#ВАҲШИЙ #ИБН #ҲАРБ #ҲАБАШИЙ
#РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ
Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда:
"Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул".
Хожасига қандоқ қиларди зарда,
Эрк ваъдаси турса, қора танли қул?
Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум,
Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот.
Ота ва амаки қасоси учун,
Унга ваъда қилди катта мукофот.
Найзани нишонга бехато уриш-
Борасида моҳир Вашҳий найлади?
Мозийдан даркормас асло юз буриш,
У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади.
Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла,
Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод.
Лек бахтни туймади хожаси Жубайр,
Уни айласада қулликдан озод.
Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб,
Жонини сақлай деб Тоифга қочди.
Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб,
Митти юракларин иймонга очди.
Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда,
Бир кун ловулловчи умид учқуни.
Аллоҳ иродаси турибди бунда,
Фазли билан қилди мусулмон уни.
Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган,
Разил ўлсин тортолмасдан тил.
Ямома жангида Мусайламатул-
Каззобни айлади шу Ваҳший қатл...
Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида,
Пайғамбарга яқин энг яхши зотни.
Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида,
Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни.
Мен не демоқчиман мўмин биродар,
Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг.
Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар,
Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг...
Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида,
Тавба қилиб умид чироқларин ёқ.
Менга ишонмасанг илинж кўйида,
Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ...
@A_meshayan
18:31-06.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
>>Click here to continue<<
