TG Telegram Group Link
Channel: platforma.uz
Back to Bottom
❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буёғига кўрганингга ҳам ишонма...

Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева номидан тарқатилаётган гўёки “Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операциядаги иштироки  қонуний”  деган гаплар  акс этган видео мутлақо ёлғон ва сохталаштирилган.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онангизни тириклигида қадрига етинг!

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Чориев онасини йиғлаб хотирлади...

@platformauzb
Аччиқ ҳақиқат...

Америкада электр стулга ўтирғизиб ўлдириш жазоси берилган бир жиноятчига ҳукм ижро этилишидан олдин сўнгги сўз берилди. У атрофга назар ташлади. Бир қанча кишилар унга қараб турибди. Қанчадан-қанча мухбирлар қўлларида қалам билан у айтадиган сўзни кутмоқда. Расмчилар эса тинмай суратга оляпти. Шунда маҳкум:

— Биласизми, агар мен болалигимда ҳозиргидек эътибор кўрганимда эди, жиноятчилар курсисида ўтирмаган бўлардим, — деди.

@platformauzb
Энди раҳбарлик лавозимларига "маҳалла еттилиги"дан номзодлар тайинланади

ПФ-95-сонли фармонга кўра:

- Маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади.

Салоҳиятли кадрлар захирасига номзодлар қоида тариқасида, 25 — 40 ёш бўлган олий маълумотли бўлиши керак.

@platformauzb
Тиббиётда янги тартиб кучга кирмоқда

1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда давлат тиббий суғурта дастурининг янги босқичи бошланади. Фуқаролар 13 та асосий тиббий йўналиш бўйича бепул даволаниш имкониятига эга бўлади, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Дастур:
– Тиббий ёрдам давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва фақат “Электрон саломатлик” тизими орқали, яъни шифокорнинг йўлланмаси асосида расмийлаштирилади.
– Рўйхат энг кенг тарқалган ва кўп харажатли йўналишларни ўз ичига олади:
– Онкология
– Кардиология
– Пулмонология
– Урология
– Травматология
– Эндокринология
– Офталмология
– Гастроентерология
– Шунингдек, бошқа ихтисослашган соҳалар.

Ким бепул даволаниш ҳуқуқига эга?
– Даромад ёки ижтимоий солиқ тўловчи фуқаролар;
– Иш стажида солиқлари ҳисобга олинадиган расмий иш билан банд шахслар;
– Талабалар, мактаб ўқувчилари ва вояга етмаганлар;
– Ҳомиладор аёллар ва икки ёшгача болани парвариш қилаётган шахслар;
– Рўйхатга олинган ишсизлар,
– Пенсионерлар;
– “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” ёки “Камбағал оилалар реестри”га киритилган кам таъминланган оилалар.

Дастур амал қилиши:
– Дастур давлат тиббий суғурта тизими жорий қилинган ҳудудларда амал қилади.
– Тошкентда дастур ўтган йил кузида бошланиб, бутун мамлакат бўйлаб 2026 йил охиригача якунланиши режалаштирилган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеони чет тилини билиш даражаси бўйича сертификат ололмай юрган ўқитувчилар албатта кўриш шарт!

@platformauzb
Расмий муносабат

Пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинмоқда мазмунидаги хабарлар тарқалди. Пенсия жамғармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Бугунги кунда Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган.

Пенсия ислоҳотини ўтказиш бўйича халқаро экспертлар томонидан берилган таклифлар ҳозирда Ўзбекистон шароитига мослиги, аҳолининг турмуш даражасига таъсири ва иқтисодий оқибатлари таҳлил қилинмоқда.

Пенсия тизимига киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар, жумладан, пенсия ёшига оид масалалар ҳам, албатта, кенг жамоатчилик муҳокамасидан сўнг, халқнинг фикри ва манфаатларини инобатга олинган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилади.

Пенсия жамғармаси Ахборот хизмати

@platformauzb
Шакирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таʻлими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

@platformauzb
Президент Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

@platformauzb
Президент фармони билан
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти бош муҳаррири
Дониёров Салим Мусурмонович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан мукофотланди.
 
@platformauzb
Президент фармонига кўра, "Бизнесни ривожлантириш банки" акциядорлик тижорат банкининг ахборот хизмати раҳбари Орипов Шухратжон Орип ўғли "Дўстлик" ордени билан мукофотланди.

@platformauzb
Агар кўпчилик сизни ёқтирса - зўрсиз, кўпчилик ёмон кўрса - энг зўрсиз!

Жозе Моуринью

@platformauzb
Эндиликда ҳоким ўринбосарларини маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди

Айтилишича, эндиликда ҳоким ўринбосарлигига номзодлар маҳаллий Кенгаш комиссиясида муҳокама қилинади. Улар ўз йўналишлари бўйича ривожлантириш дастурини тақдим этади ва депутатлар олдида очиқ саволларга жавоб беради. Бу малакали раҳбарларни танлашда жамоатчиликнинг бевосита иштироки ва депутатлик назоратини таъминлаши кутилмоқда.

🔹 “Кенгаш соати” институти жорий қилиниб, ижро ҳокимияти ва жамоатчилик ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот майдони яратилади.

🔹 Депутатлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун молиявий ва моддий-техник шароитлар яхшиланади.

🔹 Мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши устидан назорат кучайтирилади, сессиялар эса очиқ ўтказилиб, фуқаролар кузатувчи сифатида иштирок этади.

@platformauzb
Халқ вакили энди ҳақиқий таъсир кучига эга бўлади

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳолатларига нисбатан давлат сиёсатида принципиал ёндашув белгилаб қўйилди. Президент фармони билан тасдиқланган 2030 йилгача мўлжалланган концепцияда депутат мақоми ва ваколатлари институционал кафолатлар билан мустаҳкамланяпти.

Эндиликда:

• Депутатнинг ишига тўсқинлик қилган ташкилот раҳбарларига нисбатан жавобгарлик оширилади;

• Депутатларнинг фаолиятига сунъий тўсиқ қўйиш мутлақо тақиқланади;

• Ҳудудда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш тартиби жорий этилади;

• Қарор қабул қилишда манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслиги кафолатланади.

Халқ вакилининг сўзини инобатга олмаслик уни сайлаган минглаб фуқаролар манфаатини эътиборсиз қолдириш билан баробар. Янги тизим эса депутатларни ёлғиз эмас, тизим томонидан ҳимояланган шахс сифатида тан олишни бошламоқда.

@platformauzb
Тармоқларда гўёки Халқ қабулхоналари ўрнига мурожаатлар вақтинча Адлия ва Прокуратура органлари орқали қабул қилинишига оид материаллар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайдиAntiFake.uz.

@platformauzb
Forwarded from platformauzb_live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёш стол тенниси юлдузлари: XXIX Осиё чемпионати давом этмоқда

2025 йил 26 июнь – 2 июль кунлари Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги XXIX Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Стол тенниси бўйича ушбу нуфузли чемпионатга Ўзбекистон тарихда илк бор мезбонлик қилмоқда.

Кеча ушбу чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа яккалик, жамоавий, жуфтлик ҳамда аралаш жуфтлик йўналишида ўтказилади. Ҳар бир беллашув – катта спортга олиб борувчи йўлдаги муҳим қадам.

Чемпионатда Осиёнинг 21 мамлакатидаги 400 нафардан ортиқ ёш спортчи (15 ёшдан 19 ёшгача) ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида дунё рейтингидаги етакчи ўйинчилар ҳам бор.

Мусобақага 36 нафар халқаро тоифали ҳакам жалб қилинган бўлиб, бу эса беллашувларнинг холис ва юқори савияда ўтишини таъминлаб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 24 нафар стол теннисчи (12 нафар ўғил ва 12 нафар қиз) мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чемпионат давомида нафақат спорт, балки дўстлик ва маданий алмашинув ҳам юксак қадрият сифатида намоён бўлади.

Бу мусобақа Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни халқаро миқёсда синаб кўриш ва республика спортчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. XXIX Осиё чемпионати орқали Тошкент яна бир бор Осиё спорт харитасида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Батафсил Федерациянинг ижтимоий тармоқларида:

📲telegram
🖥instagram
💻facebook
📹youtube
🖥 x.com

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️🎥
Маҳалладошлар учун янгилик!

🆕 Эндиликда сиз, уйдан чиқмасдан қуйидаги маълумотларни онлайн билиб боришингиз мумкин!

Маҳалла еттилиги вазифаларини;
Маҳалла орқали бериладиган субсидиялар;
Маҳалла орқали бериладиган кредитлар;
Моддий ёрдамлар;
Болалар пули ажратиш ва рад қилиш тартиби;
Коммунал хизматлар, электр, газ ва сув таъминоти ва тўловлари;
Маҳалла кўчаларини асфалтлаштириш;

Бошқа муҳим мавзуларда савол жавоблар.

⭐️Бунинг учун биргина маҳалламиз учун телеграм каналига обуна бўлсангиз кифоя!

🌐Обуна бўлиш учун хавола:
https://hottg.com/mahallamiz_uchun
Ўқишни кўчириш бўйича содда тушунтириш

Ўқишни кўчириш учун ҳужжатлар қабули 15 июлдан 5 августга қадар онлайн шаклда бўлиб ўтади.

Хориждан ва хусусий олийгоҳлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун my.uzbmb.uz сайти орқали паспорт маълумотларингизга ва транскрипт юклайсиз. Август ойида имтиҳон бўлиб ўтади.

Бир давлат олийгоҳидан бошқасига ўқишни кўчириш ёки тиклаб кўчирмоқчи бўлсангиз transfer.edu.uz сайти орқали онлайн ариза топширасиз. Паспорт ҳам узрли сабабни асословчи ҳужжатларни юклайсиз (никоҳ гувоҳномаси, яшаш гувоҳномаси, иш жойи ўзгаргани ҳақида тавсиянома в.к. сабабга кўра). Бунда имтиҳон топширмайсиз, аризалар тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш орқали хулоса қилинади.

Олийгоҳнинг ўзида ўқишни тиклаш, бошқа йўналиш ёки гуруҳга кўчириш каби аризалар transfer.edu.uz ёхуд ОТМ томонидан оффлайн аризалар олиб қолиш орқали амалга оширилади.

@platformauzb
Пенсия жамғармаси тизимида 486 та ва Ғазначиликда 594 та штат бирлиги қисқартирилади.

@platformauzb
HTML Embed Code:
2025/06/28 14:16:11
Back to Top