TG Telegram Group Link
Channel: AOKA - Rasmiy kanali
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
▶️ АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Тоҳим Умаров YouTube платформасида 86° Podcast лойиҳасини ишга туширди.

🇫🇷 Подкастнинг илк меҳмони – France 24 телеканалининг бош муҳаррири Антуан Кормери.

Янгиликларни ёритишда холисликни сақлаб қолиш;

Касбий фаолият ва тажрибадан қисқача мисоллар;

Журналистик фаолиятни янги бошлаганлар учун фойдали тавсиялар.

Шунингдек, журналистлар учун нега танқидий фикрлаш ҳаётий аҳамиятга эга эканлиги борасида қизиқарли суҳбат сизга манзур бўлиши, шубҳасиз.

🔅France 24 телеканалининг бош муҳаррири Антуан Кормери билан тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳаволада томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=g4ro8rLh--8
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни технология компанияларини дезинформация тарқалишини фаол равишда чеклашга мажбур қилади ва бўлажак Европа Иттифоқи сайловлари қонун самарадорлигини синовдан ўтказади;

⚡️ OpenAI собиқ ходимларининг хавфсизлик муаммолари тўғрисидаги кўплаб маълумотларидан сўнг ChatGPT қандай ишлашини тушунтириб бердагина ҳужжатни эълон қилди;

⚡️ YouTube қўлбола қурол тўғрисидаги контентларга қарши курашмоқда;

⚡️ Нью-Йоркда ўсмирлар учун ижтимоий тармоқ алгоритмларидан фойдаланишни тақиқламоқчи;

⚡️ Тадқиқот шуни кўрсатдики, сунъий интеллект моделлари мунозарали масалаларга тўлиқ мос келмайди;

⚡️ByteDance АҚШ чекловларига қарамай, сунъий интеллект учун энг яхши чипларни олди;

⚡️Stability AI 47 сониягача давом этадиган аудио кўрсатмаларни матнга айлантириб берадиган Stable Audio Open очиқ сунъий интеллект моделини тақдим этди;

⚡️Meta жорий йилнинг 25-24 сентябрь кунлари Connect VR/AI конференциясини ўтказади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёвнинг Туркия давлатига расмий ташрифи доирасида Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди.

Шунингдек, кенг қиррали шерикликнинг кўплаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат, шу жумладан, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникациялар Бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўртасида имзоланган “Оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги аҳдлашув баённомаси билан икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва алоқа соҳаларида дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва яқин ҳамкорликни ошириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон-Туркия ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи аҳдлашув баённомаси натижасида икки давлат ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳасида ахборот, тажриба ва илғор малакалар алмашиш, ўзаро фойдали ва манфаатли ташаббуслар ва лойиҳалар бўйича ҳамкорликка эришилади.

Бундан ташқари, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ва экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади.

Баённома 5 йил давомида амал қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 10 июнь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Бизнес-омбудсман томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулжамол Шукурова, Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 343-сонли Президент карори ижроси ва Навоий вилояти “Иссиқлик манбаи” ДУКнинг ичимлик сув ҳамда оқова сув тизими объектларини “Навоий сув таъминоти” АЖ тасарруфига ўтказилиши
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Акмал Муродов, "Ўзсувтаъминот"АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Республикада кўкаламзорлаштириш ишлаарини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижроси
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Ўктам Ўтаев, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ АОКА ҳудудий бошқармалари қошидаги "Диалог майдончаси" фаолияти давом этмоқда

ОАВ, нашриёт-матбаа, кутубхона, ахборот хизматлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда медиа соҳасидаги саволлар, мурожаатларни қабул қилиш, муаммоларни ўрганиш, тегишли мутасаддиларни жалб қилган ҳолда уларга тезкор муносабат билдириш ва ечим топиш мақсадида республика бўйлаб ташкил этилган "Диалог майдончаси" уч йилдирки тизимли иш олиб бормоқда.

Ҳар бир мурожаат АОКА ҳудудий бошқармалари томонидан тузилган экспертлар, тажрибали мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари асосида ҳал этилмоқда ёки тегишли тармоқларга йўналтирилмоқда.

Сурхондарё вилояти АОК бошқармаси вилоят ҳокимлиги билан бирлашган ҳолда "Диалог майдончаси" негизида “Ҳокимликлар & медиа” телеграм гуруҳини йўлга қўйган бўлиб, журналист ва блогерларга ҳуқуқий кўмак беришда кенг кўламли ишларни йўлга қўйишган. Тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил январь-май ойлари давомида қадар журналист ва ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан гуруҳга жами 493 та мурожаат йўлланган бўлиб, уларнинг 441 таси ижобий ҳал қилинган.

Навоий вилояти "Диалог майдончаси"га келиб тушган оғзаки мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мувофиқ равишда тавсиялар берилган.

Тошкент ҳамда Хоразм вилоятлари платформасига келиб тушган мурожаатлар бўйича ҳам масалалар тўлақонли ижобий ҳал этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (71) 244-23-34 ишонч телефони ва 1213 қисқа рақамли Cаll-маркази йўлга қўйилган бўлиб, тизимга оид савол ва мурожаатлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Агентлик ва ҳудудий бошқармалар ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор билан ёндашишда ва кўтарилган масалаларни ўз ваколати доирасида қонуний ҳал этиш чораларини кўришда давом этади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 11 июнь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, бу йўналишда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик масалалари
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Обиджон Қодиров, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Иновациялар, фан ва таълим бўлими бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

🗣WhatsApp каналлари бошқа Meta платформаларига қараганда ёлғон маълумотлардан камроқ ҳимояланган;

🗣Z авлод вакилларининг қарийб ярмидан кўпи ижтимоий тармоқларда тўлиқ метражли видеороликларни томоша қилишади;

🗣Тадқиқотлар сунъий интеллект саноати тартибга солинмаса ижтимоий таназзулга олиб келиши мумкинлигини кўрсатмоқда;

🗣YouTube платформасида 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун қўлбола ва автоматик ўқотар қуроллар акс эттирилган видеороликлар тақиқланади;

🗣Microsoft компаниясининг сунъий интеллект воситаси бўлган Windows Recall фойдаланувчиларнинг Windows'даги барча маълумотларини хотирада сақлайди, бу эса махфийлик қоидаларини бузилиши сифатида баҳоланмоқда;

🗣Meta компаниясига Европа Иттифоқининг 11 та мамлакатидан сунъий интеллект моделларини ўргатиш учун шахсий маълумотлардан фойдаланиш тўғрисида шикоятлар келиб тушди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍"Summer Media Camp – 2024" ёш журналистлар учун ўз ишини бошлади

Бугун "Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази", Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган "Summer MediaCamp-2024" – Иккинчи ёзги талабалар медиасаводхонлик оромгоҳининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Медиасаводхонлик бўйича ёзги оромгоҳ тадбирлари доирасида ёш журналистлар учун дезинформациялар ва уларнинг тарғиботларига қарши курашиш, ёлғон хабарларни фактчекинг қилиш воситалари, контент яратиш технологиялари бўйича тренинглар, ижодий маҳорат дарслари, медиабурчаклар ва танловлар ташкил этилади.

"Summer MediaCamp-2024" 16 июнга қадар давом этади. Оромгоҳда 50 нафар ёш мутахассислар малакали экспертлардан назарий ва амалий билимларга эга бўлишади.

Маълумот учун: "Summer MediaCamp-2024" ёзги медиаоромгоҳ “Equal Rights&Independent Media” (ERIM, Франция) қўллаб-қувватлаши асосида "Маҳалла. Ўзбекистонда медиа ҳамжамиятни мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Лойиҳанинг миллий ҳамкори сифатида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги белгиланган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Microsoft махфийлик юзасидан салбий реакциялар сабаб "овозсиз" Recall сунъий интеллект функциясини ўчириб қўяди;

⚡️ TikTok директда зарарли дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда таниқли шахсларнинг аккаунтлари компрометациясига олиб келган носозлик барараф этилганини маълум қилди;

⚡️ Айрим тадқиқотчиларга кўра OpenAI'нинг сунъий интеллект тарғибот учун қандай қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги репортажлари саноат нормасига айланиши керак;

⚡️ Adobe фойдаланувчилари янги сунъий интеллект сиёсатининг ноаниқ оқибатларидан ғазабланишмоқда;

⚡️ Тадқиқотлар, сунъий интеллект ёрдамида яратилган минглаб тасвирлар асл aниме тасвирлари билан жуда кўп ўхшашликларга эгалигини кўрсатмоқда, бу эса муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши масаласини юзага келтиради;


⚡️ Meta ва бошқа компаниялар ўқувчиларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишининг салбий оқибатларини бартараф этиш харажатларини қоплаш мақсадида мактаб округлари томонидан берилган юзлаб даъволардаги янги талабларни бекор қилишга муваффақ бўлишди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 12 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти бўйича ўқув курслари юзасидан
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нилуфар Жумаева, Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Балиқчилик соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Зилола Рўзиева, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Google тадқиқотлари сунъий интеллект қизил чироқда тўхташ вақтини қисқартириш учун йўл сигналларини янада самаралироқ қилишга ёрдам беришини кўрсатмоқда;

⚡️ Ҳиндистон ижтимоий тармоғи тўрт йил ичида жадал халқаро тарқалишдан деярли тўлиқ ёпилишга ўтди;

⚡️ Сунъий интеллект ҳаракат режаси: бугун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик, эртага бутун дунё билан;

⚡️ Лобби гуруҳлари Америка Қўшма Штатларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ягона қонунни қабул қилишни талаб қилмоқда;

⚡️ Журналистларни нишонга олган жосуслик дастурларини тақиқлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бошқарган Руминия парламенти депутати Рамона Стругариу ўз лавозимини тарк этади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 13 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистон-Туркия ўртасида стандартлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Муҳаббат Ўрмонбекова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, “Микрокредитбанк” АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Сўнгги йилларда Ўзбекистон бозорига кириб келган ноаъанавий экин турларини томорқа хўжаликларида парваришлаш
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Анвар Ҳақбердиев, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Юта штати TikTok Live болалардан жинсий эксплуатация қилишда фойдаланаётганини даъво қилиб иловани судга бермоқчи;

⚡️ Nintendo янгиланиш сабаб X ва Switch интеграциясини тўхтатади;

⚡️ Бразилия ҳукумати минглаб суд даъволарини текшириш ва таҳлил қилиш учун OpenAI'ни ёлламоқда;

⚡️ Ўтган ой Калифорния қонунчилари сунъий интеллект ва унинг истеъмолчилар ҳамда иш жойларига таъсирини тартибга солишга қаратилган 30 га яқин қонун лойиҳасини илгари сурдилар.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣 14 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнида жамоатчилик эшитувларини ўтказишнинг аҳамияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳзода Акрамова, Давлат экологик экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Татар-бошқирд халқларининг "Сабантуй" миллий байрами якунлари юзасидан
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Шаҳарсозлик норма ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Шерзод Содиқов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги тадқиқот институти директори

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/06/14 08:13:16
Back to Top