики, унда ҳақиқатдан кўра махфийроқ, ботилдан кўра ошкорроқ ва ёлғондан кўра кўпроқ нарса бўлмайди.

✍️ Али ибн Абу Толиб

🌟Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | YouTube
“Ҳисорак” сув омбори бўйича хабар тарқатганларга жиноят иши очилди

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, 10 июнь куни “Ҳисорак” сув омборидаги хавфли вазият ҳақида ахборот тарқатганларга нисбатан жиноят иши очилган.

Мазкур хабарни тарқатганлар "одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган"лар дея таснифланди.

Натижада эса, Шаҳрисабз туманида яшовчи икки фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна қонун ҳимоячилари қўлга олинди

ДХХ томонидан прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
.

▪️Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори судланганлик ҳолатини олиб ташлаш эвазига фуқародан 1000 доллар ва 1 дона телефон аппаратини олган вақтида ушланди.

▪️Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 7 минг доллар олган вақтида ушланди.

▪️Уч нафар шахс фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ушланган.

▪️Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати ЖИБ Наманган шаҳар судида кўриб чиқилаётган жиноят ишини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам бериш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, 8 минг доллар олган вақтида ушланди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
HTML Embed Code:
2024/06/12 06:17:33
Back to Top