АДУда ректор ва талабалар учрашуви ўтказилди
Андижон давлат университетида "Ректор ва ёшлар учрашуви” доирасида университет ректори Бахтиёржон Акбаралиев Спорт ва санъат, Ижтимоий-иқтисодиёт, ИТ инжиниринги, Тарих ҳамда Филология факультетларининг битирувчи талабалари билан учрашиб, очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда олийгоҳ раҳбари талаба-ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, жамиятдаги жараёнларда фаол иштирок этишлари юзасидан таклиф ва ташаббусларини тинглаб, талабаларга ҳар қандай ёрдам ва кўмак зарур бўлса, доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.
👉 Vodiy1.uzга уланиш учун https://hottg.com/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
>>Click here to continue<<