TG Telegram Group Link
Channel: Bayonot.uz
Back to Bottom
«2024 йилда Тошкентда ҳозиргача дарахт ўсаётган ҳудудлардаги бирорта қурилишни тўхтатишга эришилмади. Барча даражадаги одамларнинг оғзи мойлаб бўлинган. Олдин ҳеч бўлмаса ОАВда овоза қилиш тизими ишларди, аммо энди бу қайта алоқа ҳам ишдан чиқди. Ҳозирда ҳеч ким ҳеч нимага муносабат билдирмаяпти».

Блогер Никита Макаренко – Тошкентла қурилиш ортидан дарахтлар кесилиши ҳақида.

@bayonotuz
«Олдинлари ободонлаштириш деганда 2−4та уйдаги муаммони бартараф этиш тушуниларди. Энди бундай ёндашувдан воз кечамиз. Ҳозир биз аҳоли сонидан келиб чиқиб атрофда, масалан, 1 ёки 17та уйда қанча скамейка, қанча болалар майдончаси бўлиши ва қаерларга жойлаштирилиши, қанча ворк-аут зоналар, кексалар учун дам олиш ҳудудлари, амфитеатр, яшил йўлак бўлиши, қаерга дарахтлар экилишини белгилаймиз. Яъни бу жойларда суғориш тизими бўлиши керак, қанча чиқинди йиғиш пункти бўлиши керак, қаерга сут маҳсулотлари дўкони қуриш керак, қаерда ноқонуний қурилиш объектлари бор ва ҳоказо».

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов пойтахтни ободонлаштириш ҳақида

@bayonotuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам кўриб биляпти. “Мен сиёсатчи эмасман” деган одам ҳам кўриб, тушуниб етяпти. Жуда кўп масалалар бор, ечими йўқ. Халқаро майдонда баланс бузилди, қонун-қоидалари мутлақо ўзгарди. Ҳатто дўстим деб юрган давлатлар орасида ўзаро ишонч йўқ бўлди десак, бу ҳам адолатли. Эртага дунёда бу нотинчлик кўлами қаергача кенгайишини ҳеч ким билмайди.

Бу гапларни нима учун айтяпман, бу мусаффо мустақилликнинг қадрига етяпмизми, йўқми? Ташқарида қандай таҳлика бўлишидан қатъи назар, биз одамларимизни рози қилсак, ўша таҳдидга тайёр бўлоламиз.

Мамлакатимизда тинчликни сақлаш, одамларимизни даромадли қилиш, уларга муносиб шароит яратиш учун бизга барқарор ва тез суръатларда ўсадиган иқтисодиёт керак. Юқори даромадли янги иш ўринлари, экспорт керак. Мана шу айтган нарсаларимнинг тагида битта нарса бор — фидойилик ва ватанпарварлик керак. Энг катта нарса — онг ўзгариши керак. Пировардида иш ўрни, одамларни инонтириш, давлат сиёсатига хизмат қилиш керак бўлади.

Барибир қилдираман. Худо менга соғлиқ бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни қўйдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим. Ўзбек халқини ким ўйлайди, биз ўйламасак?»

Шавкат Мирзиёев – дунёдаги хатарлар ҳақида. 9 апреля 2024 год.

@bayonotuz
«Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз».

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги – Эроннинг Исроилга берган зарбасидан сўнг Яқин Шарқдаги вазият ҳақида.

@bayonotuz
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@bayonotuz
«Ўзбекистонда электр энергияси нархи унинг таннархига мос келмайди, фарқ эса давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Ушбу ёндашув фуқароларнинг молиявий ҳолатидан қатъий назар, бутун аҳолига нисбатан қўлланилади.

Жиддий энергия ресурслари танқислиги шароитида ўзига тўқ фуқаролар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмасликлари керак».

«Юксалиш» ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродов Энергия ресурсларига тарифларни ошириш тўғрисида.

@bayonotuz
"Боёвутдан келган отанинг илтимосига кўра ўзинг бориб, Гулистондан бир уй берасан. Бу невараларига табрик бўлсин" — Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Марказий госпиталда фахрийларнинг ҳолидан хабар олишга бориб, шу ернинг ўзида Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевга телефон қилиб, Боёвут туманидан даволанишга келган уруш фахрийсига Гулистондан уй беришини буюрди.

@bayonotuz
"Бу масала бўлган. „Ўзбекистон — 2030“ стратегиясига ҳам ректорларни сайлаш масаласи киритилган, бу ҳозирги кунда муҳокамада, ҳали бу бўйича қарор қабул қилинмади. Аммо халқаро стандартларда, кўплаб чет эл давлатларида олий таълим муассасалари ректорлари беш йилга сайланади ва кенгаш ҳал қилади"

"Менимча, биз ҳозир (ректорларни сайлашга) тайёр эмасмиз, бунга вақт керак. Биласизлар, бизнинг ўзимизга яраша менталитетимиз бор. Қачонки жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилса, кейин бунақа ишларни қилсак бўлади. Бунга вақт керак. Ҳаммамиз шундай ишлашимиз керакки, ўзимизнинг ишимизни кўнгилдагидек бажарсак, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли бажарсаккина тизимимиз яхшиланади. Шунга эришганимизда ректорлар (олий таълим муассасаларининг) жамоатчилик кенгаши ёки илмий кенгаши томонидан сайланса, зўр бўлади"

Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов ректорларни сайлаш ҳақида. 2024 йил, 8 май.

@bayonotuz
Комил Алламжонов телевидениеда катта ўзгаришлар бўлишига ишора қиляпти

Комил Алламжонов нодавлат телеканаллар вакиллари билан учрашув ўтказибди. Унда сўз эркинлиги, миллий контент ва болалар учун сифатли медиа маҳсулотларни яратиш масалалари ҳақида сўз борган.

Бундан ташқари, Алламжонов ҳозирда мавжуд муаммолар, жумладан, матбуот эркинлиги рейтингида рўй берган ўзгаришлар, унга таъсир қилувчи омилларни ҳам санаб ўтган. Шунга қарамай, давлат раҳбарининг матбуот ва сўз эркинлиги борасидаги позициялари қатъий эканини алоҳида таъкидлаган.

@bayonotuz
"Улар учун ютқазганимдан хурсандман"

"Кўпчилик ёзяпти. Сизни деб пул ютқаздик. Уйимизни сотгандик, машинамизни сотгандик, ютқаздик деяпти. Шулардан узр сўрамайман. Аксинча хурсанд бўлдим. Шулар учун ютқазганимга хурсандман. Мен бу нарсани бир умр айтиб, қайтарганман. Бўлмайди, бундай қилманглар деганман. Тайёр пулларингизни оилангизга, ўзларингизга, яхши нарсаларга ишлатинглар деганман. Ҳаром нарсага ишлатмасдан. Шунинг учун бу (мурожаат), айрим одамларга, кўпчиликка тегишли эмас. Менга бундай гапларингизни қайта ёзмангизлар. Ақл ўргатманглар, ақл ўргатадиган одамларим бор."

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев букмекерлик ўйинларида мағлуб бўлган мухлислари ҳақида.

Кеча тонгда АҚШнинг Сент-Льюис шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев октагонга кўтарилиб, америкалик Хоакин Баклига очколар эвазига мағлуб бўлди. Ушбу натижа Нурсултон учун UFC'даги илк мағлубият.

@bayonotuz
"Ўзбекистонда ҳам майнинг ўртасидан июнь ўртасига қадар сел—сув тошқинлари бўлиш хавфи жуда юқори"

"Афғонистонда жанубдан шимолга томон сел—сув тошқин хавфлари ортиб боргани каби Ўзбекистонда ҳам келаётган бир ойликда иссиқ ҳарорат тўлқинлари ортидан жанубий циклонларни чиқиб келиши энди шунчаки сокин ўтмайди. Масъул тузилмалар хавф хатардан "барвақт огоҳлантириш" тизимларига куч бериши, аҳолини сел—сув тошқин даврида тўғри ҳаракатланиши бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирларни кўпайтириши мақсадга мувофиқ ҳисобланади."

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов сел—сув тошқинлари ҳақида.
“Бундан мақсад — фуқароларни ноқонуний ўйинларда эмас, қонунийларида иштирок этишини таъминлашдан иборат”

“Ноқонуний қимор ўйинларида қатнашиб, ўз жонига қасд қилган шахслар ҳақида кўп эшитганмиз. Бундай ҳолатлар уларнинг ҳуқуқлари таъминланмагани учун юз берган. Афсуски, одамларда қиморбозликка қарамлик бор. Уларнинг эҳтиёжини қонунчилик қондирмагач, чет эл платформаларига мурожаат қилмоқда. Ҳозир ҳар қандай мобил ўйинни очсангиз, ҳар иккинчи рекламасида казино ёки бошқа қимор ўйинлари чиқади. Улар одамни ўзига жалб қилаверади. Хорижий платформаларда қимор ўйнаётганлардан бир қисми бўлса-да, қонуний йўл билан ташкил этилган, фуқаро ҳуқуқи ҳимояланган жойга боришига ишоняпмиз. Уларда “мен шу ерда ўйнаяпман, давлат мени ҳимоя қилади, мени алдаб кетмайди, пулимни қайтариб беради”, деган ўй бўлади. Ҳозир кўпгина одамлар хорижий платформалардаги қимор ўйинларида ўйнаб, ютгандек бўлади, лекин пулини ололмайди. Бу оғир оқибатларга олиб келмоқда”

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Нодир Жўраев
таваккалчиликка асосланган ўйинларга рухсат берилиши ҳақида.

Маълумот учун, Президен фармонига кўра, 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинларни онлайн ўтказишга ҳамда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

@bayonotuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/05/16 16:09:25
Back to Top