TG Telegram Group Link
Channel: Real Madrid Uzbekistan
Back to Bottom
Хави "Барса"да қолишга қарор қилибди.

Яшавор Василий😂😂
Европа Эл Класикосига 5 кун қолди.

Бир пайтлар "Мадрид"ни немис клубларига қарши статистикаси жуда аянчли эди, лекин сўнгги 10-12 йилда барчаси тубдан ўзгариб кетди.
"Сантьяго Бернабеу" биринчи концертга тайёргарлик кўрмоқда.
Расман: Хосе Луис Мунуэра Монтеро "Реал Сосьедад" - "Мадрид" учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.
Real Madrid Uzbekistan
Лекин шу мағлубият жуда алам қилган эди😢
Моуриньо: Мураббийлик фаолиятим даврида шу учрашувдан сўнг биринчи ва охирги маротаба йиғлаганман.
Беллингем ва Родриго бугунги машғулотда иштирок этмаяптилар.

Беллингемда гастроэнтрит, Родриго эса шамоллаб қолган.
AS: Куртуа умумий гуруҳ машғулотида қатнашмоқда. Уни бу мавсумда майдонга тушиши даргумон, у бор эътиборини мавсумолди тайёргарлик машғулотларигача тузалишга қаратган.
Relevo: Кепа "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда. Анчелотти уни жамоа манфаати йўлидаги ҳаракатлари учун мукофотламоқчи. Гарчи кўп ўйнамаса ҳам, Кепа машғулотларда астойдил ишламоқда ва жамоага ёрдам бермоқда.
AS: Беллингем ва Родриго “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда майдонга тушмайдилар.

Ферлан Менди бугун машғулотда иштирок этди, аммо "Бавария"га қарши ўйин олдидан дам олади.
Жамоада аъло кайфият ҳукмрон.
"Реал Сосьедад"га қарши ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати.
Real Madrid Uzbekistan
"Реал Сосьедад"га қарши ўйинга чақирилган футболчилар рўйхати.
Жуд Беллингем эртанги ўйин қайдномасига киритилмади.
Аечелотти: Менимча, Беллингем ва Родриго эртага майдонга тушишлари мумкин. Менди эртага биз билан сафарга бормайди, мен уни шу ерда қолиб, Чемпионлар лигасига тайёргарлик кўришини афзал деб биламан.

Класико борасидаги тортишувлар? Бу мени безовта қилмаяпти. Ҳозир биз шундай яхши кайфиятдамизки, атроф-муҳитда содир бўлаётган ҳамма нарса бизни умуман қизиқтирмайди. Бизда мавсум фантастик тарзда якунлай олишимизга катта ишонч бор. Атрофимизда бўлаётган воқеалар бизни умуман қизиқтирмайди.

Хавини қолиши ҳақидаги фикрим? У "Барса"да яхши иш олиб бормоқда, у клубни яхши билади, менимча, бу тўғри қарор.

Эртанги ўйинга дунёда бор иштиёқ билан борамиз. Мақсадимиз аниқ, чемпионлик учун етти очко қолган, биз уларни имкон қадар тезроқ қўлга киритишимиз керак. "Реал Сосьедад"га қарши ўйин ҳар доимгидек қийин бўлади. Биз бор кучимизни кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

"Барса" Класико қайта ўтказилиши мумкинлигини айтдими? Бу фикр. Фикрлар борасида менинг фикрим йўқ.
"Барса" Класико воқеаси бўйича судга мурожаат қилмоқчи? Менда қўшимча қилишча ҳеч нарса йўқ, бу фикрлар, бу шамолга айтилан сўз кабидир.

Арда Гюлер билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у анчадан бери тайёр эди, лекин майдонга тушиш учун унда ҳеч қандай имконият бўлмади, чунки ўйинларимиз муҳим эди. У майдонга тушишга муносиб эди. Энди у майдонга тушиши мумкин.

Биз математик жиҳатдан чемпион бўлмагунимизча курашишда давом этишимиз керак. Биз курашишда давом этишимиз ва ундан максимал даражада фойда олишимиз жуда муҳим. Имкон борича кўпроқ ғалаба қозонишимиз керак. Ғалаба энг яхшиси, шунинг учун эртага ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Милитао ўзини анча яхши ҳис қилаяпти, лекин 100% га тайёр эмас. У эртага ўйнаши ҳам, ўйнамаслиги ҳам мумкин.
Винисиуснинг энг яхши хислатларидан бири уни курашдан тўхтамаслигидир. У ҳали ҳам жарима майдончаси яқинида, тўпсиз ҳаракатланишда ўз устида ишлаши керак. У ривожланиши керак, бунинг учун унда барча хусусиятлар мавжуд.

"Олтин тўп" Беллингемгами ёки Винисиусга берилиши керак? Уларнинг иккови ҳам бунга муносиб.

Куртуа билан ҳаммаси яхши, у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ўйлашимча, у кейинги ҳафтада сафга қайтади, "Кадис"га қарши ўйинда майдонга тушиши ҳам мумкин.
Винисиус "Мадрид"ни март ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Винисиус: Биз ҳамиша ўзимиз хоҳлаган даврга етиб келдик. Ҳозиргина биз жуда яхши ва муҳим ҳафтани ўтказдик, аммо энди биз "Реални чўққига олиб чиқишимиз, яъни Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишимиз керак.
Расман: Ла Лигада 35 ва 36 тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум бўлди.

"Гранада" - "Мадрид" ўйини 11 май куни соат 21:30 да, "Мадрид" - "Алавес" ўйини эса 15 май куни соат 00:30 да бошланади.
AS: Арда Гюлер эртага заҳирадан майдонга тушади ва дақиқаларга эга бўлади.
HTML Embed Code:
2024/04/25 23:48:32
Back to Top