#Даҳшат
Косондаги хусусий боғчада 2,5 ёшли қизалоқ Spark машинасида қолиб вафот этди
Маълум бўлишича, ҳодиса 20 июн куни, Ушоқтепа маҳалласидаги Лола Ҳақназаровага тегишли хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли Зарина Иззатиллаевани эрталаб Лола Ҳақназарова уйидан боғчага олиб кетган. Кўп ўтмай унинг яқинларига қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.
Бола машинада қолиб, димланиб нобуд бўлгани айтилмоқда. Болаларни боғча раҳбари Лола Ҳақназарованинг ўзи ҳар куни Spark машинасида уйдан боғчага, боғчадан уйга ташиган. Ўша куни ҳам Заринани боғчага у машинада олиб кетган. Қизнинг бувисига кўра, ўша пайтда машинада 7-8 нафар бола бўлган.
Обуна бўлинг 👉@ANDIJON_BUGUN