TG Telegram Group Link
Channel: Imaginative Girl 🦢
Back to Bottom
Ана шунака 😌
@imaginative_girl
Планшет ҳақидаги пост ўчирилди. Тавсиялар учун раҳмат. Сотиб олсам хабар ёзиб қолдираман.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен бу фикрга қўшилмайман.

Менимча, болаларни тош асрига судрамаслик керак, ўзи шундоқ ҳам кўп нарсалар хато кетган бизда.

Телефонга ёпишган, лекин майда ва йирик моторикалари юқори даражада ривожланаётган болалар атрофимизда кўплаб топилади.

Замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш керак, бўлди. Ҳадеб " у ёмон, бу ёмон— ҳамма нарса ёмон" деганимиз билан бу болага умуман қизиқмас, таъсир ҳам қилмайди(мажбурлаш билан фақат ютқизилади).

Ҳозирги болалар қўлида смартфон билан туғилган авлод вакиллари, табиий туғма хусусиятлар билан курашмаслик керак, аксинча ҳамма нарсадан ривожланиш йўлида фойдаланиш керак.

P. S: Олдин бу масалада иккиланар эдим, ҳозир якуний бир фикрга келганман.

@imaginative_girl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу эса тўғри фикр, илмий исботлар ҳам етарли бу борада.

@imaginative_girl
Қадимги Финикияда олий худони Эл деб атаганлар. Қолган худолар, яъни подшоҳлар осмон худоси, қуёш худоси, дарёлар худолари, шаҳарларнинг танланган худолари бўлган, яъни шаҳар ҳокими бўлган.

Қадимги финикияликларнинг диний қарашларида ўлиб-қайта тирилувчи табиат худоси Балл худоси алоҳида аҳамият касб этган, бу табиат худосига эътиқод қилиш кейинчалик худо Адонисга сиғинишга асос бўлган, сўнг бу эътиқод Сурия ва Финикияда кенг тарқалган.

Ибодатхоналарда коҳинлар жамоаси жойлашиб, муҳим сиёсий воқеалар рўй берган, шаҳар деворига тамал тоши қўйилган, ўлим хавфи пайдо бўлган ҳолларда турли урф-одат ва маросимлар ўтказилиб, тақводор одамлар ёш фарзандларини қурбон қилганлар.

Ҳозир ҳам ўз тақвосини болаларига тиқиштираётган кўплаб ота-оналар топилади. Улар жисмонан қурбон қилмаслиги мумкин, лекин гўдак фарзандини асл кўнглини билмай хижобга ўрайди ёки бўлмаса мажбуран ибодатга зўрлайди, фарзандига эрта турмушдан бошқа йўл қолдирмайди.

Аслида ўзларининг болалик даврлари ўйнаб-кулиш, ёшлик гаштини суриш билан ўтган, эркин кийинган, истаган жойига борган ота-она диний эркинлик фонида болаларини ўз шахсий тақвосига аралаштириши ўта кулгили ва мантиқсиз.

"Динда мажбурлаш йўқ."Демак, болалар вояга етгач, ўзи ҳал қилиши мумкин: истаса диндор бўлади, истамаса бўлмайди, истаса рўмол ўрайди, истамаса йўқ. Бола шахсий буюм эмас, у эркин ва тенг ҳуқуқли шахс, уни турли кўринишдаги ўз хоҳишларимиз йўлида қурбон қилишга ҳаққимиз йўқ.

@imaginative_girl
Миллоддан аввалги минг йилликлардаги энг муҳим кашфиёт — ғилдирак бўлди. Кейинчалик инсон томонидан бошқариладиган машиналар цивилизацияни тезлаштирди.

Электр энергиясининг кашф этилиши инновацион технологияларга асос солди. Ўтган асрда интернетнинг пайдо бўлиши бутун дунёни битта ахборот майдонига бирлаштирди.

Сунъий интеллект кучи қай даражага кўтарила олади, кузатамиз.

@imaginative_girl
Ҳудди шунақа мушукча қидиряпман

@imaginative_girl
Ҳали мактабга чиқмаган пайтим, лекин ўқишни билардим. Холаларим, онам ўқиган совет даври адабиёт дарсликларини бувимникига бориб ўқиб ётардим. Ўта қизиқарлилиги эсимда, воқеалари умуман эсимдан чиқиб кетган. Битта ҳикояни сал эслайман — бойни уйидаги етим хизматчи болани роса қийнашади.

Негадир шу китобларни бутун умр қидирдим. Мен ўқиб чиққанларимни тақдири нима бўлган билмайман. Хуллас, ёзганим сабаби эски "Жаҳон болалар адабиёти" номи остида чиққан асарларни қидиряпман. Агар кимдадир электрон варианти бўлса, ташлаб юборсангиз миннатдор бўлардим. Ўзим ҳам интернетдан топдим 10-20 тача.

@imaginative_girl
2003-йиллар экан. Саҳнада кийилган бирорта ҳам аёллар кийими муҳокама қиланмаган шекилли артистлар ўзига қулай кийим кийган экан, залда ўтирганлар ҳам замонавий кийинган.

https://youtu.be/DLrRIUgQBX0?si=IM6onGtWfw6PAmMo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Радарга фақат бечора Лола тушади

@imaginative_girl
Бутун умр "дарс тайёрлаб" ўтаётганларга бағишланади

@imaginative_girl
​​​​Мустаҳкам асаблар

Одамлардан ҳафа бўлмай қўйганман. Чунки, аслида ҳафачилик ва гина сақлаш— бу болаларча позиция. Катталар бир-биридан ҳафа бўлмайди: улар гаплашиб олади, келишади ёки орани буткул очиқ қилади.

Кимдир сен билан тортишаверса унга ўзингни "оқлаб" вазиятни қанча тушунтирсанг ҳам — у барибир ўзи тўғри деб билган ҳақиқатини ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам тортишувда ғолиб томон бўлмайди.

Мен энг кўп танқидга учраса ҳам танқидчиларни хуш кайфият билан қабул қилувчи инсонларга ҳавас қиламан. Асаблари темирдек тобланган, совуққонлик билан ҳар доим тўғри қарор қабул қилишади.

Бундай инсонларни ҳаётим давомида кўп учратдим ва таъсирчан, гап кўтаролмайдиган, ёки ҳали ҳам болаларча позиция билан ҳафа бўлиб яшайдиганлардан кўра, онги етуклигини ва шахсий ҳаётлари ҳам анча мукаммаллигини сезганман.

@imaginative_girl
Арвоҳ овчилари ҳақидаги мини сериални кўриб тугатдим. Буни китоби ҳам бор экан.

Баъзан аввалги дурдона асарлар ҳам ҳозирги давр учун ўта содда туюлса, шундай креатив китоб ва сериалларни тавсия қиламан.

#lockwoodandco
#локвудикомпания
@imaginative_girl
Forwarded from Happy Girl🕊
Kecha O‘zbekistonda ilk bor tashkil etilgan "Ovoz" loyihasining 1-soni televizorda uzatildi. Bu loyiha dunyo bo‘ylab "The voice", " Голос" nomlari bilan mashhur.

Ko‘rsatuvni ko‘rib juda ham xursand bo‘ldim. Vanihoyat eng yaxshi saralangan hakamlar hay'ati tuzishibdi. Hakamlar: Ozodbek Nazarbekov, Toxir Sodiqov, Sevara Nazarxon va Farrux Zokirov.

Nima uchun hakamlar yaxshi tuzildi? Chunki har bir hakamlikda o‘tirgan san'atkorlarning yo‘nalishi bir-biridan har xil. Bu juda katta ahamiyatga ega.

Loyihada ishtirok etayotgan xonandalar har xil janrdagi qo‘shiqlarni kuylab chiqishadi sahnaga(ma'lum ma'noda ular ham yosh bo‘lishi qaramay ,o‘z yo‘liga ega bo‘lishi mumkin). Hakamlar "tanladim" tugmasini bosishda ishtirokchining ijro yo‘liga e'tibor berishadi(Albatta,qo‘shiqda falsh kuylamasligi,vokal-texnik ko‘nikmalari ham hisobga olinadi). Ishtirokchi uning jamoasida bo‘lishni tanlasa, hakamlar ishtirokchi uchun uning yo‘nalishiga oid musiqiy bilim-ko‘nikmalarni bera olishini hisobga oladi.

Xullas, ko‘rsatuvni ko‘ringlar. Shanba kuni 20.00 da Zo‘rtv kanalida bo‘lar ekan. Bundan tashqari, yaqinda youtube ijtimoiy tarmog‘ida ham joylansa kerak.

@dirijyorqiz

https://youtu.be/a1CRY_8Z85s?si=gHF3_Z3A7lYMtXJw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умримда бирорта аёлни эркаклар кийимини муҳокама қилганини кўрмаганман.

Нимага бу зомбилар аёллар миллий кийимига осилади? Буларни бирортаси ҳам соғ эмас, умрида китоб ушламаган, мияси чиқиндихона.

@imaginative_girl
Турқи-тароватини яна бир марта кўрсатаётганим учун узр сўрайман.)

Диндан ваъз ўқиётганлар, нима ишингиз бор бировни қизларини, аёлларини кийими билан, гўрига бирга тушармидингиз?!

Индамай тақвойингизни ичингизда қилаверинг, "бошқаларам мeнга ўхшаш тақволи бўлиши керак" дейишни номи радикализм дейилади.

Мем манбаси фейсбук

@imaginative_girl
Айрим замонавий ота-оналарда гиперопекани кузатяпман. Гиперопека —болани ҳаддан ташқари ҳимоя ва назорат қилишни билдиради.

Болани ҳаддан ташқари сийлаш, уни ҳимоя қилиш ота-онанинг худбинлигидан далолат, бола улғайса ҳам муаммоларимни бошқалар ҳал қилиши керак, деган фикр билан яшайди, дангаса бўлиб ўсади. Ва бу албатта, нотўғри усул.

Катталардаги фобик касалликлар, ортиқса ташвишланиш аффектив бузилишдан далолат, фарзандидан бир умр "ўзи"ни қидириш, ўз орзулари рўёбини кутиш, уни меҳрибончилиги билан "ўлдириш" — кўпчиликда кузатилган.

Гиперопека муносабида фарзанднинг эркинлиги ва мустақиллиги ҳатто вояга етиб ҳам ўзига берилмайди(турмуш қурса ҳам), ихтиёрий-мажбурий "ғамхўрлик" остида бўлади.

Зигмунд Фрейд бундай (ота) оналарни жодугарга қиёслаган.

@imaginative_girl
Руҳан соғлом ва руҳан носоғлом одамнинг фарқи

Руҳан соғлом одам номоғлом одамдан бир хил вазиятга турли томондан қарай олиши билан ажралиб туради ва у вазиятда кескинликни келтириб чиқармайди, аксинча, вазиятни қизиқиш ва ҳар томондан кўриб, яхшироқ тушуниш истагида бўлиши билан фарқ қилади.

Руҳий носоғлом одам вазиятга фақат бир томондан қарайди ва қарашларининг барчаси ҳақиқат эканлигига ишонади. Шунинг учун ҳам у ўзгача нуқтаи назарга дуч келганида, қаттиқ ташвишга ёки ғазабга тушиб, ўзи учун ягона тўғри позицияни бошқалардан талаб қилишга ҳаракат қилади ва бошқаларни бунга ишонишга мажбур қилади.

Инсон интеллектуал ривожланган бўлса, ундаги далиллар шунчалик ишончли бўладики, унинг атрофидагилар ўзларига шубҳа билан қарай бошлайдилар.

@imaginative_girl
HTML Embed Code:
2024/05/19 07:22:49
Back to Top