TG Telegram Group Link
Channel: Qamashi tuman hokimligi
Back to Bottom
Қамаши тумани ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмонов туман ташкилот раҳбарлари иштирокида хорижда таҳсил олаётган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқотда айни пайтда Россия ва Туркия каби мамлакатларда бўлиб турган ҳамда ўқиш ва иш фаолияти билан шуғулланаётган юртдошлар иштирок этди. Суҳбат давомида уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Мулоқот чоғида Қамаши туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳалардаги янгиланишлар, янги лойиҳалар ва режалаштирилаётган ишлар ҳақида ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.

Шу билан бирга, хорижда етарли даромад топа олмаётган юртдошлар туманга қайтиб, ўз юртида иш бошлашлари мумкинлиги, улар учун муносиб иш ўринлари яратилишини таъминлаш бўйича чоралар кўрилаётгани таъкидланди.

Gov.uz |Facebook | Telegram |Instagram| Linkedin
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамаши тумани ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Gov.uz |Facebook | Telegram |Instagram| Linkedin
Бугун Қамаши тумани ҳокими Хуршид Усмоновнинг Халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги қабули ўтказилди

Gov.uz |Facebook | Telegram |Instagram| Linkedin
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни 27 июнь — Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклайман.

Ахборот соҳаси жамиятда муҳим ўрин тутади. Аҳолини холис ва тезкор маълумотлар билан таъминлаш, фуқаролар фикрини етказиш, давлат органлари ва жамоатчилик ўртасида мулоқотни йўлга қўйишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг фаолияти эътиборга лойиқдир.

Сизнинг меҳнатингиз жамиятда очиқликни таъминлашга хизмат қилади ва ҳар доим қадрланади.

Сизларга соғлиқ, омад ва фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Хуршид Усмонов,
Қамаши тумани ҳокими


Gov.uz |Facebook | Telegram |Instagram| Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Имтиёзли кредит – ишбилармонликка йўл очди

Қамаши тумани Қорасув маҳалласида яшовчи Дилором Абдусоатова Ёшлар ишлари агентлиги тавсияси билан 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида пишириқ ва ширинликлар тайёрлашни йўлга қўйди.

— Имконият берилди, мен фақат ишониб ҳаракат қилдим. Ҳар қандай муваффақият ҳаракатдан бошланади, — дейди Дилором Абдусоатова.

📹Д.Ғаниев
Gov.uz |Facebook | Telegram |Instagram| Linkedin
HTML Embed Code:
2025/06/27 09:36:41
Back to Top