TG Telegram Group Link
Channel: imon.uz
Back to Bottom
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда ва ижобий ҳал қилиниб келинмокда.

24 апрель чоршанба кунидаги қабуллардан фоталавҳалар

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://hottg.com/+vJGwYpQGrmwzNWMy
АЛЛОҲНИНГ РАШКИ

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Ҳар қачон бирор кимсага ошиқ бўлиб, ўй-фикрингиз билан унга буткул боғланиб қолсангиз, Аллоҳ таоло Ўзидан бошқага боғланиб қолган қалбни рашк қилишини сизга билдириб қўйиши учун сизни ундан маҳрум қилади ёки сизни ошиқлик аламини татишга мажбур қилади”.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
«Тур, эй ёмонликнинг уяси»

Ҳайсам ибн Муовия бир шайхдан ривоят килади: «Каҳмас ибн Ҳасан бир кунда минг ракъат намоз ўқирди. Малолланиб қолса, ўзига ўзи: «Тур, эй барча ёмонликнинг уяси бўлган нафсим. Аллоҳга қасам, бир соатгина ëтишингга ҳам Аллоҳ учун сендан рози эмасман», дерди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
СУҲАЙБ ФОЙДА КЎРДИ!

Суҳайб Румий ҳижрат қилишни хоҳлади. Буни эшитган Қурайш мушриклари унга таъна қилишди:
– Келганингда бечораҳол қашшоқ эдинг. Бу ерга келиб бойиб кетдинг. Шу даражага етиб қолдинг.
Энди мол-мулкларингни олиб чиқиб кетмоқчимисан? Аллоҳга қасамки, бунақаси кетмайди!
– Хўп. Агар молу мулкимни сизларга ташлаб кетсам, мени холи қўясизларми? – деб сўради Суҳайб.
– Ҳа, – дейишди.
– Молимни сизларга бердим, – деди у ва мол-мулкини топшириб йўлга тушди. Бу хабар Сарвари коинотга етиб келганда илтифот айладилар:
– Суҳайб фойда кўрибди! Суҳайб фойда кўрибди!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Нақлдирки, бир киши ундан бир насиҳат истади.
«Сенга дунё ва охиратда подшоҳ бўлмоғингни васият қилурман», – деди. «Бу қай йўл билан бўлур?», – деди.
Айтдики: «Дунёда зоҳид бўл, яъни ҳеч кимдан ҳеч нарса талаб қилма. Шунда бутун халқни муҳтож ҳолатда кўрурсан, сен эса бой-беҳожат ва подшоҳ бўлурсан! Кимки шундай қилса, дунёда подшоҳ бўлур, охиратда ҳам подшоҳ бўлур!».

«Тазкират ул-авлиё» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ота-она билан муомала қилишдаги ўттиз беш одоб:

1) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.

2) Гапираётганларида жим туриш.

3) Раъйларини қайтармаслик.

4) Гапларини маъқуллаб туриш.

5) Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.

6) Уларга доим мақтов,мадҳ айтиб туриш.

7)Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.

8) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.

9)Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.

10) Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.

11) Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.

12) Ўтмишдаги аламли
ўринларни зикр қилмаслик.

13) Отиқча гаплардан
четланиш.

14) Олдиларида ҳурмат
сақлаб ўтириш.

15) Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.

16) Гапларини
тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетмаслик.

17) Ёшларини ҳурмат қилиш
ва набиралари билан уларни
безовта қилмаслик.

18) Олдиларида набираларини
жазоламаслик.

19) Ҳамма насиҳату-
фикрларини қабул қилиш.

20) Ҳузурларида уларга
эҳтиром кўрсатиш.

21) Уларга овозни кўтармаслик.

22) Улардан олдин ёки
олдиларидан юрмаслик.

23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.

24) Уларга тикилиб
қарамаслик.

25) Улар билан
фахрланишлик,агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган
бўлса ҳам.

26) Олдиларида оёқ
узатмаслик ёки уларга орқа
қилмаслик.

27) Сўкилишларига сабаб
бўлмаслик.

28) Ҳар доим уларни
ҳақларига дуо хайр қилиш.

29) Олдиларида чарчоқ ва
хафаликни зоҳир қилмаслик.

30) Улардан содир бўлган
хатоларга кулмаслик.

31) Ўзлари талаб қилишларидан олдин
хизматларини бажариш.

32) Доимий равишда уларни
зиёрат қилиб туриш ва уларга
ғазаб қилмаслик.

33) Улар билан гаплашганда
чиройли сўзларни танлаб
ишлатиш.

34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.

35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш.

Ота ва она - ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир.
Бу юқорида ўтган бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан
иккинчисидан кам эмас.
Шундай экан, эътибор билан
ўқишни ва ота-онага муомала
қилишликда нафсни бир
ҳисоб қилиб қўйишни
насиҳат қилган бўлардим.
Албатта, жаннатга кириш,
дунёдаги муваффақият,
хотиржамлик, мўл ризқ
келиши ва балоларни дафъ
қилиниши - ота-онага
яхшилик қилиш миқдорига
боғлиқдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ҚАБРИСТОНГА БОРИБ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ

– Ўлган кишининг қабри олдига бориб зиёрат қилиш дуруст бўладими?
– Дуруст бўлади.
Ибратланмоқ учун қабристонга бориб ўтириш ғоятда маъноли мустаҳаблардан ҳисобланади.

– Қайси кунлари қабристонга зиёрат учун бориш авлороқ?
– Пайшанба, жума кунлари бориш авлороқдир, демишлар.

– Қабрлар олдига қай тариқа борилади?
– Таҳорат қилиб, одоб ва тавозеъ ила борилади.

– Қабрлар олдига бориб етгандан сўнг нима қилинади?
– Тик туриб ушбу айтилади: «Aссалому алайкум я аҳлал қубури вад-дияри роҳималлоҳул мустақдийна минна вал мутаахирина минкум. Aнтум лана салафун ва наҳну лакум халафун ва инна иншааллоҳу бикум ла ҳиқун насъалу Aллоҳу таоло лана ва лакум офияҳ».
Маъноси: «Эй қабристон аҳли, сизларга Aллоҳ таолонинг саломи бўлсин, Aллоҳ таоло дунёдан аввал кетган сизларга, кейинда қолган бизларга раҳмат қилгай. Сизлар бизлардан илгариги кишиларсиз, бизлар сўнгра қолган кишилармиз, албатта тезлик бирла бизлар ҳам сизларга етурмиз. Aллоҳ таолодан ўзларимиз ва ҳам сизлар учун саломатлик ва офият тилаб қоламиз».

Сўнг ўзи хоҳлаган қабрнинг олдига бориб оёқ кийимини ечиб, маййитнинг юзи ва кўкраги тўғрисига келиб, қиблага орқа ўгириб, қабрга рўпара бўлиб ўтириб, хоҳлаганича Қуръон ўқиб, савобини ўзи хоҳлаган маййитларнинг арвоҳига ва қабристондаги ҳамма маййитларнинг арвоҳига ҳадя қилади.

– Қабристонда қай тариқа юрилади?
– Гўё тирик кишилар орасида юргандек тавозеъ ва одоб билан, ҳеч бир қабрни босмасдан, ўзининг ҳам бир замонда улардек қабристонга келиб дафн қилинишини ва у ерда бўладиган савол ва ҳисобларни, қиёмат кунларини, жаннат ва жаҳаннамни хотирига келтириб, ғоятда тафаккур ва андиша қилади. «Ё Рабб, ушбу маййитларнинг арвоҳини раҳмат қилгил ва гуноҳларини мағфират қилгил, мен заиф бандага тавфиқ ва ҳидоят бериб, яхши амаллар қилмоқни насиб этгил. Ҳамма бор гуноҳларимни кечиргил», деб гуноҳларини юмшатиб, йиғлаб, кўп дуолар қилишга ғоятда жидду жаҳд қилади. Маййитларнинг руҳларига қабр олдига келган киши маълум бўлар эмиш. Улар учун ўқилган Қуръоннинг ва берилган садақанинг савоби уларга етар, дуо қилган кишини улар ҳам дуои хайр қилар эмишлар.

– Қабристонга бормасдан уйда ё масжидда ўқиб ҳадя қилган Қуръоннинг савоби уларга етадими?
– Aлбатта, етса керак.

– Aрвоҳга Қуръон ўқиб бағишланганда нима деб дуо қилинади?
– Бундай дуо қилинади: «Aллоҳумма баллиғ саваба ма қуриъа фи ҳазиҳис-соатиш шарифати мин китабикал карима ила арваҳи жамиъил муслимина каффатан ва омматан хусусан минҳум ила арваҳи ақрибаи ва асдиқаи аллазина азкурҳум би лисани».

Маъноси: «Ё Рабб, қадрли китобингдан ушбу шариф соатда ўқиганимнинг савобини мусулмон маййитларнинг руҳларига етказгин. Хусусан, ҳозир зикр қилинган ўзимга яқин қариндош ва дўстларимнинг руҳларига етказгин».

Бу дуонинг ўқигандан сўнг ўзи хуш ва дўст тутган маййитларнинг исмлари ва оталарининг исмларини бир-бир зикр қилади. Масалан, ушбу тариқа: «Ё Рабб, ушбу ўқилмиш Қуръоннинг савобини отам фалончи фалон ўғлининг ва дўстим фалончи фалон ўғлининг руҳи шарифларига етказгин».

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бир нарса истамоқчи бўлсанг, инсондан истама!
Зеро, берса, миннатдир, бермаса, зиллат (хорлик)дир!
Аллоҳдан истагин, берса, неъматдир, бермаса, ҳикматдир
...

Мавлоно Жалолиддин Румий.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
ФАРЗАНДЛАРИМИЗДАГИ ҚОБИЛИЯТ ЙЎҚОЛИШИНИНГ БАЗИ САБАБЛАРИ....

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради.
Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади.

3. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириши (Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан  сув ичиш зарур.)

7. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Ибодат

1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.

2. Ибодатда улкан савоблар бор.

3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор.

4. Ибодатда дининг аломати бор.

5. Ибодатда яқийннинг далили бор.

6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.

7. Ибодат таваккулнинг далилидир.

8. Ибодат оқиллик аломатидир.

9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.

10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.

11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.

12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир.

13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.

14. Ибодат қабр саволида нажот беради.

15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир
.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Бебаҳо келинлар!

Алоуддин Самарқандий (вафоти м. 1144 йил) замонасининг етук олимларидан эди. Унинг фиқҳ, тафсир, ҳадис, усул, ақоид, калом илмларига оид кўплаб асарлари бор. Лекин улар орасида «Туҳфатул фуқаҳо» асари ниҳоятда машҳур бўлган. Олимнинг шогирди Алоуддин Абу Бакр Косоний унга шарҳ ёзиб, устозига тақдим этди. Алоуддин Самарқандий шарҳдан шунчалик мамнун бўлдики, фиқҳда ўзига тенглаша оладиган соҳибжамол қизи Фотимани шогирдига никоҳлаб берди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
Жамиятга манфаат етказиш оиладан бошланур

Инсонлар жамият бўлиб яшашга тақдир қилинган. “Бўлинганни бўри ер”, дейди доно боболаримиз. Жамиятнинг илк бўғини бўлган оилани ва оилавий аҳилликни кўз қорачиғидек асрамоқ миллий қадриятимиздир. Барча ижобий кўникма ва чиройли хулқлар ота-она тарбияси сабабли пайдо бўлиши исботини топган. Бир ота-онадан туғилиб бир-бирига меҳр-оқибат кўрсата олмаган ёки ўз ота-онасини ҳаққини риоя этишни билмаган кишидан ким ҳам меҳр ё оқибат кута олади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://hottg.com/imonuz
ЖАННАТГА БИРИНЧИ КИРУВЧИ АЁЛ

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жаннатга энг олдин қайси аёл киришини биласизларми?” – деб сўрадилар.
Ҳазрат Фотима: “Эй отажон, менмасми?” – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Йўқ, фалон кўчада, фалон уйда бир аёл яшайди. Ўша биринчи бўлиб жаннатга киради”, – дедилар.
Фотима розияллоҳу анҳо: “У аёлнинг қандай хислати, фазилати борки, биринчи бўлиб жаннатга кирса”, деб ҳайратланди ва унинг уйига бориб, эшик қоқди.
Ичкаридан “Кимсиз?” деган хунук овоз эшитилди.
– Мен Фотимаман.
– Қайси Фотима?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима.
– Маъзур тутасиз. Эрим уйда йўқ. У ҳеч кимга эшикни очма, деб тайинлаб кетган. Эртага кела қолинг. Мен рухсат олиб қўяман.
Фотима онамиз ортига қайтди. Эртаси куни ўғли Ҳусайн билан бирга келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Эй Расулуллоҳнинг қизи, ёнингизда боланинг овози эшитиляпти. Ким у?
– Ўғлим Ҳусайн. У менга эргашиб келди.
– Айбга буюрмайсиз. Эримдан фақат сиз учун рухсат олган эдим...
Учинчи куни Фотима онамиз билан Ҳусайн йўлга чиқаётганида, Ҳасан ҳам уларга эргашди. Учовлон аёлнинг уйига бориб, эшик қоқишди.
– Кимсиз?
– Фотимаман.
– Ёнингизда ким бор, эй Фотима?
– Ўғилларим Ҳусайн ва Ҳасан бор. Бу сафар Ҳасан ҳам келди. Аёл маҳзун овозда жавоб қайтаради:
– Маъзур тутасиз, эй Расулуллоҳнинг қизи.
Мен эримдан фақат сиз ва Ҳусайн учун рухсат олгандим. Фотима розияллоҳу анҳо тўртинчи куни ҳам келиб, эшик қоқди.
– Кимсиз?
– Фотимаман. Ёнимда Ҳусайн ва Ҳасандан бошқа ҳеч ким йўқ. Эшик очилди. Учовлон ичкарида кирди. Уларни ўрта ёшли аёл илиқ кутиб олди.
– Уч кундан бери овози дўриллаган бир кампир бизга жавоб қайтарди. У ким? – деб сўради Фотима онамиз.
– Сизга майин овозда жавоб қайтарсам, бирор номаҳрам буни эшитиб қолса.. Оғзимга тошча солиб олувдим, – деди аёл...


Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     👉 | @imonuz
HTML Embed Code:
2024/04/28 05:20:16
Back to Top