TG Telegram Group & Channel
Abdurahmon Meshayan | United States America (US)
Create: Update:

​​Анчадан бери бирорта шеър жойламадим.
Икки ой бўлибди.
Ўта тушкунликда,  ҳаётимнинг қолган қисмини қандай ўтказиш хақида тинимсиз ўйлашлар...
Қатор-қатор яқинларимнинг муаммолари,  хақдорларнинг хаққини атай эмас имконсизликдан ўтай олмаслик,  қалб қорайиши мени мувозанатдан чиқарди.
Кеча бир яқиним "Сизни таниганимдан бери бошқаларнинг муаммолари билан юрасиз,  психологияда бунақаларни ахлат челак дейишади қўйинг бошқаларнинг муаммосини" деди.
Кўчага чиқсам бошқа танишим "сиз менга нимадир қилса куйиб-ёниб харакатда бўласиз,  лекин мен тан оламан унақа эмасман" деди.
Бирозгина кўнглим ёришди.
Умуман ёзмай қўйишдан фақатгина бир нарса тўсиб туради: мусулмон қатламга ўзим яхшидирман ё ёмон Аллоҳнинг дини ўта гўзал эканлигини эслатиб туриб савоб тўплаш имконим борлиги.
Ўзим ҳам бугун Аллоҳга "Хор бўлиб бўлиб яна сенга зор бўлиб остонангга қайтиб келдим кечир мени" деб ёлвордим. 😭😭😭
Энг оғир дамларида ёнида туриб дастак бўлганларимиз ярим йўлда ўлсанг ўл, қолсанг қол деб юз ўгириб кетдилар. Аллоҳ хайрлисини берсин.

@A_meshayan
АбдураҳмонМешаян

>>Click here to continue<<

Abdurahmon Meshayan

Share with your best friend
VIEW MORE

United States America Popular Telegram Group (US)