TG Telegram Group Link
Channel: Журналистика.уз
Back to Bottom
Юртимиз ҳақида хорижда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари

2-ўрин

Жеймс Дурсон Хил журнали
Юртимиз ҳақида хорижда эълон қилинган энг яхши материаллар муаллифлари

2-ўрин
The ecnomic журнали Ҳиндистон
Ва ниҳоят биринчи ўрин ҳам эълон қилинди. Эшитмай қолдим. Шунга уюшмани каналидан кўриб олдим. Хуллас аниқ исмлар қуйида:

Танловнинг “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон  ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси ғолиблари:


🥇Тожикистон маориф вазирлигининг Ўзбек тили ҳайъати раҳбари, Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган “Устоз”, “Ўқувчилар”, “Сирдош” газеталари ва “Кичкинтой” журнали раҳбари Сулаймон Эрматов  (1-ўрин).

🥈 “ТАСС” ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков (Россия Федерацияси) (2-ўрин).

🥈 “The Economic Times” газетасининг дипломатик муҳаррири Дипанжан Рой Чаудҳури (Ҳиндистон) (2-ўрин).

🥈 “The Hill” газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсо (АҚШ) (2-ўрин).

🥈 “Euronews” телеканали мухбири Галина Полонская (Франция) (2-ўрин).
Яшил иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материал рағбатлантирувчи мукофоти
Умид Пирбоев

Пресс клуб мухбири
Жамият тартиботини энг яхши ёритганлар учун махсус қўшимча рағбатлантирувчи мукофот қўшишибди

Уни Тошкент вилоят ИИБ матбуот котиби Бобур Тўлагановга берилди
Райҳон орзуингга ишон, тақдиринга ишон,
Ҳаммаси қўлингда, деб юпатаяпти...😁
Бош соврин соҳибига мукофотни Ҳолмурод Салимов топшираяпти.

Бош миллий мукофот ЎзРепорт ижодий жамоасига берилди
Трекер автомобили берилди Бош мукофотга.

Мукофотни Саидолимхон Турдибоев қабул қилиб олди
Шу билан тадбир тугади. Президент администрациясидаги сўз эркинлигига масъулмиз, деб юрганлар кўринмади.
Биз 3 майни шундай, катталарсиз нишонладик.
Live stream finished (2 hours)
Журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиблари ва совриндорларининг тўлиқ РЎЙХАТИ эълон қилинди

Батафсил уюшма сайтида танишинг!

@jurnalistikauzbek
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишонч»дагилар энг зўр ким деб сўрашганди. Газета.уз дедим ва шу фикримда қоламан. Энг профессионал жамоа йиғилган. Ҳавас қиламан доим уларга.

Сизчи, танлаш имкони бўлса Бош миллий мукофотга кимни ёки қайси жамоани муносиб кўрардингиз?

Айтганча, уюшма жюрилар рўйхатиниям эълон қилса бўларкан. Нега кўпчилик жюридагилар ўзларини эълон қилишни исташмайди🧐

Мен ўтган йили роса мақтангандим😁 шу билан бошқа чақирмайдиган бўлишди

@jurnalistikauzbek
Ўзбекистоннинг журналистика масъуллари сўз эркинлиги рейтингини тан олмаяпти

2022 йилда Ўзбекистон “Чегара билмас мухбирлар” рейтингида нақ 24 поғона кўтарилиб, 180 давлат ичидан 133-ўринни эгаллаган.

Узоқ йиллар давомида кетма-кет энг қуйи ўринларда қайд этиб келинган мамлакат учун бу жуда ижобий ўзгариш бўлиб, ҳам халқаро майдонда ҳам Ўзбекистонда ҳам катта муҳокамаларга, ижобий эътирофларга сабаб бўлганди.

Аммо 2023 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг “Чегара билмас мухбирлар” рейтинггидаги ўрни яна пастлашни бошлади.

2024 йилда Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлаб, 148-ўринга тушди.

Хўш, Ўзбекистоннинг сўз масъуллари бу ҳолатни қандай изоҳлайди?

📹 Тўлиқ видеони кўриш ➡️ https://www.youtube.com/watch?v=9fpv2AlIq9Y&t=4s

Батафсил➡️ https://uzdiplomat.uz/archives/4045

Каналга уланиш:✏️https://hottg.com/uzdiplomat
#ишгатаклиф

❗️Тажрибали монтажчи таклиф қилинади

Номзодга қўйиладиган талаблар
:
– Тасвирга олиш ва чироқ қўйишни билиш;
– Adobe Premier Pro / After effects дастурларини билиш (қўшимча дастурларни билиш афзаллик ҳисобланади);
— Соҳа бўйича камида 2 йиллик тажриба;
— Ишга масъулият ва креатив ёндашув.

Биздан таклиф:
— маош 5 млн. дан бошланади. Келишувга қараб белгиланади;
— Бепул тушлик;
— Қизиқарли хизмат сафарлари;
— Катта медиа лойиҳаларда қатнашиш имконияти;
— Тошкентда жойлашган барча техникага эга офис;
— Аҳил жамоа.

Тайёрлаган ишларингиз ва резюмени +998 94 682 98 08 @nodirqulmatov га телеграм орқали юборинг.

@jurnalistikauzbek
#ишгатаклиф

"Дунё" АА журналистларни, тажрибали фотомухбир ва видеографларни ишга таклиф қилмоқда. 

❗️Талаблар:

-ўзбек, инглиз ва рус тилларини билиши;

-замонавий IT дастурларини билиш;
-ижодкорлик, янги лойиҳалар яратиш қобилияти;
-хабар ва янгиликларни тезкор таҳрирлаш;

-катта ҳажмдаги маълумотлар билан тезкор ишлаш;

-ҳужжатлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлиши;

-Data journalism ва Mobilografiyaдан хабардор бўлиши;

-хушмуомалалик;

-соҳада камида 2 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
 
"Дунё" АА таклифлари:

-ўз вақтида ойлик маош (ойлик маош якка тартибдаги суҳбат асосида келишилади);

-келгусида хорижда "Дунё" ААнинг дипломат-ходими сифатида ишлаш имконияти;

-қулай ва шинам офис;

-аҳил жамоа.

💻Номзодлар қуйида келтирилган телеграм ёки электрон почтага ўзлари ҳақидаги маълумотлар СVни юбориши мумкин, шунингдек, ушбу ҳаволага кириб резюмени тўлдириш сўралади:

https://forms.gle/k47wRL6frkw3QPPg8.
 
Мурожаат учун:
Телеграм: @dunyo_kadr
Телефон: 71 239-17-76.

@jurnalistikauzbek
💵Ўзбекистонда журналистлар яхши даромад топадими?

Ўзбекистонда журналистларга яхши ҳақ тўланадими? Uzdiplomat.uz айни савол билан соҳа вакиллари орасида кичик сўровнома ўтказди.

ТЎЛИҚ ВИДЕО 📹


Сўровнома жавоблари турлича. Журналистлар орасида KIA жип эгалари ҳамда 100 АҚШ долларидан кам маош олаётганлар ҳам бор.

Жавобларга кўра “шоумен”лар яъни ТВ телебошловчиларининг маоши юқори, муаммоларни ёритувчиларнинг аксари эса муаммода.

Батафсил➡️https://uzdiplomat.uz/archives/4162

Каналга уланиш:✏️ https://hottg.com/uzdiplomat
Сарвар Раҳимийдан шедевр лайфҳак😅

- Давлат ташкилотлари ўзларига матбуот котибликка хотин-қизларни жалб қилиб, жуда кучли психологик сиёсат қилишганда...

Тасаввур қилинг, матбуот анжуманига кучли-кучли саволларни тайёрлаб борасиз, танқид қилиб кўзини очирмайман дейсиз, лекин қаршингиздан ўша ташкилотнинг матбуот котиби чиқади. Чиройли қомати, сепган атири, жилмайиб туриши, кўзларнинг ёниши билан у саволларингизни парча-парча қилиб ташлайди... Галлюцинацияга учрайсиз.

Сеҳрли овози билан: "Сиз қайси ОАВдан?", деб сўрайди. Унинг саволи сизга: "бўғирсоғим, кимсиз?", деб эшитилади. Унга жавобан "акамакасиман, асамакасиман...", дейсиз. Хуллас, сўлиган сабзавотга ўхшаб, анжумандан қайтиб келасиз.

Ахх хитрлар😆

Бунга қарши чора бор. New York Times билан Washington Post'га бу ҳақда айтганимда чакакларини ушлаб, дод деворишган. Хуллас, бундан кейин матбуот анжуманларига аёл журналистларни жўнатинглар, ишонинг, бир дунё маълумот билан қайтади😆

Ўртоқлар бу ҳазил пост. Яна жанжаллашиб юрмелар😁

@jurnalistikauzbek
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбарияти ўзгарди

- Фонд директори сифатида ишлаб келаётган Акрамжон Фозилов Васийлик кенгаши раиси лавозимига;

Журналистика ва коммуникация соҳасида тажрибага эга Жаҳонгир Азимов эса Масс-медиа фонди директори этиб тайинланди.

Маълумот учун, Жаҳонгир Азимов сўнгги вақтларда газета.уз таҳририятида фаолият олиб бораётган эди.

Бунгача «Дунё» ахборот агентлиги, БМТ нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналарида ишлаган.

У АҚШнинг Алабама университетида таҳсил олган.

Жуда иқтидорли, ёш кадрлардан!

Унинг таклифи билан фақат тренинг, танлов, тадбирлар эмас, журналистларни ҳақиқатданам қўллайдиган, медиани ривожлантирадиган яхши янги лойиҳалар жорий этилади деган умиддаман.

@jurnalistikauzbek
Forwarded from Anora_Sodiq_kundaligi
Сўз эркинлигини ҳукумат вакили ривожлантираман ва эркинлаштираман, дейиши яхшиликдан дарак эмас. Аксинча, хийла кулгули ва ачинарли.

Ҳукумат вакилларидан кимдир сўз эркинлигини ривожлантириб бераман, деб “очко” ишлаши керак эмас. Шахслар эмас, қонун устувор давлат керак бизга.

Аниқ гап шу: матбуотни бўлиб олиш, монополлаштириш бас қилинса, шундагина Ўзбекистонда айтилаётганидек, ОАВ "...янада эркин бўлади".

Бизга халақит бермасангиз бас, сўз эркинлиги даражасини ўзимиз кўтарамиз. Ишонинг!

➡️ @anora_sodiq
HTML Embed Code:
2024/06/02 19:48:55
Back to Top