TG Telegram Group Link
Channel: hudud24.uz | Расмий канал
Back to Bottom
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг халқаро мактаблари очилиши мумкин

Компания сармояси билан ташкил этилган халқаро мактаблар дунё мамлакатлари халқаро стандарти "IBO"га асосан фаолият олиб бормоқда. Улар Саудиядаги мактаблар орасида энг юқори ўринларда туради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди

Аниқланишича, ҳатто бошдан «ҳалоллик»ка дастурланган тизим ҳам, ўз мақсадига эришиш учун, алдаши мумкин экан.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қандай одатлар саратонни келтириб чиқариши мумкин?

Касаллик сабаблардан бири — саратон келтириб чиқарувчи канцероген моддалар. Истеъмол қиладиган овқат ва ичимликлар таркибида, нафас оладиган ҳавода ёки тамаки тутунида кўплаб заҳарли канцероген моддалар мавжуд. Шу сабабли, табиий, соғлом овқатланиш, зарарли одатлар, яъни тамаки, нос ва чилим чекишдан воз кечиш, атроф муҳитни, ҳавони озода сақлаш — онкологик касалликлар билан касалланиш эҳтимолини бир неча 10 баробарга камайтиради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади

2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;

2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
“Мусаффо осмон”дан “уятмен”гача: тармоқда тепкиланаётган қадриятлар

Бугунги кунда замонамиз кишисининг кундалик ҳаётда ва интернетдаги мулоқотда ўзини намоён қилишида кўп қўлланаётган усуллардан бири –масхара бўлиб қолди. Кенг тарқалгани ва кўпчилик назарида сатира ва юморга яқин ҳисоблангани учун уни кўпчилик енгил қабул қилади, одамлар оқимга тез қўшилиб кетади.

Бироқ социологлар ушбу ижтимоий-маданий ҳодисани тубдан ўрганганлар ва масхарани ижтимоий онгдаги туб муаммоларнинг иситмаси сифатида талқин қилганлар.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Эверест чўққисига энг кўп чиқиш бўйича рекорд ўрнатилди

Машҳур непаллик гид-шерпа Ками Рита Эверест чўққисига 29-марта кўтарилиб  ўзининг рекордини янгилади.

54 ёшли гид альпинистлар гуруҳига ҳамроҳлик қилиб, дунёдаги энг баланд чўққига (8849 метр) чиқди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ёзгача кофе нархи 35% гача кўтарилади – ОАВ.

Вьетнамнинг энг йирик ишлаб чиқарувчисидаги муаммолар туфайли қаҳва нархи 45 йил ичида рекорд даражага кўтарилди - ҳосил етишмаслиги ва таъминотдаги қийинчиликлар жаҳон экспортининг 20 фоизга қисқаришига сабаб бўлди.

Кофенинг “энг арзон” навлари энг кўп қимматлашиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми бошланди

Мазкур форумни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида илгари сурилган. Бундан кўзланган мақсад минтақа мамлакатлари етакчи аёлларининг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиётдаги иштирокини янада кенгайтириш борасида тажриба алмашишни таъминлашдир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистоннинг қарийб 110 минг талабаси чет элда таҳсил олмоқда

Бу борада Ўзбекистон дунёнинг топ-5та мамлакатлари рўйхатига кирган. Дунё миқёсида охирги 20 йилда ўқиш учун хорижга кетганлар сони 2,2 миллиондан 6,39 миллионга етган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Twitter асосчисидан биткоин башорати: «2030 йилда у 1 миллион доллардан ошади»

Сўнгги пайтларда саноатнинг бошқа йирик номлари Биткоинга нисбатан ўхшаш фикрларни билдиришди. Ark Invest асосчиси ва бош директори Кети Вуд 2030 йилга келиб Токен 1,5 миллион долларга етишини башорат қилган эди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"Jurabek laboratories" “Dok-1 Maks”дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди

Маълум бўлишича, корхонанинг айни кундаги директори, Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева шундай илтимос билан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига мурожаат қилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди?

Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай?

"Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тадбиркорлик кодекси тайёрланмоқда

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 100дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификaция қилиш назарда тутиляпти.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган.

Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечаларини ўтказиш тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар билан бирга тақиқ ва чекловларни ҳам эълон қилди.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

- турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш;

- битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилади

Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Гуллар фестивали меҳмонларни чорлайди

Наманганда шу йилнинг 19 майидан бошланадиган 63-Халқаро гуллар фестивалининг бир қанча тадбирлари ушбу боғ амфитеатрида ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда янги барпо этилган амфитеатрнинг пардозлаш ишлари якунланиш арафасида.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.

Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда. Хусусан, 2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Иш ҳақи тўғрисида маълумот бўлмаган фуқарога пенсия тайинланадими?

Ўзбекистон қонунчилигида мазкур масалада аниқ ечим мавжуд. Яъни фуқаронинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари бўлмаса, унга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб пенсия ҳисобланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
HTML Embed Code:
2024/05/14 06:00:41
Back to Top