TG Telegram Group Link
Channel: Bugun.uz — LIVE
Back to Bottom
Хоразмда аёл уйига келган меҳмон аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб қўйди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йилнинг 17 апрел куни содир бўлган. Урганч шаҳрининг «Ҳамжиҳатлик» маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ қилиб уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олдиси сабаб низо келиб чиққан.

Оқибатда, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган. У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган. Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
ДХХ Ургутда қарийб 1 кг героин моддасини топди.

Маълум қилинишича, ўзбек—тожик давлат чегарасининг Самарқанд вилояти Ургут тумани «Чеп» қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида номаълум шахслар томонидан Тожикистондан олиб келиниб, қолдириб кетилган 980 грамм героин моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ушбу гиёҳвандлик воситаси эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ботир Қодиров Зоҳиршоҳ Жўраевни судга берди

Фуқаролик ишлари буйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро судида бугун 23 апрел куни машҳур хонандалар жавобгар сифатида иштирок этиши керак бўлган иш кўрилмоқда. Зоҳиршоҳ Жўраев оталикни белгилаш иши буйича судда жавоб бериши керак.

Қайд этиш керак, Зоҳиршоҳ Жўраев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг ўғли ҳисобланади. Шунингдек, Ботир Қодиров ҳам унинг ўғли экани айтилади.
⚡️23 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмаси эшитилган. Олий суд Bugun.uz’га маълум қилишича, гувоҳларни ишга жалб этиш ва қўшимча далиллар талаб этилиши сабаб, иш 2 май куни соат 15:00 га қолдирилган.
«Автомобилсиз кун»: хизмат сафарига отланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Тошкент вокзалига велосипедда борди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонга ишлашга бораётган ўзбеклар огоҳлантирилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўралган: Қозоғистон Бош прокуратураси: 115; Қозоғистон полицияси: 102.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда «Замонавий аёллар» клуби томонидан ташкиллаштирилган Atlas Party миллий либослар тадбирида иштирок этган аёлларни ҳақоратлаган эркак улардан узр сўради.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор қидирувдагилар билан гаплашиб тургани ҳақидаги видео юзасидан расмий баёнот берилди.
Ўзбекистон олимпия жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футзал бўйича Осиё Кубогида Ўзбекистон Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида чиқинди учун тўлов тарифларини оширишга қарор қилинди.

Янги тарифга кўра, Самарқанд шаҳри ва тумани аҳолиси маиший чиқинди учун бир ойда бир кишига 5600 сўм (аввал 5000), бошқа туман ва шаҳарлар аҳолиси эса 4624 сўм (аввал 4129) тўлайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда мактаб ўқувчиси Matiz’да одам уриб юборди. 24 ёшли аёл оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Kun.uz’га кўра, аёлнинг аҳволи оғирлашиб бормоқда.

Воқеа 25 апрель куни соат 14:30 ларда Қўқондаги бозор олдида содир бўлган. Пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётган аёлни уриб юборган Matiz’ни 11-синф ўқувчиси бошқарган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/04/28 15:43:45
Back to Top