Channel: KITOB24
🏅 Китоб тумани “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичига мезбонлик қилди
📅 17 майдан бошлаб старт олган мазкур спорт тадбирининг навбатдаги муҳим воқеаси Китоб туманида бўлиб ўтди.
🤼♂️ Бугун туманда дзюдо спорт тури бўйича минтақавий босқич баҳслари ташкил этилди. Мусобақада Шаҳрисабз шаҳри ва тумани, Чироқчи ҳамда Китоб туманларидан 100 нафардан ортиқ ўсмир ёшлар иштирок этди.
🏆 Ҳар бир иштирокчи ўз маҳоратини намоён этишга интилиб, спортчилар орасида иқтидорли ёшлар кўзга ташланди. Бу эса келажакда халқаро ареналарда ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар етишиб чиқишига умид уйғотади.
🎖 Якуний натижаларга кўра, ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритган спортчиларга диплом ва медаллар тантанали равишда топширилди.
🎤 Тақдирлаш маросимида Китоб тумани ҳокими Рустам Ғафуров, вилоят спорт бошқармаси раҳбари Ваҳоб Рўзиев ҳамда Олимпия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
👉 Китоб хабарларига аъзо бўлинг👉 https://hottg.com/+5L_qUK2TuQ9hZjMy

Тиббиёт тизимида рақамлаштириш ва хизматлар сифати долзарб масала сифатида кўриб чиқилди
Бугун Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари Сирожиддин Файзиев Китоб тумани Тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, соҳага масъул мутасадди раҳбарлар билан учрашди. Ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-88-сонли Фармони ижросига оид амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.
Учрашув давомида тумандаги соғлиқни сақлаш муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, рақамли технологияларнинг жорий этилиши, электрон соғлиқни сақлаш тизимининг амалиётга татбиқ этилиши ҳолати таҳлил қилинди. Мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилиб, мавжуд камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва келгусидаги устувор вазифалар белгиланиб олинди.
Шунингдек, Фармон асосида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий хизматларнинг қулай, шаффоф ва самарали ташкил этилиши, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш борасида кўзда тутилган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати ҳам муҳокама қилинди.
Ўрганишлар якунида вилоят прокуратураси вакили томонидан мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда Фармон ижросини тўлиқ ва самарали таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг Қитоб тумани босқичи баҳслари бўлиб ўтди
🖐Маҳалла ёшлари ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида “Беш ташаббус” олимпидаси доирасида Ёшлар ишлари бўлими томонидан Қитоб туманидаги 1-спорт мактабида “Бош прокурор кубоги” учун кураш мусобақаси баҳсларининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Рустам Ғафуров, туман прокурори Хуршид Баҳромов бошчилигидаги масъуллар, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этдилар.
Муросасиз кечган баҳсларда 30 дан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди. Якунда ташкилотчилар томонидан совриндорларга медаллар, дипломлар ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

HTML Embed Code: