TG Telegram Group Link
Channel: Oromgohlar.uz
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#iyul_oyi_golibi

🗓Июль ойининг🥇 чемпиони🥇 "NIHOL"дан каналимиз учун махсус видео!

Ўз танловингизни амалга оширинг
@oromgohlaruz каналига обуна бўлинг ҳамда овоз (реакциялар орқали) беринг. Оромгоҳингизни изоҳларда қўллаб-қувватланг.

"NIHOL" оромгоҳи
⛳️ Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани

🔘oromgohlaruz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#avgust_oyi_golibi

🗓Август ойининг🥇 чемпиони🥇 "ISHONCH" оромгоҳидан махсус видеоролик!

Ўз танловингизни амалга оширинг
@oromgohlaruz каналига обуна бўлинг ҳамда овоз (реакциялар орқали) беринг. Оромгоҳингизни изоҳларда қўллаб-қувватланг.

"ISHONCH" оромгоҳи
⛳️ Навоий вилояти, Кармана тумани

🔘oromgohlaruz
#ESLATMA

Эслатиб ўтамиз ☝🏻 бу йилги мавсум ғолиблари оромгоҳлар кўрсатилган пост тагида қолдирилган реакциялар ва изоҳлар орқали аниқланади.

Шундай экан, реакциялар билан ҳужумгаааа!!! 😉☺️😊

🔘oromgohlaruz
2022 йил ёз мавсумининг “Энг яхши оромгоҳи” учун 📣овоз бериш📣 жараёнлари бугун соат 18:00 тўхтатилди!

Ғолиблар🥇🥈🥉🏆 эртага кун давомида эълон қилиб борилади.

Азиз дўстлар аслида бу кучли учталикга киришнинг ўзи катта натижа ҳисобланади. Бу оромгоҳлар жамоаси болаларни ҳурсандчилиги учун ишлашди меҳнат қилишди.
Каналимиз орқали барчага яхши кайфият улашишди. Болаларга бор меҳрини беришди.

Каналимиз номидан “ZOMIN”, “NIHOL”, “ISHONCH”, оромгоҳлари жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Сизлар 2022 йил ёз мавсумининг зўрлари ичида зўрларисизлар!!!

Барчаси учун раҳмат!!!

Биздан узоқлашманг!!!
Кутинг..............
👇👇👇👇
@oromgohlaruz
#KUN_HIKMATI

Қийин бир даврга кирганингда ва ҳар нарса сенга қаршидек кўринганида, бир дақиқа ҳам бардош беролмайдиган ҳолга тушганингда, асло таслим бўлма.
Чунки ана ўша нуқта, йўналишнинг ўзгарадиган ўрни ва замонидир.

Жалолиддин Румий

🔘oromgohlaruz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ijtimoiy_rolik

Юртимиз ободлиги ва тозалигига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Видеороликни тарқатиш орқали Ватанимиз озодалигини асрашда фаол бўлинг!!!

🔘oromgohlaruz
#FINAL_NATIJA

Биз кечаги online танловимиз натижаларини эълон қилишни бошлаймиз!!!

Яна бир бор, шуни алоҳида айтиб ўтишимиз керак, иштирок этган ҳар учала оромгоҳ ҳам мавсум давомида фидоий меҳнат қилишди. Доим изланишда бўлиб, болаларга меҳр улашишди.

Шундай экан, “ZOMIN”, “NIHOL”, “ISHONCH” оромгоҳларини табриклаймиз. Сизларнинг меҳнатингиз ўз самарасини бермоқда. Ушбу оромгоҳлар "энг зўри". Барчаси учун раҳмат !!!!

Кутинг тез орада эълон қиламиз.......

🔘oromgohlaruz
​​“NIHOL” оромгоҳи Online танловимизнинг
🥉3-ўрнини эгаллади.

("Ўзбекнефтгаз" АЖ "Муборак ГҚИЗ"га қарашли, Тошкент шаҳар дислокациясига киритилган)

Оромгоҳ мавсум давомида болалар меҳрини қозониб кератив тадбирлар орқали болаларга қувонч улашди ҳамда аъло натижаларга эришди. Бу оромгоҳга борган болалар кўзларида қувонч қалбларида меҳр билан қайтишади.
Биз “NIHOL” оромгоҳини яхши кўрамиз!!!

Ёз мавсумида ишлаган Фидоий оромгоҳлар ҳақида сўз борганда кўз олдимизга “NIHOL” оромгоҳи келади. 2022 йил ёз мавсуми давомида 4 навбат (смена)да 1 минг 657 нафар болаларни соғломлаштиришнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун болаларни яхши кўриш, севиш керак. Бу оромгоҳ ана шундай оромгоҳлардан. Шунинг учун барча болалар “NIHOL”ни яхши кўришади!!! Биз ҳам!!

Табрикларимизни қабул қилинг Сиз 2022 йил ёз мавсумининг 👍ЭНГ ЗЎР👍 оромгоҳисиз!!

Болалар учун максимал қулайликларга эга бу оромгоҳни сақлаш, ривожлантириш учун барча чораларни кўриб келаётган "Ўзбекнефтгаз" АЖ "Муборак ГҚИЗ"га алоҳида миннатдорлигимизни билдириб қоламиз. Барчаси учун раҳмат!!!

@oromgohlaruz
​​“ZOMIN”оромгоҳи Online танловимизнинг
🥈2-ўрин соҳиби.

(Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят кенгашига қарашли. Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган. Сирдарё вилояти дислокациясига киритилган)

"ZOMIN” оромгоҳи мавсум давомида ажойиб тадбирлар ташкил этди. Болаларнинг меҳрини қозониш учун бор имкониятларини ишга солшди.
Мазкур оромгоҳ жамоаси бошқалардан ажралиб туришининг асосий сабаби, улар болаларни доимо очиқ кўнгил ва такрорланмас тадбирлар билан қарши олишади. Болалар қувончи ва шодлиги учун ишлайдилар. 2022 йил ёз мавсуми давомида 7 навбат (смена) ишлаш, 1 800 нафардан зиёд болаларни соғломлаштиришнинг ўзи катта натижа. Бу оромгоҳда ўз касбининг усталари, фидоийлари фаолият олиб боради.

Замон талаблари асосида қурилган, болалар учун барча максимал қулайликларга эга бу оромгоҳни сақлаш, уни ривожлантириш учун барча чораларни кўриб келаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгашига алоҳида миннатдорлигимизни билдириб қоламиз. Барчаси учун раҳмат!!!

Табрикларимизни қабул қилинг. Сиз 2022 йил ёз мавсумининг👍 ЭНГ ЗЎР👍 оромгоҳисиз!!!

@oromgohlaruz
​​“ISHONCH” оромгоҳи Online танловимизнинг
🥇1-ўрнини эгаллади
🏆

(Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Ҳудудий Кенгашига қарашли, Навоий вилояти, Кармана туманида жойлашган, Навоий вилоят дислокациясига киритилган)

Бу оромгоҳнинг изланувчан, шижоатла жамоаси мавсум давомида болалар қувончи учун тинимсиз ҳаракат қилди ва улар меҳрини қозонди. Бу оромгоҳга борган болалар яна келишни хоҳлашади. Сабаби оромгоҳни ўзларининг энг севимли ва қадрли масканларига айлантиришган.
Бу оромгоҳ билан боғлиқ ширин хотиралар бир умр сақланиб қолиши аниқ.

Мавсум оромгоҳи бўлиши учун барча жамоа меҳнат қилди, изланди. Болалар қувончини барчага кўрсатиш мақсадида тинимсиз изланишди. "ISHONCH" оромгоҳи 2022 йил ёз мавсуми давомида 5 навбат(смена) фаолият кўрсатиб 500 нафарга яқин болаларни соғломлаштириди.

"ISHONCH" болалар соғломлаштириш оромгоҳи болалар ишончини оқлаб🥇1-ўринни эгаллади.

Мазкур оромгоҳни балансида сақлаётган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти Ҳудудий Кенгашига алоҳида миннатдорлигимизни билдирамиз. Сизнинг оромгоҳингиз 1-ўринни эгаллади.

Табриклаймиз!!! “ISHONCH” болалар учун изланишлардан чарчамасин. Доим юқори ўринларни забт этсин!! Сиз Мавсумнинг 👍ЭНГ ЗЎР👍 оромгоҳисиз!!!

@oromgohlaruz
#KUN_HIKMATI

Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,
Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.

Абдулла Авлоний

@oromgohlaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mohir_qollar

Шер тасвирланган аппликация ясаймиз.

🇺🇿 Шер (Ўзбек тилида),
🇷🇺 Лев (Рус тилида),
🇺🇸 Lion (Ингилиз тилида)

🔘oromgohlaruz
#KUN_HIKMATI

Болалар уларга айтилаётган гапдан кўра, бировга айтилаётган гапларга эътиборлироқ бўлади.

Элеанора Рузвельт

🔘oromgohlaruz
​​#BILASIZMI

Япония ривожининг оддий сирлари

1. 🎖Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишар экан.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

3. 🎎Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болалардан ота-она масъул экан.

4. 🖼Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

5. 🧬Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишар экан. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

6. 🍽Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишар экан.

7. 📨Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишар экан. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишар экан. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

8. Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли экан. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.

🔘oromgohlaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mohir_qollar

Қўзиқорин аппликациясини 🍄 ясашни ўрганамиз.

🇺🇿 Қўзиқорин (Ўзбек тилида),
🇷🇺 Грибы (Рус тилида),
🇺🇸 Mushrooms (Ингилиз тилида)

🔘oromgohlaruz
#happy_english
Ant [ænt] - сўзи маъносини биласизми?
Anonymous Quiz
16%
қўнғиз
63%
чумоли
14%
амма
7%
билмайман
#KUN_HIKMATI

-Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, - деди бир куни Луқмони ҳаким. Улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.
-Яхши тушунмадик? - дейишди одамлар. Ҳаким изоҳ берди:

Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.

🔘oromgohlaruz
#Foydali_maslahat

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ЕТТИ ЗАҲАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ:

1. Бир бирига солиштириш. Болани бир бирига солиштириб, ажратиш унинг ҳаётини барбод қилади;

2. Жисмоний қўполлик, уриш ёки қўпол, уят сўз ишлатиш. Булар боланинг ўзига бўлган ишончини барбод қилади;

3. Масхаралаш. Доим масхара қилинган бола ўзини ҳурмат қилмайдиган бўлиб қолади;

4. Ортиқча эркалатиш. Кўп эркалатилган, талтайиб кетган бола масъулиятсиз бўлиб қолади;

5. Ортиқча тергаш. Доимий назорат ва ортиқча изоҳ талаб қилиш бошқалар фикрини қабул қилиш хусусиятидан маҳрум қилади;

6. Бепарволик. Боланинг дардига қулоқ солмаслик, у билан мулоқотга вақт ажратмаслик ундаги хотиржамлик ҳис туйғусини барбод қилади;

7. Шижоатлантирмаслик. Рағбатлантирилмаган бола янгилик яратишдан, ижод қилишдан маҳрум бўлиб қолади.

🔘oromgohlaruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mohir_qollar

Типратикон 🦔 ясашни ўрганамиз.

🇺🇿 Типратикон (Ўзбек тилида),
🇷🇺 Ёжик (Рус тилида),
🇺🇸 Hedgehog (Инглиз тилида)

🔘oromgohlaruz
#KUN_HIKMATI

Буюк Шекспирнинг олтинга тенг сўзлари:

"Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?!

Чунки мен ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман. Кутиш бу азоб. Ҳаёт қисқа....

Шундай экан, ўз ҳаётингни сев....

Ҳамиша кулиб боқ.... Гапиришдан олдин тингла... Ёзишдан олдин ўйла....

Пулни сарфлашдан олдин ишлаб топ....

Аразлашдан олдин кечиришни бил....

Оғритишдан олдин ҳис қил.... Нафратланишдан олдин сев....

Ўлишдан олдин яша!

🔘oromgohlaruz
HTML Embed Code:
2024/06/06 20:41:23
Back to Top