Афғонистон ҳукумати Беларусь фуқаросининг қаттиқ жазоланишини талаб қилмоқда
Олдинроқ, Москвадаги Шереметево аэропортида беларуслик яҳудий эронлик оиланинг ёш гўдагига шафқатсизларча ҳужум қилгани ҳақида хабар бергандик. Кейинчалик ушбу оила эронлик эмас, афғонистонлик экани маълум бўлди. Болакай бош ва мия жароҳатлари туфайли оғир кома ҳолатига тушиб қолган.
Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Ислом Амирлиги ҳукумати афғон боласига ҳужум қилган Беларусь фуқароси ишини диққат билан кузатиб бормоқда ҳамда Россия ҳукуматидан айбдор шахсни тўлиқ жавобгарликка тортишни талаб қиляпти.
Афғонистон элчихонаси вакиллари ҳам боланинг аҳволидан доимий равишда хабар олмоқда ва унинг оиласига ёрдам кўрсатяпти, дейилади хабарда.
©️Azon Global

Фриман: "Исроил"нинг навбатдаги нишони – Туркия"
Америкалик собиқ дипломат Чарльз Фриманнинг айтишича, Эронга уюштирилган ҳужум аслида "репетиция" эди. Аввалдан асл нишон – Туркия бўлган. Сионистлар Туркияни йўлидан олиб ташлашмаса, олдинга силжий олмасликларини яхши билишади.
Батафсил: https://azon.global/4273

Таҳлил: Ғарбнинг Исроилга қарши санкциялари – “юзни сақлаб қолиш” ўйиними?
Яқинда Буюк Британия ва унинг иттифоқчилари томонидан Исроилнинг икки юқори лавозимли вазири – Итамар Бен-Гвир ва Бецалель Смотричга қарши жорий қилинган санкциялар кўпчилик томонидан Исроил раҳбариятида кучаяётган экстремизмга қарши муҳим ахлоқий позиция сифатида баҳоланди. Бироқ бу шов-шувли қадам ортида анча ҳисоб-китоб қилинган ва беадаб стратегия ётади. Бу Ғарб давлатларининг Исроилга қарши ҳақиқий жавоби эмас, балки ўзини гўё сионистларнинг ваҳшийликларига қаршидек кўрсатиши, холос. Бу обдон режалаштирилган, чегараланган ва натижаси деярли бўлмаган чоралар кўпроқ бир ҳақиқатни очиб беради: Ғарб ҳукуматлари ўз риторикасига қарамай, Исроилнинг апартеид тизими ва фаластинликларга қарши олиб борилаётган геноцид урушига қарши чиқа олмайди – Муҳаммад Шехада, фаластинлик ёзувчи ва таҳлилчи.
Батафсил: https://azon.global/4274

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода гўдаклар очликдан ўлмоқда
Фаластинлик ота-она очликдан ўлган беш яшар гўдаги учун кўз ёш тўкяпти. Фашист-сионистларнинг Ғазога ёрдам киритмаётгани оқибатида ёш гўдаклар ҳалок бўлмоқда. Халқаро ҳамжамият эса ушбу ҳарбий жиноятларни фақат қоралаш билан чекланяпти. Мусулмон давлатлар раҳбарлари ҳам фаластинликлар геноцидини тўхтатиш учун аниқ қадамлар ташламаяпти.

Аҳмад аш-Шаръга суиқасднинг олди олинди
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Батафсил: https://azon.global/4275
©️Azon Global
Сурия ва Туркиянинг қўшма амалиёти натижасида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръга нисбатан режалаштирилган суиқасднинг олди олинди. Разведка маълумотларига кўра, ушбу суиқасд ИШИДнинг юқори лавозимдаги аъзоси томонидан ташкиллаштирилган. У аввалроқ, Асад режими қулаган даврда Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ташкилоти билан яқин алоқада бўлгани айтилмоқда.
Батафсил: https://azon.global/4275
©️Azon Global
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Масжидул Ақсонинг сўнгги Усмонли аскари
Ҳар куни Масжидул Ақсо ҳовлисида, бўйи қарийб 2 метрли, йиртиқ-ямоқ кийимдаги бир қарияни кўриш мумкин эди.
1972 йилда Масжидул Ақсога ташриф буюрган журналист Илҳон Бардакчи, қуёш тиғида тик турган бу кекса кишининг кимлигига қизиқиб қолди.
Қария билан танишгач, бу одамнинг аслида бир Усмонли аскари эканини билиб ҳайратга тушди.
@Azon_Global

АҚШ Эронга ядровий қуролдан воз кечиши учун пул таклиф қилмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон уранни бойитиш ва ядровий бомба яратишдан воз кечса, унга 30 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратишни муҳокама қиляпти. Пуллар АҚШ ҳисобидан эмас, балки араб давлатлари "чўнтаги"дан сарфланади. Олдинроқ, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мисрлик мавқедоши Абдулфаттоҳ ас-Сисига форс давлати ядровий ва ҳатто оддий қуроллардан ҳам воз кечишга тайёрлигини, фақат бунинг учун АҚШ "Исроил"ни Эронга қўшиб бериши кераклигини айтганди.
Батафсил: https://azon.global/4276

Ҳақиқатни айтишдан қўрқиш керакми?!
27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Бу соҳада ижод ва меҳнат қилаётган “Азон Глобал” 2017 йилдан буён Ислом ва мусулмонлар дунёсининг овози бўлиб келмоқда. Бу фаолияти учун босим ва цензуранинг турли кўринишлари остида бўлишига қарамай, ўз сўзини айтишдан чекинмаяпти. Глобал миқёсда ҳам диний нашрлар, етакчилар, ҳақ йўлда қалам тебратаётган ижодкорлар маълум бир қатлам учун “хавф”га айланган.
Батафсил: https://azon.global/4277

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода фаластинлик ватанпарварлар томонидан уюштирилган ҳужум пайтида 7 нафар исроиллик террорчи йўқ қилинди, 17 нафари эса яраланди.
©️Azon Global
©️Azon Global
Исроилнинг навбатдаги нишони Туркиями? | ЖАРАЁН
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/1EaaJugeFME
©️Azon Global
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/1EaaJugeFME
©️Azon Global
Камчиликларни айтишга рухсат берилмаган
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 68-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/lHFy2--2NDs
©️Azon Global
«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 68-қисм
Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/lHFy2--2NDs
©️Azon Global
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижрий янги йил муносабати билан Каъба ёпинчиғи – кисва янгиланди
Макка шаҳрида муқаддас Каъба ёпинчиғи – кисвани алмаштириш маросими бўлиб ўтди. Янги кисва табиий қора ипакдан тайёрланган бўлиб, уста-ҳунармандлар томонидан олтин ёзувлар билан безатилган. У кечги пайт – ибодатлар тугаганидан сўнг Каъба устига ёпилган.
Одатда бу пардани тайёрлаш учун Саудия Арабистонида жойлашган махсус фабрикадага усталар жамоаси иш олиб боради. “Каъбапўш”ни тайёрлашда қора рангга бўялган 670 кг ипак, 120 килограммдан ортиқ олтин ва кумуш симдан фойдаланилади.
Маҳаллий ҳукумат манбаларига кўра, кисванинг умумий баҳоси тахминан 25 млн Саудия риали (6 млн 666 минг доллар)дан ошиқроқ.
Кисва нафақат ташқи безак, балки Ислом умматининг бирдамлик ва биродарлик рамзи ҳам ҳисобланади.

Хитой реконструкция баҳонасида уйғур маҳаллаларини бузмоқда
Хитой Шарқий Туркистондаги уйғур ҳудудларини кенг кўламда бузишни бошлади. Расмийлар “қайта қуриш” баҳонасида 89 та шаҳар ҳамда аҳоли пунктларида 1364 та маҳалла ва 13 мингдан ортиқ уй-жой қуришни режалаштирмоқда. Бу эса 350 мингга яқин оилага салбий таъсир кўрсатади. Лойиҳага марказий бюджетдан 2,7 миллиард юан (тахминан 370 миллион доллар) ажратилган.
Расмий равишда янги дастур модернизация сифатида тақдим этилган бўлса-да, аслида бу уйғур меъморчилиги ва исломий услубда қурилган куҳна бозорларни йўқ қилишга, аҳолини қадриятларидан узоқлаштириб, уларни кўпроқ таъсир доирасига олишга қаратилган.
Мутахассисларга кўра, Хитой туркийларни ўзлигидан жудо қилиб, Шарқий Туркистонда босқинчиликка қарши руҳиятни йўқотиш учун тизимли равишда ўз режаларини амалга оширяпти.

Афғонистонда қарийб 200 нафар махсус кучлар ходими тайёрланди
Афғонистон Мудофаа вазирлигига тегишли Абдуллоҳ ибн Масъуд номидаги жанговор тайёргарлик марказида 199 нафар Афғонистон фуқароси уч ойлик курсни муваффақиятли якунлади. Курс доирасида танкка қарши гранаталар, миномётлар, M2 пулемёти ва бошқа замонавий қуроллардан фойдаланиш бўйича таълим берилган. Курс битирувчилари учун ўтказилган маросимда бугунги таҳликали замонда динни, ватанни ва қадриятларни ҳимоя қилиш шарафли бурч экани таъкидланган.
Батафсил: https://azon.global/4278

Омскда биринчи ҳалол ресторан очилди
Ушбу ҳалол ресторан шаҳар марказида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Овқатланиш муассасаси оилавий форматда ишлайди: бу ерда спиртли ичимликлар таклиф қилинмайди. Лойиҳа асосчиси, тадбиркор Радик Минихановнинг айтишича, ресторан менюсида Қозоғистон, Ўзбекистон, Чеченистон, Татаристон ошхоналарига хос таомлар мавжуд.
Батафсил: https://azon.global/4279

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг!
Жазоирда бир савдогарнинг дўкони ёниб кетди. У бутун умри давомида йиққан мулкини йўқотди.
Фақат одамларни бир нарса ажаблантирди: савдогар ваҳима солмади, бошига тушган мусибатдан нолимади. У яқинларидан сув сўради, таҳорат олди ва икки ракаат намоз ўқиди. Намоздан сўнг у шундай деди:
"Мен йиғласам Аллоҳ ҳузурида, Унинг улуғлиги қаршисида йиғлайман. Чунки фақатгина У менга йўқотганларимдан ҳам ортиқроғини қайтара олади".
Аллоҳ таоло айтади: "Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир" ("Бақара" сураси, 45-оят).

HTML Embed Code: