TG Telegram Group & Channel
Orif Tolib | United States America (US)
Create: Update:

-б, -иб: вергул керакми ёки йўқ?

Гапда -(и)б қўшимчаси билан ясалган равишдошлардан сўнг кўпинча вергул қўйилади. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Амалиётда равишдошлардан сўнг ўрни бўлса-бўлмаса вергул қўявериш кўп учрайди.

Хўш, қачон вергул қўйиш керак?

Равишдош ва ундан кейин келаётган феъл алоҳида-алоҳида, кетма-кет ёки бирдан ортиқ ҳаракат-ҳолатни ифодаласа, вергул ишлатилади:

Сигирларни ким суғориб, қўйларга ким ем беради?
👉 Бу жумлада икки хил, алоҳида-алоҳида ҳаракат ифодаланяпти ва улар вергул билан ажратиляпти.

Сирож эгма кўприкдан ўтиб, кўл ўртасидаги чойхонага кирди.
С. Зуннунова, Одамлар орасида.

👉 Бу гапда кетма-кет ҳаракат ифодаланган. Сирож олдин кўприкдан ўтган, кейин чойхонага кирган.

Бозорқул бундай пайтларда бош эгиб, хомуш ўтирарди.
А. Мухтор, Чинор

👉 Бу гапда бирдан ортиқ ҳаракат-ҳолат бор, худди уюшиқ бўлаклардаги каби бу ўринда ҳам вергул қўйиш ўринли.

Хўш, қачон вергул қўйилмайди?

Агар биттагина ҳаракат ифодаланса, равишдош шу ҳаракатни сифатласа, вергул керак эмас:

Тайёр фотосуратдан фойдаланиб расм чизамиз.
👉 Бу гапда иш-ҳаракат битта: расм чизиш. Фойдаланиб сўзи қандай ҳолатда?, қай шаклда? сўроғига жавоб бўляпти. Бу ерда бирдан ортиқ ҳаракат ифодаланмагани учун вергул керак эмас.

У кулиб гапирди.
👉 Бу гапда кулиб сўзи гапириш ҳолатини акс эттиряпти, унга мазмунан боғлиқ. Шу сабабли вергул керак эмас.

Арзимас гапдан фиғони фалакка чиқиб кетганини қаранг!
👉 Бу жумлада фиғони фалакка чиқиб бирикмаси ибора бўлгани учун вергул талаб қилмайди. Турғун бирикмалар яхлит шаклда маъно касб этгани учун улар худди бир сўз каби қабул қилинади.

Равишдош шаклида бўлса-да, вергул талаб қилмайдиган баъзи сўз ва иборалар бор. Лекин уларнинг вазифаси ва мазмунига эътибор бермаслик оқибатида хатоларга йўл қўямиз. Насиб қилса, улар ҳақида алоҳида ёзаман.

@oriftolib

>>Click here to continue<<

Orif Tolib

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)