TG Telegram Group Link
Channel: Neft va Gaz Ishi
Back to Bottom
#Live

Айни дамда, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деб номланган Наврўз сайли байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

Ps: Наврўз байрами бу йил Рўзаи - Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан айни вақтда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
#Tashrif

“S&P Global Ratings” vakillari zavodlar faoliyatini o‘rgandi

O‘zbekistonga tashrif buyurgan “S&P Global Ratings” agentligi vakillari “Uzbekistan GTL" zavodi va Sho‘rtan gaz kimyo majmuasida bo‘lishdi.

Batafsil
___

Представители «S&P Global Ratings» изучили деятельность заводов

Прибывшие в Узбекистан представители агентства «S&P Global Ratings» посетили завод «Uzbekistan GTL» и Шуртанский газохимический комплекс.

Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook
Ҳурматли барча профессионал ва ҳаваскор блогерлар, влогерлар ва мобилографлар.

«"Ўзбекнефтгаз" АЖ хақида нима биласиз?» мавзусида очиқ видеотанлов эълон қилинди.

Иштирок этинг ва қимматбаҳо совғалардан бирига эга бўлинг.
Батафсил шартлар, видеода.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
MTO_Internship_2024.docx
60.7 KB
MTO Газ Кимё Мажмуаси бакалавр ва магистратура талабалари учун амалиёт дастурини эълон қилади

Ушбу резюмени тўлдиринг ва [email protected] электрон почта манзилига юборинг.

Батафсил: intern.uzmto.com

Илтимос, бу дастур бўйича фақатгина талабалар резюме юборсин!!!

Қабул кунининг охирги муддати (deadline) 30.04.2024

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энергетика бўйича қабул қилинган қарордан сўнг кўпчилик тўлов бўйича турли тушунмовчиликлар билан саволлар ёзмоқда. Келинг қарорни ўзини эмас, тўлов тизими хақида гаплашсак, қарор қабул қилиниб бўлинган, уни оқлаб-кўклаб-қоралаб комментларда тортишиш фойдасиз.

Энди баъзи саволларга тўхталиб ўтсам.

"Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсам, бунинг учун 450 сўмдан жами 90 минг сўм тўлайман, лекин ҳатто 201 киловатт·соат свет ёқсам ҳам, 201 квт.соатнинг ҳаммасига 900 сўмдан жами 180 минг 900 сўм тўлар эканман-да", деб ёзишмоқда.

Бу хато фикр.

Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз.

Яна бир мисол: 320 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз 200 квт.соат учун 450 сўмдан, 200квт.соатдан ортиқча қисми 120квт.соат учун 900 сўмдан пул тўлайсиз, шунда жами: 200×450+120×900= 198000 сўм.

Агар 1000квт.соатдан ортиқ ишлатсангиз, масалан, 1240квт.соат сиз, 200квт.соат учун 450 сўмдан, 800квт.соат учун 900 сўмдан, 240 квт.соат учун 1350 сўмдан ва ҳаказо шу тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 85%и табиий газ ёқилиши натижасида ишлаб чиқарилади. Айтингчи, 35-40 йилдан сўнг аниқланган табиий газ захиралари тугагач, ўша вақтга бориб, бундан икки ҳисса ошган энергия истеъмолини қоплаш учун нима қиламиз, ёқай десак табиий газимиз бўлмаса, сотиб олайлик десак сотишмаса ёки ўта даражада қиммат бўлса.

35-40 йилдан кейинги Ўзбекистон энергетика тизимини қандай тасаввур қиласиз? У кунлар келса кўрамиз, янги конлар чиқиб қолар, балки осмондан нефть ёғилиб қолар деган гапларни йиғиштириб, табиий газ захиралари тугади, хўш, бу тизим қандай бўлади, конкрет фикрларингизни ёзиб қолдиринг. Масалан, Юқори эффектли қуёш панелларига ўтамиз, арзон водород ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлларини ўйлаб топамиз, шамол генераторларига ёки АЭСга ўтамиз ва ҳаказо.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Метан-шохобчаларда газ нархи 1 майдан ошмайди» – Энергетика вазирлиги масъули

2024-йил 30-март куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 173-сонли қарори билан 2024-йил 1-июнгача "метанзаправка"ларда табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланди (олдин 3250 сўм эди).

Газ нархини ноқонуний равишда оширганларга қатъий чоралар кўрилиши белгиланган. Агар қонун бузилиш ҳолатларига дуч келсангиз қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беринг:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси - 1007;

Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси - 712000286

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу энергия ресусрлари қайта тикланмайдиган ресуср ҳисобланади, буни тежаб-тергаш ва кейинги авлодга қолдириш сиз билан бизнинг бурчимиздир!

Энергетика тизими масъуллари хусусан, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Шеров, Жамият департамент бошлиғи Искандер Аҳаев ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Бошқарма бошлиғи Турғунбой Бекназаровлар "Энергетика тармоқларида бозор механизмларини жорий этиш" юзасидан чиқарилган қарор бўйича ОАВда чиқиш қилиб, унинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришибди.

Кўришни тавсия қиламан, жуда яхши суҳбат ва тушунтириш бўлибди.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
Энди "метанзаправкалар” қайси бири, қаерда ишлаётганини 24 соат давомида кўриш мумкин бўлган мобил илова ишга туширилади.

“Ҳудудгазтаъминот” томонидан ишлаб чиқилаётган ушбу илова орқали қаерда, қанақа тиқилинч борлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам онлайн тарзда узатилади. “Ҳудудгазтаъминот” тасарруфида бутун бугунги кунда республика бўйича 1329 та "метанзаправка" бўлиб, компания билан шартнома тузган барча шохобчалар иловага киритилади.

Пс: Бўларкан-ку. Буни бензин заправкаларда ҳам йўлга қўйиш керакми, нима дейсиз? Масалан, қаерда АИ-80 бор, қаерда фақат АИ-98 қолган, шуларни кўрсатиб турувчи.

Буни айнан давлат қилиши шарт эмас, қайсидир дастурчи бу дастурни қилсин ва маълум тўлов эвазига ушбу дастурга заправкалар томонидан киритиб турилган янгиланишлар онлайн равишда реал вақтда барча дастур фойдаланувчиларига кўриниб турсин. Давлат эса буни барча заправкалар учун мажбурий қилиб, назоратга олсин. Масаланда, бу шунчаки таклиф, балки бошқа йўллари ҳам бордир.

Дастурчилар, ўйлаб кўризлар, мана сизлар учун тайёр бизнес режа))

Каналга уланиш: @Ngi_Uz
HTML Embed Code:
2024/04/27 02:49:02
Back to Top