TG Telegram Group Link
Channel: Bayonot.uz
Back to Bottom
"Олтин Ҳумо" - муносибларни саралаш

Ўзбекистон кинематографиясияда фаолият олиб бораётган кино соҳасининг жонкуяр вакиллари "Олтин Ҳумо" мукофоти билан тақдирланади. Маросим бугун, 25 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида бўлиб ўтмоқда.

Тақдирлаш маросими Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилмоқда. Маросим сўнгида йилнинг асосий воқеаси бўлиб ўтади - 14 номинация бўйича киноижодкорлар ва соҳа вакиллари мукофотланади.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
Forwarded from Laziz Hamidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xabaringiz bormi-yo‘qmi, Markaziy Osiyo mintaqasida suv muammosi allaqachon boshlangan.

Balki siz to‘g‘ridan to‘g‘ri kuzatuvchi sifatida ushbu muammo bilan yillar davomida yashab kelayotgandirsiz?

Shaxsan men Namanganning Norin daryosi va Katta Farg‘ona kanali bo‘yida ulg‘ayganimga qaramasdan, respublikamizdagi boshqa viloyatlarga chiqmagunimcha suv muammosi bilan jiddiy qiziqib ko‘rmaganman.

Hozir esa unday emas. Bilasizmi, mamlakatimizning turli joylarida aholi (ko‘proq ayollar) bir necha kilometr uzoqdan chelakda suv tashiydi, chuqur kavlab uni saqlaydi. Suv umuman bo‘lmaydigan vaziyatlarda esa baland narxda sotib oladi yoki qo‘shnilardan qarzga so‘rab turishadi.

Eng yomoni — bu muammo yildan-yilga kuchayib, mintaqaviy mojarolarga sabab bo‘lmoqda.

Biz sobiq deputat, hozirda vazir maslahatchisi sifatida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vazirligida faoliyat olib borayotgan Rasul Kusherbayev hamda ekofaol Mo‘tabar Xushvaqtova bilan “Ular” loyihasining navbatdagi sonida shu haqida suhbatlashdik. Befarq bo‘lmang.

👉 To‘liq podcast’ni ko‘rish uchun: https://youtu.be/61t06k-RlIo

@lazizhamidov
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Биринчи хоними  Зироат Мирзиёева Хитойнинг Биринчи хоними Пэн Лиюань билан учрашув ўтказди.

Мирзиёева Хитой халқини ой тақвими бўйича кириб келаётган Янги йил – Чунь Цзе байрами билан қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирди. Ўз навбатида Пэн Лиюань Зироат Мирзиёева билан қарор топган яқин дўстона муносабатларни қадрлаши, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тобора юксалиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

@bayonotuz
Фақат битта тузатиш: 20 йил эмас,20 кунга қолмай унутишади

@bayonotuz
Forwarded from SAFAR
Инстаграм ишламаяпти. Фойдаланувчилар лентаси янгиланмаётгани ва суратлар юкланмаётгани айтилмоқда.

Фейсбукда ҳам шу ҳолат кузатилмоқда.

@safarblog
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куннинг энг зўр хушхабари. Тошкентда тирбандликларга янгича ечим топилди

Ҳайдовчиларнинг дарди бўлган Боғишамол ва Тошкент автомобил халқа йўли кесишувидаги чорраҳа ихчам эмас эди. Бурилиш йўллари хавфли ташкил этилган, белгилар кўринмайди. Ўтиш жойларининг айримларида «хавфсизлик оролчалари» йўқ.

Бундай чорраҳа бошқача кўринишда бўлиши учун яхши ўйланган белгилар ва интеллектуал транспорт тизими ёрдам беради. Натижада чорраҳа зичланади, бурилиш радиуслари қисқаради ва ортиқча кенглик олинади.

Бу катта афзалликлар беради — бурилиш жойлари хавфсиз ва кичикроқ тезлик билан ўтказишга эга бўлади, чорраҳадан ўтиш вақти эса ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам бирдек қисқаради.

@bayonotuz
Электромобилларни рўйхатдан ўтказиш бензинли машинага қараганда 5 баробар арзон бўлади

Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда электромобилларга имтиёз берилаётганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2024-йил 1-апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўлов ставкалари электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида — 510 минг сўм тўлов белгиланмоқда.

Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун эса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 6,84 баравари миқдорида тўлов белгиланмоқда.

Аҳолининг яшил энергетикада ҳаракатланувчи транспорт воситалари харид қилишини рағбатлантириш мақсадида бундай тоифадаги транспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида имтиёз берилмоқда.

@Bayonotuz
Uzbekistan’s club ижодий жамоаси “Uzum” миллий рақамли экотизими ҳомийлигида яна бир лойиҳага старт берди.

Энди чет элда фаолият юритаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётий тажриба ва ҳикояларини аудио шаклда ҳам тинглаш мумкин. Шу мақсадда O‘zbekistonlik.Podcast йўлга қўйилди. Подкаст Uzbekistan's club YouTube каналида, Apple Music, Яндекс Музыка, Amazon, Spotify каби платформаларда ва ҳамкор телеканаллардаҳам мавжуд.

O‘zbekistonlik.Podcast’нинг 1-сонида Бобир Акилханов ҳамда Колумбия Университети ёрдамчи профессори Азиза Шоназаровалар меҳмон бўлишди. Подкастининг “АҚШ” мавсуми модератори Асқарали Каримов.

🎧O‘zbekistonlik.Podcast’нинг илк сонини бу ерда тингланг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent hayvonot bog’ida unutilmas tug’ilgan kun!

Farzandingizning maxsus kunini ajoyib hayvonot bog’ida nishonlang!

Dasturga quyidagilar kiradi:

- Hayvonot bog’ida qiziqarli ekskursiya;
- Kiper boshchiligida oziqlantirish;
- Bolalar maydonchasiga kirish;
- Dinozavrlar uyiga tashrif;
- Poni klubiga tashrif;
- 5 ta kadrgacha fotosessiya.

Narxi: bir kishi uchun 135 000 so’m.

* Narxga hayvonot bog’iga kirish va ko’rsatilgan barcha dastur elementlari kiradi.

Bugun qo’ng’iroq qilib bayramingizni bron qiling:

📞+998 99 818 12 78
«Ички сиёсатда, диний соҳадаги сиёсатда икки қараш курашмоқда…Аслида, жамиятни ҳокимиятга ишончини ошириш керак эди, давлатнинг легитимлигини мустаҳкамлаш керак эди. Дунёвий давлатчиликни тушунтириш зарур эди, виждон ва дин эркинлигини реал жорий қилиш керак эди... Тескариси бўлаяпти».

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

@bayonotuz
«2024 йилда Тошкентда ҳозиргача дарахт ўсаётган ҳудудлардаги бирорта қурилишни тўхтатишга эришилмади. Барча даражадаги одамларнинг оғзи мойлаб бўлинган. Олдин ҳеч бўлмаса ОАВда овоза қилиш тизими ишларди, аммо энди бу қайта алоқа ҳам ишдан чиқди. Ҳозирда ҳеч ким ҳеч нимага муносабат билдирмаяпти».

Блогер Никита Макаренко – Тошкентла қурилиш ортидан дарахтлар кесилиши ҳақида.

@bayonotuz
«Олдинлари ободонлаштириш деганда 2−4та уйдаги муаммони бартараф этиш тушуниларди. Энди бундай ёндашувдан воз кечамиз. Ҳозир биз аҳоли сонидан келиб чиқиб атрофда, масалан, 1 ёки 17та уйда қанча скамейка, қанча болалар майдончаси бўлиши ва қаерларга жойлаштирилиши, қанча ворк-аут зоналар, кексалар учун дам олиш ҳудудлари, амфитеатр, яшил йўлак бўлиши, қаерга дарахтлар экилишини белгилаймиз. Яъни бу жойларда суғориш тизими бўлиши керак, қанча чиқинди йиғиш пункти бўлиши керак, қаерга сут маҳсулотлари дўкони қуриш керак, қаерда ноқонуний қурилиш объектлари бор ва ҳоказо».

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтни ободонлаштириш ҳақида

@bayonotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам кўриб биляпти. “Мен сиёсатчи эмасман” деган одам ҳам кўриб, тушуниб етяпти. Жуда кўп масалалар бор, ечими йўқ. Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалари мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар орасида ўзаро ишонч йўқ бўлди десак, бу ҳам адолатли. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди.

Бу гапларни нима учун айтяпман, бу мусаффо мустақилликнинг қадрига етяпмизми, йўқми? Ташқарида қандай таҳлика бўлишидан қатъи назар, биз одамларимизни рози қилсак, ўша таҳдидга тайёр бўлоламиз.

Мамлакатимизда тинчликни сақлаш, одамларимизни даромадли қилиш, уларга муносиб шароит яратиш учун бизга барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак. Юқори даромадли янги иш ўринлари, экспорт керак. Мана шу айтган нарсаларимнинг тагида битта нарса бор — фидойилик ва ватанпарварлик керак. Энг катта нарса — онг ўзгариши керак. Пировардида иш ўрни, одамларни инонтириш, давлат сиёсатига хизмат қилиш керак бўлади.

Барибир қилдираман. Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни қўйдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим. Ўзбек халқини ким ўйлайди, биз ўйламасак?»

Шавкат Мирзиёев – дунёдаги хатарлар ҳақида. 9 апреля 2024 год.

@bayonotuz
«Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз».

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – Эроннинг Исроилга берган зарбасидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият ҳақида.

@bayonotuz
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@bayonotuz
«Ўзбекистонда электр энергияси нархи унинг таннархига мос келмайди, фарқ эса давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Ушбу ёндашув фуқароларнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, бутун аҳолига нисбатан қўлланилади.

Жиддий энергия ресурслари танқислиги шароитида ўзига тўқ фуқаролар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмасликлари керак».

«Юксалиш» ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродов Энергия ресурсларига тарифларни ошириш тўғрисида.

@bayonotuz
HTML Embed Code:
2024/04/29 18:50:34
Back to Top