Warning: mkdir(): No space left on device in /var/www/hottg/post.php on line 59

Warning: file_put_contents(aCache/aDaily/2025-07-22/post/aburxanov/-266-267-268-): Failed to open stream: No such file or directory in /var/www/hottg/post.php on line 72
Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва сиёсий иродаси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганига 3 йил бўлди. @AkmalBurxanov⚖
TG Telegram Group & Channel
AkmalBurxanov⚖ | United States America (US)
Create: Update:

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва сиёсий иродаси билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганига 3 йил бўлди.

Агентлик жамоаси кичик (50 нафар) бўлсада, ходимларнинг ҳалол ва машаққатли меҳнати ва албатта ҳамкор идораларнинг қўллови ва кўмагида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг айримларини санаб ўтмоқчиман:

– ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан 15 таси қабул қилинди (давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, комплаенс тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш, давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш, очиқлик индексини жорий этиш, давлат хизматчилари томонидан совға олиш-бериш тартибини белгилаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида ва б.);

– бюджет маблағларининг сарфланиши ва давлат дастурлари бажарилишига оид ўрганишлар натижасида 750 млрд. сўмлик қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ҲМҚО томонидан 100 дан ортиқ жиноят ишлари қўзғатилди;

- қонунчиликка зид равишда ўтказилган 727 млрд. сўмлик харидлар бўйича буюртмачиларга ушбу харидларни бекор қилиш юзасидан 640 та тақдимнома киритилиб, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши олди олинди;

- коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун махсус платформа ва 1253 қисқа рақамли “Call-марказ” ишга туширилди.

Сўнгги уч йилда Ўзбекистон Transparency international ташкилотининг “Коррупцияни қабул қилиш” индексида 27 поғонага, World Justice project ташкилотининг “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” индексида эса 29 поғонага кўтарилди.

Энг муҳими - Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш борасида қатъий сиёсий ирода мавжуд ва бу йўналишдаги ислоҳотлар давом эттирилади.

@aburxanov

👍20🤔2

>>Click here to continue<<

AkmalBurxanov⚖

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)

Warning: Undefined array key 3 in /var/www/hottg/function.php on line 115

Fatal error: Uncaught mysqli_sql_exception: Too many connections in /var/www/db.php:16 Stack trace: #0 /var/www/db.php(16): mysqli_connect() #1 /var/www/hottg/function.php(212): db() #2 /var/www/hottg/function.php(115): select() #3 /var/www/hottg/post.php(351): daCache() #4 /var/www/hottg/route.php(63): include_once('...') #5 {main} thrown in /var/www/db.php on line 16