TG Telegram Group Link
Channel: Нигоҳ
Back to Bottom
Бокуда Озарбайжонга давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Шу жумладан:

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани 2025-2029 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";

Фан, касб-ҳунар ва олий таълим соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

2030 йилга қадар товар айирбошлашни $1 млрдга етказиш дастури;

Кемачилик ва кемасозлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;

Тошкент вилояти ва Сумгаит шаҳри, Навоий ва Габала шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги келишувлар ва бошқалар.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйдилар.

Янги боғ пойтахтнинг нуфузли ва жадал ривожланаётган "Оқ шаҳар" мавзесидан ўрин олди.

Лойиҳага кўра, 8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва ғояларини эшитди. Интилувчан ёшлардан бири — Хадича Суярова туризм салоҳиятини оширишга қаратилган eaten.uz лойиҳасини тақдим этди.

“Мен оддий оиладанман, дадам сваршик, онам ўқитувчи. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ‘Эл-юрт умиди’ жамғармаси орқали Эдинбург университетини битирдим”, деди у.

Хадича каби фаол ёшлар кўп. Ёшлар куни эса улар учун давлат раҳбарига тўғридан-тўғри лойиҳаларини тақдим этиш имконини берувчи муҳим майдонга айланди.

Telegram | YouTube
VMQ-403 Nodavlat ta'lim 30.06.2025.pdf
1.4 MB
❗️ Ўзбекистонда нодавлат ОТМларни лицензиялаш учун қўшимча талаблар жорий этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 403-сонли қарорига мувофиқ, энди нодавлат ОТМ очмоқчи бўлган талабгор:

таълим ташкилотининг концепциясини (номи, мақоми, бошқаруви, йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифати, тўлов миқдори, 5 йиллик ривожланиш режаси ва бошқалар) тақдим этади;

2 млн доллар эквивалентидаги устав фондини шакллантиради;

350 минг доллар маблағни депозитга жойлаштиради;

камида 5 минг кв.м таълим биносига эга бўлиши (ёки 5 йиллик ижара шартномасига эга бўлиши) лозим;

илк 5 йилда йиллик фойданинг 80%, кейинги йилларда камида 50%ни ривожлантиришга йўналтиради.

Қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ушбу муддатгача лицензия олганлар 2026 йил 1 январгача фаолиятини янги талабларга мослаштириши шарт.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жазирама иссиқларга қарамай салқин бўлиб қоладиган Ўзбекистоннинг гўзал масканлари

Telegram | YouTube
ЖССТ тамаки, алкоголь ва ширин ичимликларга солиқларни оширишга чақирмоқда

ЖССТ "3 га 35" ташаббусини тақдим этиб, мамлакатларни йил охиригача зарарли маҳсулотлар нархини камида 50 фоизга оширишга ундамоқда. Мақсад — юқумли бўлмаган касалликлардан (ЮБК) ўлим сонини камайтириш ва соғлиқни сақлаш тизимига маблағ жалб қилишдир.

🔹 ЮБК (юрак хуружи, саратон, диабет) 75 фоиз ўлимга сабаб бўлади, кўпинча тамаки, спиртли ичимликлар ва шакар истеъмоли туфайли.
🔹 Зарарли маҳсулотлар нархининг 50 фоизга оширилиши 50 йил ичида 50 млн кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
🔹 Ташаббуснинг мақсади — 10 йил ичида $1 трлн солиқ йиғишдир.
🔹 Маблағлар соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимояга йўналтирилади.

ЖССТ "соғлиқ учун солиқлар"нинг самарадорлигини таъкидлаб, зарарли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар учун имтиёзлардан воз кечишга чақирмоқда. Ташкилот мамлакатларга техник, сиёсий ва эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёр эканлигини билдирмоқда.

Telegram | YouTube
ВОЗ призывает повысить налоги на табак, алкоголь и сладкие напитки

ВОЗ представила инициативу «3 на 35», призывая страны до конца года как минимум на 50% повысить цены на вредную продукцию. Цель — сократить смертность от неинфекционных заболеваний (НИЗ) и привлечь средства на здравоохранение.

🔹 НИЗ (инфаркты, рак, диабет) вызывают 75% смертей, часто из-за табака, алкоголя и сахара.
🔹 50% рост цен на вредную продукцию может спасти до 50 млн жизней за 50 лет.
🔹 Цель инициативы — собрать $1 трлн налогов за 10 лет.
🔹 Средства пойдут на здравоохранение, образование и соцзащиту.

ВОЗ подчёркивает эффективность "налогов на здоровье" и призывает отказаться от льгот для производителей вредной продукции. Организация готова поддержать страны с технической, политической и экспертной помощью.

Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Euronews Паралимпиада ғолиблари Хусниддин Норбеков ҳамда Асила Мирзаёровага бағишланган кўрсатув тайёрлади.

Telegram | YouTube
10 июлдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабул қилинади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали топшириш мумкин.

Талаблар:

Камида 30 балл (ижтимоий мезонлар асосида);
Ўртача даромад (ойига) ҳудудларда: 3 118 500 – 9 240 000 сўм; Тошкентда: 3 118 500 – 10 626 000 сўм.

Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги лозим.

Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд.

Telegram | YouTube
Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳридаги Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародарни қабул қилди.

Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, энергетика соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.

Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа - Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми 15 июлдан бошланиб, 31 август куни охирига қадар давом этади.

Бунда:
1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2️⃣ Саралаш босқичи — 4–18 август;
3️⃣ Тарғибот босқичи — 19–21 август;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

Telegram | YouTube
Россия дунёда биринчи бўлиб Афғонистонда Толибон ҳокимиятини тан олди

Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди — бу 2021 йилда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг "Толибон" ҳаракати томонидан мамлакатга берилган ном. Ҳозирга қадар дунёнинг бошқа бирорта давлати Афғонистондаги толиблар ҳокимиятини расман тан олмаган.

Шундан сўнг Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси ходимлари бино балконига чиқиб, Афғонистон Ислом Амирлиги байроғини ўрнатди.

— — —

Россия первой в мире признала власть талибов в Афганистане

Россия официально признала Исламский Эмират Афганистан — это название страны, присвоенное ей движением «Талибан» после прихода к власти в 2021 году. Власть талибов в Афганистане пока официально не признала ни одна другая страна мира.

После этого сотрудники посольства Афганистана в Москве вышли на балкон здания и установили флаг Исламского Эмирата Афганистан.

Telegram | YouTube
1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарз тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитасига тадбиркорлар томонидан табиий газ учун нотўғри ҳисобланган қарзлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Жиззахда “Жиззах йўл қуриш таъмирлаш” МЧЖга 726 млн сўм, “Sofitel” МЧЖ қўшма корхонасига эса 1 млрд 107 млн сўм миқдорида асоссиз қарз ҳисоблангани аниқланди. Махсус комиссия текширувлари натижасида ушбу маблағлар тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисобланди ва газ таъминоти корхонасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | YouTube
#китоблар_ҳақида

Дэни Родрикнинг “Глобаллашув парадокси”

2011 йилда нашр этилган “Глобаллашув парадокси. Демократия ва жаҳон иқтисодиётининг келажаги” китоби глобаллашув, демократия ва миллий суверенитет ўртасидаги зиддиятни таҳлил қилади. Родрикнинг фикрича, бу зиддиятни бир вақтда ҳал этиш мумкин эмас — буни у "глобаллашув трилеммаси" деб атайди.

Муаллиф тарихий мисол сифатида 1914 йилда тугаган Олтин стандарт даврини келтиради. Унингча, гиперглобаллашув молиявий бозорлар устидан назоратнинг йўқолишига сабаб бўлди. Баъзилар глобаллашув етишмовчилигидан, бошқалар эса унинг ортиқчалигидан шикоят қилади.

Telegram | YouTube
Тошкент метрополитени нақд тўлов қиладиган йўловчилар сони кам бўлган 13 та метро бекатининг (Мирзо Улуғбек, Халқлар дўстлиги, Пахтакор, Ҳамид Олимжон, Пушкин, Дўстлик, Тошкент, Ойбек, Тинчлик, Шаҳристон, Бодомзор, Минор ҳамда Абдулла Қодирий) биттадан вестибюлларидаги кассаларни ёпиб, уларга чипта сотиб олиш учун автоматлаштирилган банкоматларни синов тариқасида ўрнатмоқда.

Telegram | YouTube
HTML Embed Code:
2025/07/04 08:24:31
Back to Top