Безовта бўлганда айтиладиган дуо
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб, безовталикдан шикоят қилди. Шунда у зот:
سُبْحَانَ الْمَلِكِ القُدُّوسِ، رَبِّ الْمَلاَئِكَةِ وَالرُّوحِ، جَلَّلْتَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضَ بِالعِزَّةِ وَالجَبَرُوتِ
«Субҳанал маликил қуддус, роббил малаикати варруҳ, жаллалтас самавати вал арза бил ъиззати вал жабарут», деб айтишни кўпайтир», дедилар».
Маъноси: Фаришталар ва Жаброил алайҳиссаломнинг рабби ва Қуддус, Малик сифатли Аллоҳни поклаб ёд этурман. Еру осмонларни иззатинг ва жабарут сифатинг ила улуғ қилдинг.
Ибн Сунний ривояти.
Create: Update:
>>Click here to continue<<
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси

Share with your best friend
VIEW MORE