TG Telegram Group Link
Channel: ODAMLAR ORASIDA
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- Агар мен Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрмасам, менга итоат қилманг!

🍃 🍃 🍃 🍃 🍃

- Тўрт нарсани тўрт жойга қолдиринг: уйқуни қабрга, роҳатни сирот кўпригига, мақтанишни мезонга, орзу-истакни жаннатга.

🍃 🍃 🍃 🍃 🍃

- Мақтанчоқ бўлманг! Тупроқдан яралиб яна тупроққа қайтиб, қуртларга ем бўладиган инсоннинг мақтаниши нимага ҳам ярайди?!

🍃 🍃 🍃 🍃 🍃

- Ўзингга қабр эмас, ўзингни қабрга ҳозирла!


Abu Bakr Siddiq (r.a)

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Forwarded from Ikrom Sharif
​​Ўтган йилги воқеа.

10 ёшли Зайнаб, 8 ёшли укаси Абдуллоҳ билан келишиб олгач онасидан сўради:
— Аяжон, ҳозир нима егингиз келаяпти?
Аяси ошхонада иш қилаётган жойида хотиржам жавоб берди:
— Шоколад — Сникерс.
Опа-ука онасига билдирмасдан кичик идишни олиб, маҳалла бошида ғарқ пишиб турган қора тут дарахти томон боришди. Дарахтга чиқиб тут теришди, идишни тўлдиригач маҳалладаги масжид дарвозаси олдига бориб, намоздан одамлар чиқишини кутиб ўтиришди...

Бироздан кейин уйга ўша идишдаги тутлари билан ҳафа бўлиб кириб келишди. Ва шунча тутни ҳатто беш минг сўмга ҳам сота олишмаганини онасига айтишди. Ҳолатдан хабардор бўлган она ҳам ҳайратланди, ҳам болаларига енгил танбеҳ берди:
— Бу нима қилганларинг? Нега ўзимдан пул сўрамадиларинг?
Болалар эса айбдорлик оҳангида оналарига нимадир олиб беришни хоҳлаганларини айтишди...

Бу менинг болларим билан бўлган бугунги воқеа. Ҳозир эшитдим. Масжид остонасида кўриб қолганлар ҳайрон бўлишмасин деб, асл ҳодисани ёзиб қўяпман. 🤦🏻‍♂️😀

Кейин онаси пул берган, шоколад обкелиб уни ўзлари ейишган. 😀

@IkromSharif
ЛУҚМОНИ ҲАКИМ КИМ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): «Аллоҳга шукр қилгин! Кимки шукр қилса, фақат ўзи учун шукр қилур. Кимки ношукурлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва ҳамд эгасидир» 
(Луқмон сураси, 13-оят).

Луқмони Ҳаким ҳақида қисқача маълумот. Оятда таъкидланганидек, Луқмон – ҳаким бўлган доно бир шахс.  “Ҳаким” деб, сўзи ва ишида ўта аниқлик бўлган кишига айтилади. У зот Луқмони Ҳаким номи билан шуҳрат қозонган.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) таъкидлашича, Луқмони Ҳаким ҳабаший қул бўлган. У хожасининг берган саволига жавобан: “Энг ширин гўшт ҳам, энг бемаза гўшт ҳам, юрак ва тилдир”, деб айтган ҳикматли сўзи ривоят қилинади.

Отаси Боуро. У Озар (Торах) авлодидан бўлиб, Айюб (алайҳиссалом)нинг синглиси ёки холасининг ўғлидир. Луқмони Ҳаким минг йил умр кўрган. У Довуд (алайҳиссалом) замонигача яшаган ва у зотдан илму ҳикмат ўрганган. Луқмони Ҳаким Довуд (алайҳиссалом) пайғамбар бўлгунга қадар, муфтийлик қилган. У зот мингта пайғамбарга шогирд бўлган. Шунингдек, яна бошқа мингта пайғамбарга устозлик қилган.

Қайси ҳунар билан шуғуллангани ҳақида ихтилоф бор: тикувчилик ёки дурадгорлик ёхуд подачилик. У зотнинг пайғамбар ёки валий экани борасида турли қарашлар бор. Жумладан, Имом Икрима, Суддий ва Шаъбий (раҳимаҳумуллоҳ) Луқмони Ҳаким пайғамбар бўлган, десалар, қолган уламолар у ҳаким бўлган, дейишган. Зеро, у зот тўғрисида Қуръони каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам, аниқ маълумот келмаган.

Фақат Қуръони каримдаги бир сура у зотнинг номи билан аталган ҳамда айнан ўша сурада ўз ўғлига қилган насиҳатлари келтирилган, холос.

Аллоҳ таоло айтади:
«Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: «Эй ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир» 
(Луқмон сураси, 13-оят).

(Луқмон яна деди): «Эй ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотдир. Эй ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган(балолар)га сабр қил! Албатта, мана шу пухта ишлардандир. Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки, Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас. (Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир» 
(Луқмон сураси, 16–19-оятлар).

Демак, мазкур ояти карималарда Луқмони Ҳакимнинг ўз ўғлига қилган тўққизта насиҳати келтирилган: “Эй ўғилчам,
• Аллоҳга ширк келтирма.
• Намозни баркамол адо эт.
• Яхшиликка буюр.
• Ёмонликдан қайтар.
• Ўзингга етган (балолар)га сабр қил.
• Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин.
• Ерда керилиб юрмагин.
• (Юрганингда) ўртаҳол юргин.
• Овозингни паст қилгин”. 

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿 Эй одам боласи, нега биродарингга ҳасад қиласан?

🌿 Агар Аллоҳ суйганлиги сабабли у бандага неъмат ато қилган бўлса, сен Аллоҳ суйган бандага қандай ҳасад қиласан?

🌿 Агар унинг мол-давлат топишига бошқа сабаб бўлса (яъни, ҳаром йўллар билан топган бўлса), оқибатда дўзахга элтувчи бўлган мол-давлатнинг нимасига ҳасад қиласан?

Ҳасан Басрий

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
НАМОЗГА БАХОНА ЙЎҚ

Эр-хотин ёлғиз ўглимизни солиҳа бир қизга уйлантирдик. Ўғлимиз жуда эътиқодли, одоб аҳлoқли эди.

Бир ўғлимга, бир келинимга қарб қувонар, бундай неъматларни ато этган Яратганга шукроналар қилардим. Лекин хурсандчилигимиз узоққа чўзилмади. Орадан бир йил ўтар ўтмас, оғлимиз оғир касалликка чалинди.

Бу орада улар фарзанд кўришди. Ўғлим аёлига болани “Таборак” сурасини ўқиб эмизишни буюрди.
Жигарбандимнинг касали кундан-кунга зўрайиб, ёруғ дунё кўзимизга қоронғу бўлиб кетар, кеча-кундуз Аллоҳга ёлвориб илтижолар қилардик.

Болам икки йил давомида қаттиқ азоб чекишга қарамасдан, бирор марта ҳам намозини қазо қилмади. Гоҳида таҳорат, гоҳида таяммум билан ибодатда бардавом бўлди. Оғриқ кучайган пайтларда “Аллоҳ, Аллоҳ, ўзинг шифо бер” дея нола қилар, буни эшитиб баттар эзилар, гўёки ҳаёт мен учун тугаган эди.

Бу мусибатдан ҳеч қачон нолимас, айни вақтда менга: “Бу дардни нега бердинг, деб Аллоҳга нолиманг. Акс ҳолда ибодатлар бекор кетиб қолиши мумкин”, дерди.
Касаллик броган сари кучайиб, ошқозонга бориб етди, натижада у овқат еёлмай қолди.

Мадори йўқлигидан унга таяммум қилдириб қўяр эдим, ўғлим қўлини кўтариб, намозга имо қиларди. Фақат ибодатини кўнгилдагидек адо қила олмаётганлигидангина нолирди, холос.

Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси сўнгги кунларини бошидан кечирар, гапиргани ҳоли ҳам ёқ эди. Овози чиқмаса-да, оғзи қимирлаб, тили билан “Ла илаҳа иллаллоҳ” деганини эшитганимда уни бағримга босиб: “Берган сутимга розиман, болам!” дея юрак-юрагимдан унсиз йиғладим.
Аллоҳ, ёлғизгина боламни- ёдгоримни қайтариб олди.

Тилимга фақат бир дуо келарди: “Аллоҳим, менга сабр ато эт!” Ўксик қалбимга биргина нарса малҳам  бўла оларди.: “Ўғлим иймон билан, ибодат билан кетди! Болагинам сендан розиман. “Сабр қилинг”, дер эдинг. Сабр ила сени жаннатда кўрмоқни туну кун сўрайман. Менга сабр ва жаннат бер, Аллоҳим!”

Мусулмонлар тақвим китобидан


🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
СУДХЎРЛИКНИНГ ЁМОНЛИГИ

Эй, фарзанд!
Олди-сотди, олди-берди (қарз) каби ишларда фоиздан қочиш зарур. Қарз берилган кишидан ортиқча
фойдалар кутмаслик керак. Чунки фоиз ейишнинг гуноҳини Пайғамбаримиз (с.а.в.) дейдилар-ки, киши онаси билан зино қилган кабидир.

Бу ҳолга тушиш хорлигидан барчамизни Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Фоиз ишида гувоҳ, котиб ва вакил бўлган, берган ва олган — ҳаммаси лаънатланган. Фоиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан хавотирли натижаларга олиб келади. Қандай қилиб бўлса ҳам бундан
қочиш керак.


"Эй, фарзанд!"
Абу Ҳомид Ғаззолий

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай дер эди:

«Ҳаловатни уч нарсадан қидиринглар: намоз, Қуръон ва дуодан. Агар уни (ўшаларда) топсанглар муҳофаза қилинглар ва бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтинглар. Агар уни тополмасанглар билингларки яхшилик эшиклари сиз учун ёпилган».

📚 «Шуъабул ийман» 9: 386.


Бугун бизни "ҳаловатимиз" телефонларда бўлиб қолди. Қўлимиздаги бу бир парча матоҳ бизни Аллоҳдан узоқлашишимизга сабаб бўлаётган бўлса, мана шу ҳақиқий фитнадир. Гарчи фойдали маълумотлар ўқиётган бўлсак ҳам 😔

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
🍃 Ишларингни намоз вақтига кўра режаламас экансан зиёндасан, зиёнда… 🍃

Бу жумлани бир неча йиллар аввал бир каналда ўқигандим. Юрагимни тубигача борган. Биргина шу қоидага амал қилган ҳолда кўплаб фазлларга эга бўлишимиз мумкин.

Аллоҳ хоҳлаганлар ва тавфиқ берганларгина амал қила олади бу қоидага.


🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Адий ибн Хотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир тоифа одамларни дўзахдан жаннатга олиб бориш буюрилади. Улар жаннатга яқинлашиб, унинг бўйларини ҳидлаб, ундаги
қасрлар ва Аллоҳ жаннат аҳли учун ҳозирлаб қўйган нарсаларни кўришгач,

«Уларни жаннатдан буриб юборинглар, у ерда уларга насиба йўқ», деб нидо қилинади.
Шунда улар: «Парвардигоро, бизга жаннатингни ва у ерда дўстларинг учун ҳозирлаб қўйган нарсаларингни (ноз-неъматларингни) кўрсатмасдан туриб дўзахга киритганингда, бизга
осонроқ бўларди», дейишади.

«Мен сизларга шуни ирода қилдим, – дейди. – Чунки сизлар ёлғиз қолганингизда, улкан гуноҳлар билан Менга қарши чиқдингиз ва одамларга йўлиқсангиз, уларга итоаткор – тақводор бўлиб кўриндингиз. Инсонларга қалбингиздан Мен учун берган нарсаларингизнинг тескарисини кўрсатдингиз. Одамлардан қўрқдингиз,
Мендан қўрқмадингиз. Одамларни улуғладингиз, Мени улуғламадингиз. Одамларни деб (бирон гуноҳ ишни) тарк этдингиз, Мен учун тарк этмадингиз. Мана бугун сизларни савобдан маҳрум этганимдек, аламли азобга гирифтор қиламан».


Айрим зотлардан: «Ихлоснинг ғояси-мағзи нима?» деб сўрашганида, «Одамлар
мақташини ёмон кўришинг», дея жавоб беришган.

“Gunohi kabiralar” kitobidan

#hadis

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Агар болангизни танқид қилиш зарур бўлса:

1. Уларнинг хатоларини танқид қилишдан олдин ўз хатоларингиздан сўз очинг, ҳар қандай инсон хато қилиши мумкинлигини айтинг. Шу тариқа унинг ўз хатоларини қабул қилишини осонлаштирасиз.

2. Кўпчилик ичида ҳеч қачон болани танқид қилманг. Бундай гапларни яккама-якка гаплашинг.

3. Шикоят ва танқидни тегишли шахсга қаратинг, воситачи қўлламанг.

4. Шикоят ва танқиднинг сабаблари очиқ айтиб ўтилиши керак. Ҳам далил, ҳам ният ўртага қўйилиши лозим. Мақсад ҳам кўрсатилгани маъқул.

5. Танқид қилганда қиёслаш энг катта хатодир. Бола бошқа болалар билан таққосланганда, ўша болаларга нисбатан нафрати кучайиб бораверади. Уларни ўзининг рақибидек кўришни бошлайди.

6. Умумий танқид зарарли. Танқид битта мавзуда бўлиши керак.

7. Танқид ўз вақтида берилиши шарт. Болани ёмонлаш ўрнига уни тушунишга интилайлик. Нима учун ёмон иш қилганини сўрайлик ва текширайлик. Бу танқиддан кўра анча фойдалироқдир.


🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:

“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди. Бояги кишини чақириб келишларини буюрдим.У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Бирга жим овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди.Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.

Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир” дедим.

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
ҲИКОЯ

  Ҳаво анча иссиқ. Шу сабабдан автобусда одам унчалик кўп эмасди. Кейинги бекатдан 35 ёшлар атрофидаги, башанг кийинган бир аёл автобусга чиқди.

Иссиқликдан беҳузур бўлиб ўтиришга жой ахтарди. Аксига олиб ҳамма жойлар банд, фақат орқароқдаги ўриндиқларнинг бирида 14—15 ёш атрофидаги қизча маюсгина кўчани томоша қилиб кетарди. Аёл умид билан ўша томонга юрди. Лекин қизча жой беришни ҳаёлига ҳам келтирмасди.

Автобус жуда имиллаб кейинги бекатга келди. Яна бир нечта одам чиққач, аёл баттар ўнғайсизлана бошлади. Ниҳоят, у чидолмасдан қаршисида ўтирган аёллардан бирига қизча эшитадиган қилиб: «Биз ёшлигимизда, автобусга ўзимиздан катталар чиққанида жой берардик. Ҳозирги ёшларга ҳайронман. Ота-онаси қанақа тарбия беришган экана» — дея қизчага назар солди.

Қизча ярқ этиб аёлга қаради. Аёл ғолибона қизчага боқиб турарди. У айтган гапларидан мамнунлигини юзида акс эттирди. Қизча нима қиларини ҳам билмай, ерга қараб, жим бўлиб қолди. Сариқдан келганлиги боис қизариб кетганлиги яққол намоён бўлди. Лекин жойидан сира жилмади. Яна ойнадан ташқарига маюс термилиб ўтиришда давом этди.

  Кейинги бекатда автобус тўхтагач, ёшроқ бир йигит шошиб чиқиб, қизчанинг ёнига келди. «Акажон» — дея қизча йиғлаб юборди. У кўз ёшларини ортиқ тиёлмади. Акаси уни кўтариб олди. Улар тушиб кетаётганида қизча «Қанийди ота-онам бўлганида...» — деди аламзада нигоҳини ҳалиги аёлга қадаб. Аёл уятдан жим бўлиб қолди. Энди уни табиий иссиқлик эмас, қандайдир ички ҳарорат куйдирарди. Деразадан ака синглисини ногиронлар аравачасига ўтқазаётганлиги кўриниб турарди...

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ҳаётда баъзан ташқи кўринишга қараб шошилиб баҳо бериб қўямиз. Шунингдек, тилимизни ҳам ножўя гаплардан тия олмаймиз. Айтаётган ноўрин гапимиз ёнимиздаги инсонга оғир ботиши ҳақида кеч тушуниб етамиз. Аслида динимиз биз инсонларни хушмуомалалик, ширинсуханлик, гўзал одоб ва ахлоққа чақиради.

Бу борада сўз мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг инсон кўнгли нозик хилқат эканлиги, қалбни ножўя сўзлар билан ранжитиш гўёки Каъбани вайрон қилишдек оғир гуноҳ эканлигини айтиб ўтган:

Кимки, бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай
.

  Демак, биз инсонлар барча билан ширин ва хушмуомалада бўлайликки, бу билан икки дунё азизлигига эришишдек олий бахтга муяссар бўламиз. Зеро, Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

«Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди. Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни хулқдир. Албатта, Аллоҳ фахшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар.


"Мўътабар қиссалар ва ибратли ҳикоялар" китобидан.

#obunachidan #hikoya


🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Уламолар утаётган вақт ҳақида шундай деганлар:
«вақт бетараф булмайди, ё сенга қадрдон дўст ёки
ашаддий рақиб бўлади».
Яъни ўтган вақт инсоннинг ё
фойдаси, ё зарарига хужжат бўлади.

🌱 🌱. 🌱 🌱 🌱 🌱

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
«Бошланаётган ҳар бир кун шундай нидо қилади:
«Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалингга
гувоҳман, мендан фойдаланиб қол, агар ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтмайман».

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: «Биз Расулуллох
соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик», дедилар.
У иккисининг (яъни, сахарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди, деб суралди. У: «Эллик оят (ўқиш) миқдорича», деб жавоб берди.
Муттафақун алайҳ

Вақтни Қуръондан оятлар уқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти ☝️

🌸 🌸 🌸 🌸 🌸

Бир киши дўстидан: «Уйингиздан ишхонангизга боргунча йул қанча вақт олади?», деб сурабди. Дўсти: «Агар йул тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбехни, агар йул очиқ бўлса, икки юз элликта тасбехни олади», деб жавоб берибди.

Жавобнинг гўзаллигига қаранг! Юрган йўлимизни, ҳар онимизни ибодатга айлантириш ўз қўлимизда!!!

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
ЎЛЧОВ... 🤦

Бир онадан сўрадилар:
— Қизингиз қандай яшаяпти?
— У жуда ҳам бахтли. Ажойиб эри бор. Қизимга машина, беҳисоб тақинчоқ совға қилган. Хизматкор ёллаган. Қизим тушга яқин уйғонади, эри эса нонуштани ётоғига олиб келади.

— Ўғлингизнинг ишлари қандай?
— Эсиз ўғлим. Бир вайсақига уйланган. У нима хоҳласа муҳайё қилган: машина, тақинчоқлар, хизматкор. Эрка хотин эса тушгача тўшакда, ҳатто эрига нонушта тайёрлаш учун ўрнидан турай демайди...

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Тунги қоровулчилик

Мадинага тижоратчилар карвони келиб, шаҳар ташқарисидаги намозгоҳда тўхтади. Савдогарлар тунни шу ерда ўтказиб, эрталаб шаҳарга кирмоқчи эди. Ҳазрати Умар Абдурраҳмон ибн Авфни топиб, тижоратчиларни қўриқлашда ҳамроҳлик қилишини сўради.

Икки дўст чиқиб, намозгоҳга келишди ва уйқудаги тижоратчиларга пойлоқчилик қила бошлашди. Соатлаб йўл босиб, чарчоқдан ҳеч нарсани сезмай дам олаётган бу одамларнинг қаерданлиги ҳам номаълум эди. Ҳазрати Умар ва у кишининг ҳамроҳи карвон атрофини айланиб юраркан, яқин уйларнинг биридан юракни ўртаган бола йиғиси эшитилди. Икки ҳамроҳ чидолмай, ўша хонадонга йўл олишди.

Эшикни бир аёл очди.
— Қизим, Аллоҳдан қўрқмайсанми, бу болага қара! Одамнинг юрак-бағрини ўртаб юборди- ку унинг йиғиси!
Сўнг у ердан қайтиб келиб, қоровулчиликни давом эттиришди. Лекин чақалоқ ҳамон йиғлар эди. Кеча ярмидан ўтганда Ҳазрати Умар тағин ўша уйга борди. Эшикни яна ўша аёл очди. Халифа аввалги танбеҳини такрорлаб, изига қайтди.

Тонг ёришар пайтда яна ўша тарафдан йиғи товуши кела бошлади. Бола тинмай биғилларди. Ҳазрати Умар бу сафар қаттиқроқ танбеҳ бермоқчи бўлди.
— Жуда бемеҳр она экансан. Нега бу бола эрталабгача йиғлаб чиқди. Сабаби борми?
Аёл уйқусизликдан чарчаган эди. У ҳам бола йиғисидан хурсанд эмасди, албатта.
— Эй Аллоҳнинг бандаси, нима қилай, ахир... Овқат едирсам, емаса. Қорни тўймасдан ухлолмаса. Нима қилишни билмай бошим қотди. Мен ҳам жигарбандимнинг хадеб йиғлайверишини истамайман.

Аёлнинг тун бўйи ухламагани аниқ эди. Бир бегона киши сиқиладию, ўзи сиқилмайдими? Ахир, ўзи эмасми уни дунёга келтириб, тунларни бедор ўтказаётган? Аёл бутун умр ўз фарзандининг қувончу ғамига шерик бўлишга тайёр эди.

— Боланг неча ешда?
— Ҳали ёшга тўлмаган?
Жавобдан Ҳазрати Умарнинг жаҳли чиқди. Кескин охангда:
— Қанақа аёлсан ўзи? Нега уни сутдан чиқаряпсан? Аллоҳдан қўрқмайсанми?
— Сутдан чиқармагунча Умар нафақа бермайди, бошқа иложим йўқ. Ўзимизнинг қорнимиз тўймаяпти-ку! Ортиқча бир-икки танга олиш учун уни сутдан чиқаришга қарор қилдим.

Ҳазрати Умар устидан совуқ сув қуйилгандек бўлди. Аёлнинг гаплари бошига мушт бўлиб тушган эди. Ҳазрати Умарнинг юраги фақат шу кеча ўртанган бўлса, аёл буни ҳар куни бошдан кечирарди.
«Кўй, кизим, уни сутдан чиқарма. Мен амирул мўминин Умарман дея олмади. Бунга уят деган туйғу йўл қўймади.

— Чакалоқни эмизавер-чи, бир чораси топилади, иншаАллоҳ — деб чиқиб кетди. Аёлга дакки бериш мақсадида кирган Ҳазрати Умар ўзи ундан яхшигина дакки эшитган эди.
Худо билади, нафақа олиш мақсадида сутдан кесилган яна қанча бола дод-фарёд қиляпти? Канчаси ўзи еёлмайдиган таомга мажбур қилиняпти?

Бомдод намозини ўқиётганда ортдагилар халифа нега йиғлаётганини англай олишмади. Фақатгина «Онанг сени йўқотгур Умар, яна қанча мусулмон қорни тўймай, қабрга кирган экан-а?» деб пичирлаб қўйгани кулоқларга чалинди.

Кейин жарчиларга Мадина кўчаларига чиқиб, болаларни сутдан чиқаришга шошилмасликни, уларга ҳам нафака тайинланажагини билдиришни буюрди. Қолган шаҳарларга ҳам мактуб йўлланиб, юқоридаги гаплар халққа маълум қилинди.

Ўша кеча эшикни очган аёл келган одам амирул мўминин Умар эканини билганмикан? Буниси бизга қоронғу. Лекин эшитган эълонлари билан ўша тун ташриф буюрган одамнинг «бир чораси топилиб қолар», деган гапи ўртасида қандайдир боғлиқлик мавжудлигини сезгандир.
(Ибн Касир, «Ал-бидоя»)

Ўша аёлга ҳам, у сабаб шундай савобли ишни бошлаб берган буюк халифага ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!


“Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.)”
Аҳмад Лутфий Қозончи

#ibrat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
“ОТАЖОН, БИР СОАТ ВАҚТИНГИЗ НЕЧА ПУЛ?”

Ота ишдан одатдагидек кеч қайтди. Жуда чарчаган эди. Кичик ўғли уни остонада кутиб турган экан. Ўғил:

“Отажон, сиздан бир нарса сўрасам майлими?” деди.

“Марҳамат” деди отаси.

“Отажон, бир соатда неча пул топасиз?” деб сўради ўғил. Отасининг аччиғи келиб,

“Буни сенга алоқаси йўқ. Сенга нима бўлди? Нега бунақа бемаъни савол беряпсан?!” деди. Ўғил:

“Отажон, мен фақат шуни билмоқчиман. Илтимос, айтинг. Бир соатда қанча пул топасиз?” деди. Ота ўғлининг оёқ тираб туриб олганини кўриб,

“Жуда билгинг келаётган бўлса, майли, айтаман. Бир соатда икки динор топаман” деди. Бу жавобни эшитган ўғил бироз ўйланиб турди-да, кейин:

“Отажон, агар мумкин бўлса, менга бир динор қарз бериб туринг” деди. Отанинг ғазаби тошиб,

“Мендан пул олиб, арзимас нарсаларга ишлатиш учун бир соатда қанча пул топишимни сўраганмидинг?! Бор хонангга, ухла! Мен кун бўйи чарчаганман. Ишхонада асабларим толиққан. Сен билан майдалашиб ўтиргани вақтим йўқ” деди.

Бола индамади, кўзларидан ёш оқди, аста хонасига кириб кетди. Орадан тахминан бир соат ўтгач, ота бўлиб ўтган ҳодиса, ўғлига қўпол муомала қилгани ҳақида ўйлади. “Эҳтимол, боламнинг бир динорга эҳтиёжи бордир” деган гап хаёлига келди. Кейин унинг хонасига борди. Кириб,

“Ухлаяпсанми?” деди. Бола:

“Йўқ, ухламаяпман. Ҳалиям уйғоқман” дея жавоб берди. Ота аста гап бошлади:

“Боя сенга қўпол муомала қилдим. Бугун жуда оғир ва машаққатли иш куни бўлган эди. Мана, ол, бу боя сен сўраган бир динор”.

Болакай пулни олар экан роса қувонди. Ёстиғи остидаги бир динорни олдида, қўлидаги бир динорга қўшди. Буни кўрган ота ғазаб отига миниб,

“Ўзингда бир динор бор экан-ку, нега яна мендан пул сўрадинг?” деди. Шунда мурғаккина болакай сокин овозда:

“Боя пулим етмас эди. Энди пулларим икки динорга айланди. Бизга вақт ажратиб, биз билан суҳбат қилишингиз, ёнимизда бўлишингиз учун мен шу икки динорга сизнинг бир соат вақтингизни сотиб олмоқчиман” деди.

Азизлар, ҳикматли ва тўғри сўз қаердан келса ҳам, уни дарҳол қабул қилинг! Баъзида бундай сўзлар умрингизда фақат бир мартагина кўрадиган одамингиздан, баъзида эса яқинларингиздан келади.

Ҳурматли оталар! Фарзандларингиз ва аҳлу аёлингизга вақт ажратинг! Уларни эътиборсиз қолдирманг! Унутманг, уларнинг қалбларида сизга айтадиган кўп гаплари бор.....

#obunachidan #hikoya

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Azizlar so'nggi vaqtlarda menga savol bilan ko'p murojaat qilishmoqda. Men fatvo berishga ilmim ham, huquqim ham yo'q. Ya'ni madrasa ta'limini olmaganman. Kanalga qo'yladigan postlarni esa, kitoblardan, saytlardan olaman. Ba'zan shaxsiy fikrlarimni joylayman. Institutda "O'zbek tili va adabiyoti" fakultetida tahsil olganman. Dinimni Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahullohning kitoblarini o'qib, mavizalar tinglab o'rganganman. O'rganishim kerak bo'lgan narsalar hali juda-juda ko'p. Xato va kamchiliklarim ham yetarli darajada.

Nozik masaladagi savollarni erinmasdan masjid imomlaringizdan so'rang yoki "Zikr ahlidan so'rang", "Fatvo.uz" "Muslimaat.uz" kabi saytlardan so'rang. Ushbu saytlarda ulamolar jamoasidan ishonchli javob olasiz. Shaxsan o'zim ham bir xos savolimga "Muslimaat.uz" sayti orqali Odinaxon Muhammad Sodiq ustozamizdan to'liq javob olganman alhamdulillah.

Alloh taolo barchamizga manfaatli ilm bersin 🤲.


🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ўгитлари

«Ҳам дунё, ҳам охират учун ҳаракат қилмаган одамни хушламайман.

🌱 🌱 🌱 🌱 🌱

Орангизда тонггача лош (ўлик) каби ўрнидан қимирламай ётадиган ва тонг отгач эса, олов пашшаси каби у ёқдан-бу ёққа сакрайдиган кимсани кўрмайин.

🌱 🌱 🌱 🌱 🌱

Кўпчилик ёқтирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир. Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Қайсиси билан имтиҳон қилинсам ҳам, хотиржамдирман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам қилиш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор.

🌱 🌱 🌱 🌱 🌱

Банда имон чўққисига чиқмагунича, унинг ҳақиқатига етишолмайди. Мусулмон камбағалликни бойликдан, пасайишни юксалишдан афзал кўрмагунича ва уни мақтаган ва ёмонлаган кишиларни бир хилда кўрмагунича имон чўққисига чиқа олмайди.

#hikmat

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
ИСТИХОРА

Мусул­мон кишининг муҳим ишга киришишидан олдин
истихора намози ўқиши суннат. Истихора қилувчи
Аллоҳ таолодан амалга оширмоқчи бўлган юмушини хайрли ва баракали бўлишини сўрайди.
Бу намоз ибодат макруҳ бўлган вақтдан бошқа
хоҳлаган пайтда икки ракат ўқиб, дуо қилиш билан адо қилинади.

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) истихора қилишни худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар. У зот бизга:

«Сизлардан бирингиз қачон бир иш қилмоқчи
бўлса, фарз намозидан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Намоздан сўнг: “Эй Раббим! Албатта,
мен сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг
қудратинг ила қудрат сўрайман. Сенинг улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен билувчисан, мен билмайман.
Сен ғайбларни билувчисан. Эй Раббим! Агар ушбу мен киришаётган иш диним, ҳаётим ва ишимнинг оқибати учун хайрли бўлса, уни менга тақдир қилгин, осон ва баракотлик қилгин. Агар ушбу иш диним, ҳаётим ва охиратим учун ёмон бўлса, уни мендан, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда
бўлса, яхшиликни тақдир қилгин. Сўнгра мени унга рози қилгин”, деб дуо қилсин», деганлар
(Имом Бухорий ривояти).

#ilm

🍃 Самимият соғинганлар
https://hottg.com/odamlar_orasida2
HTML Embed Code:
2024/06/03 13:55:37
Back to Top