***
Қизғалдоқ гулларди томларимизда,
Баҳона гул эди, кўришар эдик.
Қушлар гувоҳ эди, кенг эди дунё
Биз эса сен билан учрашар эдик.
Ёт эди бизларга ташвиш, ғам, алам,
Тушлар давомидай эди йиллар ҳам,
Бир-бирин шундай ҳам севур-му одам?
Биз эса сен билан севишар эдик.
Мактублар ёзардинг қанотлари оқ,
Сирлашмоқ гўзалди, сен-ла дардлашмоқ,
Барча миш-мишларга кўз юмиб чошгоҳ
Биз эса ошкора кўришар эдик.
Ҳаёт қай вақт бизни домига тортди,
Билмай қолдим сени қачон йўқотдим,
Энди яшаб бўлиб армонлар ортди,
Пок ҳисларимизни бўлишар эдик.
Қизғалдоқ гулламас томларимизда,
Сенсиз адирлардан ахтараман мен...
.....
Биз эса...
Amirsoy
Хуршида Намазбаева шеъри
Ushbu linkni bosing ijodiy kanalimga ulanib oling hottg.com/khurshida_ergashevna
>>Click here to continue<<
