TG Telegram Group Link
Channel: nasafziyo.uz
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

🌙 ҲАР СЎЗНИНГ ЎЗ ЎРНИ БОР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📿 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://hottg.com/+AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://hottg.com/+S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ўзингиздан из қолдиринг!

Эзгулик сўқмоқларида ўзингиздан из қолдиринг. Чунки бунинг охиратда ажр-мукофоти бўлади. Аллоҳнинг ҳузурида асло зое бўлмайди. Ахир Аллоҳ таоло бу ҳақда айтган-ку: “Албатта, Биз, Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз” (Ёсин сураси, 12-оят).

Сиз соясида сояланаётган дарахтни сиздан олдин кимдир эккан. Сиздан кейингилар сояланиши учун кўчат ўтказишни сиз ҳам ёдингиздан чиқарманг.

Ўзингиздан мутлақо из қолдирмаган ҳолда дунёдан кетманг. Негаки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қайсики мусулмон экин экса, ундан ейилгани у учун садақа бўлади, ўғирлангани ҳам садақа бўлади, ёввойи ҳайвонлар егани ҳам садақа бўлади, қушлар егани ҳам унга садақа бўлиб ёзилади. Ҳатто кимдир уни шикастлайдиган бўлса ҳам эккан одам учун садақа бўлади”.

Биттагина ўсимликдан минглаб тирик жонзотлар манфаатланишини билар экансиз, энди ўйлаб кўринг, боғбонлар, деҳқонлар ўзлари билмаган ҳолда қанча савобларга эришар экналар!

Ерга ҳамма учун фойдали нарса эккан одамга нақадар яхши!

Фарзандларининг, аҳли-оиласининг қалбига дин муҳаббатини эккан одамга эса ундан ҳам яхши! Ундан бахтли, ундан катта савобли одам йўқ дунёда!

Энди мана шу ерларни сақлаб қолиш учун уни қонлари, терлари билан суғорган, Аллоҳ учун тинимсиз саъй-ҳаракат қилганларни-ку қўяверасиз. Уларни Аллоҳнинг Ўзи муносиб мукофотлайди!

Бировнинг китобига ўзингиздан қўшимча варақ қўшманг, чунки ўрнига-ўрин топилганда сиздан беҳожат бўлишади.

Бугун бир дарахт экинг, эртага соясида ухлайсиз. Зотан инсоннинг қиймати туғилганидан то вафотига қадар ҳаётга қўшган ҳиссасига қараб билинади.

Номини зикр этиш билан қалблар ёришадиган ўликлар қаерда-ю, номини эсга олсанг афти-ангоринг бузиладиган тириклар қаерда?!

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Баъзи одамлар вафот этишса-да, яхшиликлари ўлмади! Яна баъзи одамлар борки, худди ўлик каби яшайдилар!”

Агар одамларга фойда берадиган бирор фикрингиз бўлса, уни албатта тақдим этинг ёки маҳоратингиз бўлса ёзма услубдами, шеърий услубдами баён этинг. Эҳтимол китоб ёзиб ўзингиздан из қолдирарсиз! Иқтидорингизни ҳижолатчилик ёки қўрқув сингари айрим омиллар сабаб юзага чиқара олмаётган бўлсангиз, ўз номингизни келажакда ёзилажак тарихдан ўчираётгандек, бу умматни бунёд этиш учун ўз ғишингизни қўйишдан бахиллик қилаётгандек бўласиз. Шундай экан маҳоратингиз бор ишни албатта бажаринг!

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.


•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://hottg.com/+AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://hottg.com/+S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
#Ҳадис

Убода ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ ﷺ: “Сизларга Аллоҳ бандаларининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми?” дедилар. Саҳобалар: “Айтинг, ё Расулуллоҳ”, дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф этсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг (Аллоҳ даражангни кўтаради)”, дедилар.

✍️Имом Термизий ривояти
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Рамазон ва шавволдаги ажрларга тўла ойлардан кейин келадиган муборак ойлардан бири зулқаъда ойидир.

Унинг фазилати — унда уруш ҳаром қилинганидир! Бу ой «зулқаъдатул ҳаром» деб ҳам номланади...

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://hottg.com/+AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://hottg.com/+S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ – неъматларнинг бардавом бўлишига сабаб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимга Аллоҳ неъмат берса-ю, у бу неъматнинг ўзида давомийлигини истаса, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни кўп айтсин", деганлар (Имом Табароний ривояти).

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
JANNAT DARVOZASI
SHAYX NURIDDIN XOLIQNAZAR
#kilob

🌙 ЖАННАТ ДАРВОЗАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
(эшитиб кўз ёшингизни тия олмайсиз 😢)


•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
🛫 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://hottg.com/+AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://hottg.com/+S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Xoja Buxoriy madrasasi
#ҳикмат

Бир томондан қўрқувга, бир томондан умидга тушдингми, икки қанотинг бўлади. Бир қанотли қуш асло уча олмайди, ожиздир.

🗄 Мавлоно Румий.

✔️РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ:

Telegram      💬 Facebook

📸 Instagram     📹Youtube

🌍 Xojabuxoriy.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аввало ўзинга ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

Бир йигит ёш қизга уйланибди. Урфга кўра йигит дўстларини уйига чақириб меҳмон қилмоқчи бўлади. У бозордан сўйилган қўйни гўштини олиб келиб, пишириб беришини келинга буюрибди. Келин гўшт пиширишни билмаслигини айтганда, йигитни аччиғи чиқиб, келинни буюмларини йиғиштириб, менга мос эмас экан деб отасини уйига етаклаб борибди. Отасига: Қизингиз бир гўштни ҳам пиширишни билмас экан, пиширишни ўргатиб қўйинглар, қачон ўрганиб бўлгандан кейин олиб кетаман, дебди.
Отаси: Майли ўғлим, икки ойга қолдириб кетақол, яхшилаб ўргатиб қўямиз, дебди. Орадан икки ой ўтиб куёв бола келинни олиб кетгани келди, қараса аёли ҳар ҳил таомларни пиширишни ўрганибди, ҳурсанд бўлиб қизни олиб кетмоқчи бўлибди, шунда қизни отаси бозордан тирик қўйни сотиб олиб келиб: Қани болам, энди шу қўйни сўйиб берсанг бир қизимиз ажойиб таомлардан пишириб берса еб, олиб кетарсизлар, дебди. Куёв бола умрида қўй сўймаганини айтибди, шунда қайнотаси: Отанга бориб айт! Сенга эркакликни ўргатсин! Яхшилаб қўй сўйишни ўрганиб келсанг кейин қизимни олиб кетасан, деб айтибди.

Хулоса: Аёлингни қанчалик камчилиги бўлса, уни ўзинг ошкора қилмай тўғрилашга ҳаракат қил, аввало ўзингга ҳам қараб кўр, лойиқмисан...?!

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

@nasafziyo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

🎙90-дарс. Эҳромда ҳаждан тўсилиб қолишга оид масалалар

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


📹 Youtube орқали кўриш

📹 Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79 - 80 - 81 - 82 - 83 - 84 - 85 - 86 - 87 - 88 - 89

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot

•••┈┈•┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈•┈┈•••
📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://hottg.com/+AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://hottg.com/+S8c2omyVIb1MadlE
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
Ким шундай “илм” олса, Аллоҳ таоло уни дўзахга киритади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизларга қолдириб кетган таълимотларидан бири шуки, мўмин киши илмсиз ҳолда ўзгалар билан талашиб-тортишмаслиги лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадиганлар Аллоҳ томонидан ҳам, иймон келтирганлар томонидан ҳам қаттиқ ғазабга қолурлар. Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўровон қалбни муҳрлар” (Ғофир сураси, 35-оят).

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бизни илмсиз тарзда талашиб-тортишишдан қайтаришларига сабаб, илмсиз талашиб-тортишаётган киши жоҳиллиги туфайли бўҳтон ва ёлғон сўзларни айтади.

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким илмни уламолар билан бирга юриш, жоҳиллар билан талашиб-тортишиш ёки одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса Аллоҳ таоло уни дўзахга киргизади” (Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисда “ким илмни уламолар билан бирга юриш учун ўрганса” дейилишидан мақсад, башарият манфаати учун, ёки ер юзини ободли учун ёҳуд ибодатни тўғри адо этиш учун эмас, балки одамлар уни олим десинлар учун, натижада олимлар қаторидан жой олиш учун ўрганган бўлса, дейилмоқда.

Демак, бундай кишида ихлос бўлмайди, ният тўғри бўлмаган бўлади ва у Аллоҳ учун холис илм олмаган бўлади. Шунинг учун ҳам унинг борар жойи дўзахдир.

Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч бир қавм ҳидоят топганидан сўнг адашмаган, фақат талашиб-тортиша бошлагач залолатга кетган”, дедилар ва ушбу оятни тиловат қилдилар: “Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар” (Зухруф сураси, 58-оят) (Имом Термизий ривояти).

Яъни улар ҳақни истамайдилар, мақсадлари фақат талашиб-тортишишдан иборатдир.

Ҳомиджон домла Ишматбеков
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz
HTML Embed Code:
2024/06/08 23:01:39
Back to Top