TG Telegram Group Link
Channel: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
Back to Bottom
⚡️Самарқандда Истиқболли кадрлар захирасидаги номзодлар билим ва компетенцияларини оширмоқда

Бугун давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини ошириб бориш — долзарб масалалардан бири.

Давлатимиз раҳбари ҳам турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига янгича фикрлайдиган, ташаббускор, юқори малакали, билимли ва эл-юртга садоқатли кадрларни танлаш, уларни мақсадли равишда раҳбарликка тайёрлаш масалаларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Истиқболли кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун уч кунлик, қисқа муддатли малака ошириш курси шу мақсадда ташкил этилди.

Ўқув давомида тингловчилар учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий мавзуларда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизими, давлат хизматчиларида профессионал мослашувчанлик, раҳбарлик кўникмалари, раҳбар маънавияти ва бошқарув маҳорати каби йўналишларда машғулотлар ва тренинглар ташкил этилади. Шунингдек, тингловчилар жойларда амалий машғулотларда бўлади.

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
⚡️Давлат фуқаролик хизматига ишга кириш бўйича очиқ танловлар жараёнлари ҳақида ишончли ва тасдиқланган манбалар

◽️ Вакансиялар каналиhttps://hottg.com/vacancy_argos

◽️ Танлов ғолиблари тайинловлари каналиhttps://hottg.com/vacancy_winners

◽️ Танлов жараёнлари каналиhttps://hottg.com/vacancyonline

◽️Очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларни қабул қилиб, қисқа муддатда жавоб берувчи бот — hottg.com/vacancy_argos_bot

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

Каналга уланиш — @argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг туризм соҳасидаги салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди

Каналга уланиш —
@argos_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қутқарувчилар

Улар давлат хизматининг энг муҳим бўғинида фаолият юритади.

Қутқарувчиларнинг кундалик иш жараёни кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Ушбу видеоролик шу ҳақда.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Билган_яхши

⚡️Ўриндошлик асосида ишловчиларга таътиллар асосий иш жойидаги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади

Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга
ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.

Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим 6 ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Биринчи иш йилида 6 ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Каналга уланиш — @argos_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️samaradorlik.uz платформаси орқали давлат хизматчилари фаолияти натижадорлиги баҳоланмоқда

◽️Мақсад — давлат хизматини кўрсатишнинг сифат ва самарадорлигини ошириш.

Баҳолаш кўрсаткичлари қандай шакллантирилади, платформадан фойдаланиш тартиби қандай? Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида шу масалада масъул раҳбарлар, секторлар вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Жараёнлар ҳақида батафсил лавҳада.

Каналга уланиш — @argos_uz
#Онлайн_статистика

⚡️Айни дамда давлат идораларидаги 500 га яқин вакант лавозимлар учун танлов ўтказилмоқда

▫️ Бугунги кунга келиб 2 миллион 849 мингга яқин номзод вакант лавозимлар очиқ танловларида қатнашди.

▫️ Жорий йилнинг 5 июнь ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz платформасига уланган ташкилотлар сони 16 082 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 500 га яқин.

▫️Айни пайтда порталда 459 699 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.

Портал фаолияти бўйича саволларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!

◽️Порталнинг
расмий канали.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ахборот_24

⚡️Фарғонада илк бор ўтказилган “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови катта қизиқиш билан қабул қилинди

◽️Танлов доирасида 50 дан ортиқ ташкилотларда кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси яхшиланди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Каналга уланиш — @argos_uz
⚡️Бугун — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни!

Бу йилги байрам “Бизнинг еримиз. Бизнинг келажагимиз. Биз #KelajakavlodQaytatiklash" шиори остида ерларни тиклашга, чўлланиш жараёнини тўхтатиш ва қурғоқчиликка чидамлилигини оширишга бағишланган.

Табиатимизни асраб-авайлаш ва тиклашга ҳисса қўшайлик!

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
#Тайинлов

⚡️Каримов Зиядулла Данабаевич Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди

З.Каримов тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
#Инфографика

⚡️Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона
очиқ портали фаолияти: 2024 йилнинг ўтган даврида...

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Мулоқотда Жаҳон банкининг етакчи мутахассислари Педро Аризти, Димитри Василе, Шихо Нагаки ва Изза Акрам Малик, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул вакиллари иштирок этди.

Банк экспертлари томонидан “Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизимини ислоҳ қилиш: Хорватия ва Руминия тажрибаси” мавзусида тақдимот қилинди.

◽️Батафсил

Каналга уланиш — hottg.com/argos_uz
HTML Embed Code:
2024/06/05 11:20:53
Back to Top